«савдо» тегли мақолалар


7 декабр 2020, 18:31

Қозоғистон тадбиркорлари Ўзбекистондан товарларни олиб киришда тенг шароитларни сўрашмоқда

Қозоғистон сенатори мамлакат тадбиркорлари Ўзбекистонга экспорт қилишда дуч келаётган асосий муаммоларни санаб ўтди. Унинг гапларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан кириб келаётган 96 турдаги товарга божхона қийматидан 5 фоиздан 50 фоизгача акциз солиғини қўллайди. Қозоғистонда эса ўзбек маҳсулолари учун ўхшаш акциз солиқлари мавжуд эмас.

30 октябр 2020, 14:19

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди

Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.

12 октябр 2020, 20:24

Ўзбекистон экспортининг 50 фоизини олтин ташкил этди

Январь-август ойлари якуни бўйича мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 2,45 млрд доллардан кўпроқни ташкил этди. Энг кўп савдо айланмаси улуши Хитой, Россия ва Қозоғистонга тўғри келмоқда. Бу давр мобайнида экспортнинг 50 фоизини олтин, импортнинг 37,8 фоизини машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари ташкил этди.

7 сентябрь 2020, 17:33

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.

3 сентябрь 2020, 12:52

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари октябрда савдо алоқаларини муҳокама қилади

Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ октябрда савдо-сотиқ ва сармоялар доирасидаги келишув юзасидан онлайн учрашув ўтказади.

7 июл 2020, 17:21

Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги савдо айланмаси 2,7 млрд долларни ташкил этди

2019 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси ўтган 5 йил давомида энг юқори натижа — 2,7 млрд долларни ташкил этди. 6−7 июль кунлари Ўзбекистон делегациясининг Сеулга амалий ташрифи давомида янги келишувларга эришилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг