«реконструкция» тегли мақолалар


30 апрель 2021, 09:15

Фото: «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. У ерда велойўлак, амфитеатр, кафе, дўконлар, музейнинг маъмурий биноси ва бошқа объектлар барпо этилади, велосипедлар ижараси йўлга қўйилади.

16 апрель 2021, 11:26

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкция қилинади

«Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуасида қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади. Бундан ташқари, маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва «Wi-Fi» худудлари ташкил этилади.

13 апрель 2021, 09:16 1

Тошкент марказида маъмурий бинони реконструкция қилиш ва автотураргоҳ қуришга 431,5 млрд сўм сарфланади

Тошкентнинг Шароф Рашидов кўчасидаги (Мустақиллик майдони ёнида) маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қурилишига 431,5 млрд сўм сарфланиши мумкин. Пудратчи сифатида акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва рафиқаси бўлган «12-трест» танланмоқда.

2 ноябр 2020, 13:39

Норин дарёси кўприги қайта қурилиб, фойдаланишга топширилди

Норин дарёси кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолгани учун олти ой аввал ундаги қатновлар тўхтатилган эди. Кўприкнинг қурилиш ишлари якунланиб, 1 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.

15 сентябрь 2020, 19:04

Болалар кутубхонаси биноси реконструкция қилинади

Республика болалар кутубхонаси меценатлар маблағлари ҳисобидан реконструкция қилинади. Кутубхонада коворкинг учун хоналар, лабораториялар ва студия барпо этилади. Лойиҳага биноан, бинонинг тарихий кўриниши сақлаб қолинади. Иш 2021 йилнинг баҳоригача якунланиши кўзда тутилмоқда.

11 сентябрь 2020, 11:41

Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат комиссияси япониялик архитектор Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳаси концепциясини тасдиқлади. Музейга ажратилган қўшимча ҳудудда янги кўргазма галереяси қурилади. Мавжуд бинонинг томида эса янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой — яшил терраса барпо этилади.

5 август 2020, 13:09

Самарқанд аэропорти реконструкциясига 62 млн доллар ажратилади

Самарқанд аэропорти реконструкциядан сўнг ўтказиш қобилиятини соатига 600 дан 1200 йўловчига оширади. Шунингдек, 22 та ҳаво кема учун тўхташ ва учиш-қўниш йўлаги қурилиши якунланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг