«русланбек давлетов» тегли мақолалар


14 июн 2021, 18:56 1

«Қоидабузарликни тўхтатиш учун виждонимни сотишга ҳам тайёрман». Адлия вазири — ЙТҲларни суратга олиш ҳақида

Адлия вазири йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларни суратга олганларни рағбатлантириш тизими ҳақида: «Агар жамоат жойида одам ноқонуний хатти-ҳаракат билан шуғулланаётган бўлса, [қоидабузарликни тўхтатиш учун] керак бўлса, виждонимни сотишга ҳам тайёрман», — дея тушунтирди. У ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бераётганларни ҳароқат қилмасликка чақирди ва ҳозиргидек тинч замонда йилига минглаб одамлар йўлларда ўлиб кетаётганини эслатиб ўтди.

10 июн 2021, 14:11

«Мурод Назаровнинг билдирган фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмайди» — Tashkent city дирекцияси

Мурод Назаровнинг «Tashkent city» ишбилармонлик марказидаги қурилишлар тасдиқдан ўтмагани, ҳаттоки Hilton меҳмонхонаси ҳужжатлари ҳам энди тайёрланаётганини айтган эди. Бунга «Tashkent city» дирекцияси муносабат билдириб, «Мурод Назаровнинг фикрлари хақиқий ҳолатга тўғри келмаслиги ва асоссиз"лигини айтди. Мазкур ҳолатга Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам изоҳ берди.

9 июн 2021, 18:41 1

Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги учун ер бўйича фармон жамоатчилик муҳокамасига қўйилмади — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов ер муносабатларини тартибга солишга оид президент фармони нима сабабдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаганини изоҳлади. «Ҳар хил ўйин бўлиб кетмаслиги, бутун давлат миқёсида ерлар талон-торож қилинмаслиги учун мана шунақа ёндошув қилинди», — деди у. Вазирнинг сўзларига кўра, энди ҳокимлар ер ажратиш бўйича қарор қабул қила олмайди. Фақат вилоят ҳокимларида қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишга оид ваколат қолган.

9 июн 2021, 13:01

«Нимага ер берилмаслиги керак?». Русланбек Давлетов инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақида

Президентнинг ер муносабатларини тартибга солишга оид фармонига кўра хорижий инвесторларга ер майдонлари ижарага берилиши ҳақидаги муҳокамаларга адлия вазири Русланбек Давлетов муносабат билдирди. «Нимага ер берилмаслиги керак?», — деди у. Қолаверса, вазир чет элликларга фақат ноқишлоқ майдонлардан ер берилиши кўзда тутилганини қайд этди. Бироқ, у айтган тартиб фармонда мавжуд эмас.

19 апрель 2021, 15:40

Қонун ишлаб чиқишда парламентга ресурс етишмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ижро ҳокимиятининг фаоллиги тизимнинг ресурларига боғлиқлигини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, депутатларда бундай ресурс йўқлиги учун улар қийналади. «Депутатларда ҳар доим ҳам соҳа бўйича таҳлил бўлмайди. Депутатнинг ёрдамчиси ҳам йўқ», — дейди у.

16 феврал 2021, 19:01 1

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир, Хоразмдан гуруч келади» — адлия вазири

«Янги йил бўлса ҳамма совға ташишни бошлайди. Қашқадарёдан тандир келади, Хоразмдан гуруч келади», — деди адлия вазири Русланбек Давлетов. Унинг фикрича, бунинг олдини олиш учун «ҳукумат ўз амалдорларини тўғри тарбиялай олиши керак».

15 феврал 2021, 19:44

Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солинмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш СССР Олий Кенгаши Президиуми фармони билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Шунга қарамасдан у бу борада қонунбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлса-да, митингларни ташкил этиш тартиби белгиланмаганини тан олди.

27 ноябр 2020, 15:38

«Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак» — Адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов онлайн мулоқот ўтказиб, фуқароларнинг саволларига жавоб берди. Онлайн мулоқотда адлия вазири ишончнома орқали автомобиль бошқариш каби муаммолар тўғрисида гапираётиб, «ишончнома каби ҳужжатлар, ўйлаймизки, келажакда тарихга айланади» дея айтиб ўтди. Илк бора ташкил этилган ушбу мулоқотга фуқаролардан 1500 га яқин савол келиб тушган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг