«россия» тегли мақолалар


Кеча, 21:31

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қирғизистонда давлат тўнтаришининг тўхтатиб қолингани, Россиянинг Кузбасс вилоятидаги конда юз берган фалокатда ҳалок бўлганлар сонининг 52 кишига етгани, Пекиннинг туғилишни рағбатлантириш учун янги чораларни жорий қилаётгани, Швецияда бош вазирликка сайланган илк аёлнинг 7 соатда истеъфога чиққани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

19 ноябр 2021, 15:13

ОКМК мис бойитиш фабрикаси қурилиши учун €712 млн миқдорида кредит жалб қилинди

Россиянинг ВЭБ.РФ ривожланиш корпорацияси ОКМК таркибида мис бойитиш фабрикаси қурилиши қуриш учун давлат кафолати ва таъминотисиз 712 млн евро миқдорида кредит ажратмоқда. Янги иншоот ҳисобидан завод 2028 йилга бориб катодли мис ишлаб чиқаришни йилига 400 минг тоннага етказишни режалаштирмоқда.

19 ноябр 2021, 10:04

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

17 ноябр 2021, 18:21

Шавкат Мирзиёев 19 ноябрда Россияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи 19 ноябрь куни Россияга бўлади.

17 ноябр 2021, 15:20

Россия Ўзбекистонда саккизта ОТМ филиалини очиши кутилмоқда

Россиянинг яна саккизта олий ўқув юрти Ўзбекистонда ўз филиалларини очиш ниятида, улардан учтаси яқин кунларда ўзбекистонлик талабаларни қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида муҳокама қилинди.

15 ноябр 2021, 16:30

Ўзбекистонлик қизлар ўзининг сунъий интеллект лойиҳасини Путинга тақдим этди

Ўзбекистонлик қизлардан ташкил топган IT Queens жамоаси AI Journey 2021 конференциясида қатнашиб, дипфейк материалларни аниқлай оладиган ишланмани тақдим этди. Тадбир иштирокчилари орасида бўлган Россия президенти Владимир Путин лойиҳа муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этди.

11 ноябр 2021, 16:01

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликлар учун махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда

«Ўзбекистон темир йўллари» пандемия даврида Россияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатга келиши учун 5 та махсус поездлар қатновини йўлга қўяди. Рейслар 15, 19, 22, 26, 29 ноябрь кунлари «Волжский-Тошкент» йўналишида амалга оширилади.

9 ноябр 2021, 21:41

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунё бўйлаб COVID-19 га чалинганлар сонининг 250 млндан ошгани, польшаликларнинг Беларусь чегарасидаги вазият туфайли америкаликларга мурожаат қилгани, Португалияда янги қонунга кўра иш берувчилар ходимлар билан ишдан ташқари вақтда гаплашиши тақиқлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

2 ноябр 2021, 15:20

«Америка Афғонистонда қолдириб кетган ҳарбий техника — бутун дунё учун катта муаммо» — Дмитрий Шугаев

Россия Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати директори АҚШ Афғонистонда қолдириб кетган ҳарбий техника бутун дунё учун катта муаммо туғдириши мумкинлигини таъкидлади. Дмитрий Шугаевнинг сўзларига кўра, ушбу қурол-яроғлар экстремистларнинг қўлига тушиб қолиши ёки қора бозорга ҳам чиқиб кетиши мумкин.

29 октябр 2021, 14:26

Ўзбекистонликлар учун рўйхатдан ўтмасдан Россияда бўлиб туриш муддати узайтирилиши мумкин

Ўзбекистон фуқаролари учун Россияда рўйхатдан ўтмасдан бўлиб туриш муддати 7 кундан 15 кунга узайтирилиши мумкин. ИИВ РФда рўйхатдан ўтиш жараёни мураккаблиги сабабли меҳнат муҳожирлари қийинчиликларга учраётганини маълум қилди.

28 октябр 2021, 21:08

Ўзбекистон энергетика соҳасига Россия сармоясини жалб қилиши мумкин

Ўзбекистонда Россия технологияларидан фойдаланган ҳолда автомобиль ва қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги энергия ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва муқобил энергетика соҳасидаги лойиҳаларга Россия сармояларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Москвадаги ҳукуматлараро комиссия йиғилишида сўз борди.

25 октябр 2021, 14:56

Россияда коронавирусга чалиниш ҳолатлари бўйича навбатдаги антирекорд ўрнатилди

Россияда COVID-19 га чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда. Кунига инфекция аниқланганлар сони 37 минг 930 тага ошди, бу пандемия бошланганидан бери янги максимал кўрсаткич.

20 октябр 2021, 22:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда яна карантин чекловлари ўрнатилгани, Европарламентнинг Алексей Навальнийни мукофотлагани, Facebook ўз номини ўзгартирмоқчи экани, Буюк Британияда коронавируснинг «дельта» штаммидан ҳам кучлироғи тарқалгани, биткоин нархининг рекорд даражага етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

20 октябр 2021, 17:42

Россияда 30 октябрь-7 ноябрь кунлари ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди

Россияда COVID-19 билан боғлиқ вазият кескинлашгани туфайли 30 октябрдан 7 ноябрга қадар ишлайнмайдиган кунлар деб эълон қилинди. Вазият «оғир» ҳудудларда ушбу муддат 23 октябрдан бошланиши мумкин.

14 октябр 2021, 19:33

Россиядан фуқароларни олиб келиш учун 4 та махсус йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади

Россияда қолиб кетган фуқароларни қайтариш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Волжский-Тошкент» йўналишида 4 та махсус рейс йўлга қўйилади. Поездлар 22, 25, 29 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари «Волжский-Тошкент» йўналишида ҳаракатини амалга оширади.

14 октябр 2021, 13:28

Афғонистондан Америкагача: Хориждаги ўзбекистонликлар қайси давлатларда овоз бера олиши маълум бўлди

Афғонистондан Америкагача — МСК қайси хорижий мамлакатларда ўзбекистонликлар учун сайлов участкалари ташкил этилишини маълум қилди. Таъкидланишича, хориждаги сайловчилар дипломатик ваколатхонларда тузилган участкаларда рўйхатга олинади ҳамда сайлов ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинади.

12 октябр 2021, 17:56

Россия 150 минг ўзбекистонлик учун мамлакатга кириш тақиқини олиб ташлади

Россия ҳукумати 150 минг Ўзбекистон фуқаролари учун мамлакатга кириш бўйича тақиқни олиб ташлади.

11 октябр 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Австрияда янги канцлер тайинлангани, Россия ва Боливиядаги авиаҳалокатлар, Ливаннинг деярли 24 соатга электр таъминотидан узилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 октябр 2021, 10:46

Ўзбекистон Россиядан 1 млн гектар ер майдонини ижарага олмоқчи

Ўзбекистон Россия ҳудудидан 1 млн гектар ер майдонини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ижарага олмоқчи. Бунга Ўзбекистондаги сув ресурслари танқислиги сабаб эканлиги айтилмоқда. Ижара ерларидан олинган ҳосил Ўзбекистоннинг ички бозоридаги талабни қондиришга йўналтирилади. Ўтган йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорларга Россия ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни таклиф қилган эди.

4 октябр 2021, 17:13

Россияда барча оммавий тадбирлар бекор қилинди

Россияда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг кескин кўпайиши оқибатида мамлакат бўйлаб барча оммавий тадбирлар бекор қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг