«республика махсус комиссия» тегли мақолалар


13 июл 2020, 19:29

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаяпти?

Республика махсус комиссиясининг қарорлари нима сабабдан тўлиқ эълон қилинмаётганига изоҳ берилди. Хусусан, айрим бандлар давлат манфаатлари ва хавфсизлигига алоқадор бўлгани учун ошкор қилинмаслиги айтилди.

13 июл 2020, 17:02

Республика махсус комиссияси қарорлар чиқаришга қанчалик ваколатли?

«Махсус комиссиянинг тузилиши ва унинг ваколатлилиги борасида иккиланишга ўрин йўқ», — адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов махсус комиссиянинг тузилиши ва пандемия шароитида чекловлар киритиш бўйича қарорларни қабул қилиш ваколати мамлакат Конституцияси ва қонунчилигига тўла мос келишини маълум қилди.

11 июл 2020, 14:25 1

Карантин даврида 120 мингга яқин эҳтиёжманд оилалар давлат томонидан қўллаб-қувватланади

Карантин чекловлари давомида 120 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотлари етказиб берилади ва бунинг учун давлат томонидан 20 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

10 июл 2020, 12:15

13 июлдан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар тўхтатилади

10 июль санасидан автобуслар ҳаракати ва 13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади. Шунингдек, фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади.

9 июл 2020, 18:25

Қашқадарёда шифокор оилавий тадбир ва депутатлар билан учрашувда 30 кишига вирус юқтиргани маълум бўлди

Қашқадарёда вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шифокор карантин талабларига риоя этмаган ҳолда қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, 30 нафар фуқарога вирус юқтирганини маълум қилди. Шунингдек, ҳоким таксилар Республика махсус комиссияси талабларини бажармаса уларнинг фаолияти тўхталиши мумкинлигини ҳам билдириб ўтди.

9 июл 2020, 09:45

Автотранспортнинг ҳаракатланиш вақти чекланди

10 июлдан бошлаб автотранспорт воситаларида стикерсиз муайян вақтида (07.00 дан — 10.00 гача, 17.00 дан — 20.00 гача) рухсат берилади. Вилоятлараро қатнов тўхтатилади (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ўртасидаги қатновлар бундан мустасно). Жамоат транспорти фаолияти ҳам тўхтатилади, стикерлар кучини йўқотмайди.

30 июн 2020, 12:11

1 июлдан Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилади

1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида бир қатор чекловлар жорий этилиб, карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, коронавирус беморлари тоифаланади ва янгича тарьтибда даволантирилади, йирик буюм бозорлари шанба ва якшанба кунлари дезинфекция учун ёпилади, «Қизил» ва «сариқ» ҳудудларда айрим соатларда жамоат жойларида ҳаракат камайтирилади ва жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

24 июн 2020, 12:01

Мунтазам хорижий авиақатновлар июлда тикланиши мумкин

Транспорт вазирлиги июль-август ойларида Туркия, Жанубий Корея, Хитой, БАА, Россия ва Қозоғистон давлатлари билан мунтазам парвозларни тиклаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг