«россия» тегли мақолалар


28 июл 2021, 11:28

1 сентябрдан Россияга ташриф буюрувчи ўзбекистонликлар махсус мобил иловадан фойдаланиши керак бўлади

Ўзбекистон коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши учун яратилган «Путешествую без COVID-19» («COVID-19`сиз саёҳат қиламан») иловасига қўшилди. 1 сентябрдан бошлаб иловадан фойдаланиш Россияга ташриф буюраётган ўзбекистонликлар учун мажбурий бўлади. Иловада таҳлил натижаларини кўриш учун белгиланган лабораторияларда ПЗР-тестини топшириш керак бўлади.

22 июл 2021, 21:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

2,5 минг нафар Афғонистон фуқаросига АҚШ махсус иммиграцион визаси ажратилгани, Хитойдаги тошқинларда ҳалок бўлганлар сонининг 33 нафарга етгани, Исроилда коронавирусга қарши янги турдаги вакцинанинг ишлаб чиқарилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 июл 2021, 19:52

Россия бош консулхонаси ходимлари Ҳайратондан Ўзбекистонга кўчирилди

Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳридаги консуллик муассасида фаолият кўрсатаётган дипломатлар Ўзбекистонга олиб келинди. Ушбу эҳтиёт чораси «Толибон» кучларининг Афғонистоннинг шимолий ҳудудларига кириб келиши ортидан қўлланилди.

7 июл 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)

Гаити президентининг ўз уйида ўлдирилгани, Туркманистонда мажбурий эмлашнинг жорий этилгани, Литванинг Беларус билан чегара ҳудудида девор барпо этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

6 июл 2021, 21:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россиянинг Камчатка ўлкасида йўловчи самолётининг қулаб тушгани, Тожикистоннинг Aфғонистон билан чегараларида хавфсизликни кучайтириш мақсадида 20 минг аскарни сафарбар қилаётгани, Токиодаги Олимпиаданинг очилиш маросимига фақат VIP-меҳмонларнинг киритилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 июн 2021, 18:10

Россиядаги ўзбекистонликларни қайтариш учун 2 та махсус поезд рейси қўйилди

Пандемия пайтида Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтариш учун иккита махсус поезд рейслари йўлга қўйилади. Поездлар 25 июнь куни Волжский-Тошкент, 28 июнь куни Москва Казанский-Тошкент йўналишида ҳаракатни амалга оширади.

22 июн 2021, 18:18

Абдулла Арипов Россия бош вазири билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Москвада Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин билан учрашди. Россия бош вазири Ўзбекистоннинг ЕОИИда тўлақонли иштирок этиши иқтисодиёт ўсиши учун қўшимча имкониятлар яратишини таъкидлади. Учрашувда, янги ўқув йилидан Ўзбекистонда Россия олийгоҳларининг яна учта филиали очилиши, Россиядан яна 200 нафар ўқитувчилар Ўзбекистонга юборилиши маълум қилинди.

15 июн 2021, 10:18

Жаҳон янгиликлари дайжести

AҚШ ва Россияда 2 мингдан ортиқ ядровий каллак юқори тайёргарлик ҳолатида тураётгани, Германиянинг Telegram устидан шикоят қилгани, G7'нинг ривожланаётган мамлакатларга вакциналарнинг 2,3 млрд дозасини етказиб бериши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 май 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германиянинг Намибиядаги геноцидни расман тан олгани, Россиянинг Беларус ҳудудини четлаб ўтаётган Европанинг самолётларига Москвага қўнишни рухсат бермаётгани, 34 мингдан зиёд гонконгликнинг Буюк Британияга кўчиб ўтишга мурожаат қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 май 2021, 09:56 1

1,7 млн ўзбекистонликлар хорижда ишлайди, уларнинг асосий қисми Россия ва Қозоғистонда

Қонунчилик палатаси йиғилишида ҳозирда 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда, асосан Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилаётганлиги маълум қилинди.

25 май 2021, 19:45

Россия ва АҚШ президентлари Женевада учрашади

Россия ва АҚШ президентлари 16 июнь куни Женевада музокаралар олиб боради. Бу Жо Байден АҚШ президенти этиб тайинланганида сўнг икки давлат раҳбарлари ўртасидаги биринчи учрашув бўлади.

11 май 2021, 13:43 1

Қозон шаҳридаги мактабда икки ўсмир ўқувчиларга ўқ узди (тўлдирилди)

Қозон шаҳридаги мактабда юз берган отишма пайтида 32 кишига зарар етган. Мактабга икки нафар ўсмир қуролли ҳужум уюштирди. Маълум қилинишича, ўқ узилиши ва деразадан сакраш оқибатида ҳалок бўлганлар бор.

7 май 2021, 17:07

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутлади

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

5 май 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британияда нуфузли мукофотлар соҳибларига мамлакатга киришнинг осонлаштирилиши, Россиянинг гречка экспортини вақтинча тақиқлаши, Европа Иттифоқидаги миграция чоралари туфайли 2 мингдан ортиқ одамнинг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

30 апрель 2021, 21:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари, Хитойда умумий овқатланиш жойларида еб-ичилмаган овқат учун жарима солиниши, AҚШда ментоллик тамаки маҳсулотларига тақиқ қўйиш режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 апрель 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

28 апрель 2021, 20:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширгани, Кипр ҳукуматининг ноқонуний равишда 3,5 мингта «олтин паспорт» бергани, Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

27 апрель 2021, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда «дўстона бўлмаган мамлакатлар» товарларини сотадиганларга маъмурий жавобгарликнинг эълон қилингани, ЖССТнинг Ҳиндистонга 2,6 минг ходимини юборгани, Россия ва Тожикистоннинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 апрель 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қуддусдаги таровеҳ намозидан сўнг бошланган тартибсизликларда 100 дан ортиқ кишининг жароҳат олгани, Aфғонистоннинг АҚШ ва НАТО қуролларини олиб қолишни режалаштираётгани, Болтиқбўйи давлатларининг россиялик дипломатларни чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

22 апрель 2021, 20:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европа Комиссиясининг AstraZeneca’га қарши судга мурожаати, илк бор Марс атмосферасидан кислород ажратиб олингани, Индонезиянинг сувости кемаси ғойиб бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг