«садир жапаров» тегли мақолалар


13 май 2021, 15:00

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари чегарадаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Рамазон ҳайити муносабати билан бир-бирларини муборакбод этди ва қирғиз-тожик чегарасидаги сўнгги воқеалар, қолаверса, қирғиз-ўзбек давлат чегарасидаги қолган участкаларни ҳуқуқий рўйхатга олиш масалаларини муҳокама қилишди.

27 апрель 2021, 21:50

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида

«Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида. Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан ҳам киритиш режалаштирилмоқда.

31 март 2021, 21:38

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш доирасида Алишер Навоий халқаро мукофотини таъсис қилишни таклиф этди

Президент Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг норасмий саммитида қатнашиб, бир қанча таклифларни илгари сурди. Кенгашнинг яқин ва ўрта истиқболдаги иқтисодий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш, Инвестиция жамғармаси ва Тараққиёт банкини ташкил этиш, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, қолаверса, Алишер Навоий номидаги халқаро мукофотни таъсис қилиш шулар жумласидан.

16 март 2021, 20:04

«Ўзбекистон биздан 40−50 йил илгарилаб кетибди» — Садир Жапаров

Президент Садир Жапаров Қирғизистон сиёсий беқарорлик натижасида завод-фабрикалар қура олмаган бир пайтда Ўзбекистон 40−50 йил олдинга илгарилаб кетганини таъкидлади. У томонларда чегара масаласида жиддий келишмовчиликлар йўқлигини ҳам қайд этиб ўтди.

12 март 2021, 16:26 1

Ўзбекистон Қирғизистонга 20 та тез ёрдам машинасини совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги технопаркка ташрифи пайтида Қирғизистонга Ўзбекистон халқи номидан 20 та тез ёрдам машинаси совға қилинганлигини эълон қилди. Бунга жавобан президент Садир Жапаров совға учун миннатдорчилик билдирди.

12 март 2021, 15:17

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди

Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Тошкент шаҳридаги технопаркка борди. Давлат раҳбарлари Ўзбекистоннинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Якунда Қирғизистон халқига тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинди.

12 март 2021, 01:58

«Халқларимиз бугунданоқ музокаралар натижаларини ҳис қилишлари керак» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари сувдан фойдаланиш ва энергетика, чегараларни делимитация қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва транспорт-логистика масалаларини муҳокама қилдилар. Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўл лойиҳасини жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади, Садир Жапаров Сирдарё ҳавзаси ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномани янгилашни таклиф қилди.

11 март 2021, 23:29

Ўзбекистон ва Кирғизистон чегара масалаларини уч ой ичида ҳал қилиш ниятида — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Кирғизистон давлат чегарасини делимитация қилиш масалаларини уч ой ичида ҳал этиш белгиланмоқда, дея баёнот берди Шавкат Мирзиёев. «Одамлар [ечимини] кутаётган баъзи масалаларни биз яқин келажакда аниқ ҳал этамиз. Бюрократиясиз, фуқароларимизга қулай ва яхшироқ бўлиши учун жиддий масъулиятни ўз зиммамизга олишга қарор қилдик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

11 март 2021, 18:58

Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди

Тор доирада бўлиб ўтган учрашувда Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевни Қирғизистонга таклиф қилди. Мулоқот чоғида Ўзбекистон — Қирғизистон давлат чегараси масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қолаверса, ҳар икки давлат етакчилари навбатдаги шу каби форматдаги учрашувни 2021 йилда ўтказиш истагини билдиришди.

11 март 2021, 17:51

Кўксаройда Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров учрашди

Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирадаги музокараларни ўтказишга йўл олишди.

11 март 2021, 14:40

Қирғизистон президентини аэропортда Абдулла Арипов кутиб олди

Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюрди. Уни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олган. Шундан сўнг, олий марталабали меҳмон Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйган. Унинг навбатдаги манзили — Кўксарой қароргоҳи. У ерда давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Қирғизистон алоқаларини ҳар томонлама янада ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиши кутилмоқда.

9 март 2021, 15:23

Қирғизистон президенти 11 март куни Ўзбекистонга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Кун тартибидан — конструктив сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо, саноат, транспорт, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, парламентлараро ва ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш масалалари ўрин олган.

4 март 2021, 14:54

Қирғизистон президенти 11−12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11−12 март кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши кутилмоқда.

24 феврал 2021, 12:55

Қирғизистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Ташрифга тайёргарлик кўриш масалалари икки мамлакат ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосарлари томонидан муҳокама қилинди. Ташриф қачон уюштирилиши ҳозирча маълум эмас.

29 январ 2021, 15:42

«Шавкат Мирзиёев Каримовдан қолган диктатурани йўқотди» — Қирғизистон президенти

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Садир Жапаров BBC’га берган интервьюсида президентлик муддати давомида авторитар ҳокимият ўрнатиш хоҳиши йўқлигини айтиб, Ўзбекистон мисолини келтирди. «Каримов даврида кучли диктатура эди. Шавкат Мирзиёев келгач, диктатурани олиб ташлаб, дунёга эшигини очди. Агар диктатура ўрнатаман деса, Каримовнинг диктатурасини давом эттирса бўларди. Давом эттирмади-ку. Бу ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ», — деди Жапаров.

28 январ 2021, 12:58

Садир Жапаров Қирғизистон президенти сифатида иш бошлади

Қирғизистоннинг сайланган президенти Садир Жапаров давлат раҳбари лавозимида иш бошлади. У ўзининг инаугурация маросимидаги нутқида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кучайтиришга ваъда берди.

14 ноябр 2020, 15:04

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти в.б. билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилишди. Садир Жапаров «Қирғизистон учун қийин даврда» кўрсатган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.

15 октябр 2020, 20:39

Садир Жапаров ўзини Қирғизистон президенти в. б. деб эълон қилди

Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров ўз тарафдорлари олдида ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Маълум бўлишича, лавозимига тушдан кейин киришган парламент спикери президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққани дан сўнг мамлакат раҳбари ваколатларини бажаришдан бош тортган.

15 октябр 2020, 14:01

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирини табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаровни Қирғизистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг