«республика махсус комиссияси» тегли мақолалар


17 апрель 2021, 13:25

Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз — бош вазир карантин чекловлари ҳақида

Республика махсус комиссиясининг йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов карантин чекловлари кучайтирилишини маълум қилди. «Керак бўлса тўйларни ҳам тўхтатамиз», — деди у. Бундан ташқари, 200−300 кишилик тўйлар ўтказилаётгани ва уларда айрим раҳбарлар ҳам қатнашаётгани танқид қилинди. Қолаверса, президентнинг йиғилишларни 45 дақиқадан оширмаслик бўйича берган топшириғига амал қилмаётган раҳбарлар ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

23 март 2021, 22:05

1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади

Республика махсус комиссияси 1 апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловларни ўрнатмоқда. Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланмоқда. Бундан ташқари, театр, кино, ва концерт дастурларини ташкил этишда бир қанча чекловлар ҳам қўйилмоқда.

25 феврал 2021, 23:16

Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 20 февралдан Ўзбекистонда халқаро кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишга рухсат берилди. Ташкилотчиларга санитария-эпидемиология хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиш, экспозициялар орасида 3 метр масофани таъминлаш каби талаблар қўйилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг