«расул кушербаев» тегли мақолалар


3 июн 2021, 13:20 5

«Арзон машина олган одамнинг қадри йўқми?» Расул Кушербаев хавфсизлик ёстиқчаси бўлмаган автомобиллар ҳақида

Депутат Расул Кушербаев UzAutoMotors машиналари «пачоқланиб» кетаётганликлари уларнинг хавфсизлик жиҳатидан яхши жиҳозланмаганлигида эканлигини таъкидлади. «Илгари одамларни темир ўлдирган бўлса, ҳозир пластмасса ўлдиряпти. Автомобиллар агар шунчалик яхши чиқаётган бўлса, нимага ҳалигача ўлим хавфи кўпайиб бормоқда?», — деди депутат. Автомобиль йўллари бўйича мутахассис Орифжон Назаров машиналар сифатини танқид қилишдан кўра, ҳайдовчилар маданиятини ошириш кераклигини таъкидлади.

12 май 2021, 13:21

Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»даги қўнғир айиқ россиялик овчи томонидан ўлдирилди

Экология қўмитаси раисининг рухсати билан «Қизил китоб»га киритилган Тяншан қўнғир айиғи россиялик овчи томонидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология қўмитаси рухсатнома бериш жараёни қонунчиликка тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилганлигини таъкидламоқда.

11 май 2021, 13:08

Солиқ қўмитаси касаба уюшмаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмайди

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўртасидаги масала судгача олиб борилмасликка қарор қилинди. «Ҳар икки томоннинг ҳам мақсади ва маслаги бирлиги, яъни мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш эканлиги таъкидланди», — дея қайд этди қўмита.

6 май 2021, 17:37

«Муаммоларни сунъий яратиш, фитна қўзғашга ўхшаш ҳаракат қилаётганга ўхшайди» — Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» партияси ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Миллий тикланиш» газетасида ЎзЛиДеП партия аъзолари ҳақидаги мақолани «бозорбоп чиқиш» деб атади. «Ҳаммани бирдек, бир қолипда фикрлашга ўргатиш ва айттириш собиқ иттифоқ мафкурасига хос иш ва бу „Миллий тикланиш“ партиясига ёққан кўринади», — деди депутат. Кушербаев партия муамолларни сунъий яратиш, низо чиқариш каби ҳаракатларни қилаётганга ўхшаётганлигини таъкидлади.

29 апрель 2021, 15:56

«Бу қоғозда шундай». Расул Кушербаев — UzAuto Motors`нинг МҚКҚ устидан ғалабаси тўғрисида

Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors Антимонополия қўмитасини «фақат қоғозда» мағлуб этди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, компания одамларнинг ишончи ва ўз имижини йўқотган. Депутат, шунингдек, ушбу жараён мисолида судларнинг қандай ишлаши ва тизим монополияларга қарши қандай кураш олиб боришини кўриш мумкинлигини таъкидлади.

29 апрель 2021, 15:24 1

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, ўзбек тили фақат давлат билан ишлайдиганлар учун мажбурий бўлиши керак. Парламент аъзоси, шунингдек, жамиятда тил билан боғлиқ дискриминация мавжудлигини тан олди ва расмийлар орасида вазиятга шовинистик нигоҳ билан қарайдиганлар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.

29 апрель 2021, 13:29 1

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.

27 апрель 2021, 14:56 4

Давлат солиқ қўмитаси Расул Кушербаевни судга берди

Давлат солиқ қўмитаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев устидан судга даъво аризаси киритди. Бунга «Расул Кушербаевнинг Human.uz ахборот порталидаги „Сўз блогерларга“ кўрсатувида айтган ҳақоратомуз сўзлари» сабаб бўлган. Қўмита депутат ўзининг сўзларига раддия бериши ва кечирим сўраши лозимлигини айтган. Депутатнинг ҳатти-ҳаракатлари солиқ органларига 4,6 млрд сўм миқдорида зарар етказганлиги даъво қилинмоқда.

21 апрель 2021, 11:34 3

«Бир тилни барча учун мажбурий «халқ тили»га айлантиришдан тийилайлик» — Расул Кушербаев

«Миллий тикланиш» фракцияси раиси Алишер Қодиров давлат тили тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳеч қайси миллат вакилини камситмаслигини, «лекин бу меҳрибонлик ўзимизни камситиш ҳисобига бўлмаслиги керак"лигини таъкидлади. Депутат Расул Кушербаев масала фақатгина давлат тилида иш юритиш ҳақида кетаётганлигини эслатди. «Кўп миллатли мамлакатда давлат тили масаласини фақат қайсидир миллат тақдири билан боғлайвериш нотўғри», — дейди у.

21 апрель 2021, 11:05

Алламжонов ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи бизнесга босим ҳақида фикр билдирди

«Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас», — деб ёзди Комил Алламжонов. Давлат идораси ходимларининг ОАВ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга босим ўтказиши ноқонуний, дея таъкидлади у.

15 апрель 2021, 16:12

Депутат Янгийўлдаги ишламаётган сув тозалаш иншоати учун икки вазирни танқид қилди

Депутат Расул Кушербаевнинг хабар беришича, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги сув тозалаш иншооти бир неча йилдан бери ишламай турибди. Унинг сўзларига кўра, бошида таъмирлаш ишлари Ҳисоб палатаси томонидан тўхтатиб қўйилди, Қурилиш вазири ва Уй-жой коммунал хизматининг собиқ раҳбарининг «хохиши сабабли ишлар чўзилиб», объект учинчи йил ўзгаришсиз турибди.

17 март 2021, 09:28

Қоидабузарларни тасвирга олаётганлар сотқинми ёки йўқ — Адлия вазирлиги Кушербаевга жавоб қайтарди

Адлия вазирлиги мутахассиси қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олиб, пул ишлаётганларни ватанни ҳам сотишга тайёрликда айблаган Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг мулоҳазаларига жавоб қайтарди. «Ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчиларга „сотқин“ дея тамға босиладиган бўлса, мен уларга қарши „сотқин“ бўлишга тайёрман ва бундан ғурурланаман», — деди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Юлдашева

16 март 2021, 09:34 2

«Сотқинларни етиштириб чиқараётганга ўхшаб қолаяпти» — Расул Кушербаев қоидабузарликни суратга олиш ҳақида

Қуйи палата депутати кўчаларда одамларнинг қоидабузарликларни телефонга суратга олиши ва бунинг эвазига рағбатлантирилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. «Уларга 10−15 минг сўм бераяптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон», — деди у. Кушербаев қоидабузарларни аниқлашдан олдин инфратузилмани яхшилаб қўйишга кераклигини қўшимча қилди.

15 март 2021, 13:26

«Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига» — Расул Кушербаев бесоқолбозликни қонунийлаштириш ҳақида

«ILGA Europe» халқаро ташкилоти Ўзбекистонда бесоқолбозликни тақиқловчи қонун нормаларини чиқариб ташлаш таклифини билдирди. Бунга Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўз муносабатини билдирар экан, «агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига», дея таъкидлади. Депутат «бу каби мантиқсиз, аксилтабиий таклифни берганлар бизга асли ким экани ва мақсади нима эканлигини тушуниб олаверинг», дея қўшимча қилди.

1 март 2021, 15:51 1

«Мен қонун устувор бўлишини истайман холос, ўлай агар бошқа мақсадим йўқ» — Расул Кушербаев Шерзод Шерматовга жавоб қайтарди

Халқ таълими вазири депутат Расул Кушербаевнинг ўқувчиси ОТМга киролмаган мактаб директорларини ишдан бўшатиш тўғрисидаги фикрларини популизм деб таърифлаган эди. Депутат бунга жавоб бериб, у фақат қонун устуворлиги тарафдори эканлигини айтди. «Агар демократик давлатлар қатори қонун устуворлигини таъминлаш ва муаммони суд орқали ҳал қилиш популизм бўлса унда мен эмас, аввало қонунлар ва Меҳнат кодекси бош популист бўлиб қолмайдими?», — деди Кушербаев.

1 март 2021, 10:37 3

«Популизм муҳимроқми ёки фарзандларимизнинг муваффақиятими?» — халқ таълими вазири депутат фикрларига жавоб берди

Депутат Расул Кушербаев битирувчилари ОТМга кира олмаган мактаб директорларининг ишдан олинишини «демагогия ва бошқарувга ноқобил одамларни қўядиган талаби» дея тарифлаган эди. Халқ таълими вазири «охирги 2 йилда фақат ОТМга кирганлар бўйича объектив маълумот бўлгани» сабабли бундай йўл тутилганини таъкидлади. Шерзод Шерматов масалани тушунтириш учун депутат билан боғлана олмаганини маълум қилди. «Қадриятларимиз ва танловимиз икки хил экан», — деди у.

22 феврал 2021, 18:59 6

Боланинг ўқишга кириши мактабнинг бўйнида эмас — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев ОТМга киролмаган ўқувчилар сабабли мактаб директорлари ишдан олиниши «демагогия эканлиги» ва ўқитувчиларнинг бунда айби йўқлигини таъкидлади. «Боланинг тадбиркорликка қизиқиши бўлса, ўқишга киришни хоҳламаса ҳам биз ўқитувчини айблаймизми?», — деди депутат. Унинг айтишича, бундай талаб қонунчилик ёки Меҳнат кодексида белгиланмаган.

22 феврал 2021, 16:08

«Рухсат берадиганларнинг ўзи тайёр эмас» — Расул Кушербаев ҳокимлик сайловлари ҳақида

Депутат Расул Кушербаев халқ ҳокимларни сайлашга тайёр эмаслиги ҳақидаги фикрга кўшилмаслигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, «рухсат бераётганларнинг ўзи тайёр эмас». «Уларда қўрқув бўлиши мумкин. Қайси маънода, улар хоҳлаган одамни, одамлар сайламаслиги мумкин», — деди у. Президент ҳокимларни халқ сайлаши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Шу билан бирга, у бунга сайланаётганлар ҳам, сайловчилар ҳам тайёр бўлиши кераклигини айтган.

12 феврал 2021, 18:16

«Қийноқлар аниқланмаётганига сабаб қамоқхоналардаги тиббий ходимлар ИИВга бўйсунади» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 нафар маҳбусдан қийноқлар билан боғлиқ шикоят келганини, лекин улар тасдиқланмаганини қайд этди. Бунга «Қамоқхоналардаги тиббий хизмат ИИВга бўйсуниши» сабаб бўлаётгани таъкидланди. У қамоқхоналардаги тиббий хизматни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиш бўйича омбудсманнинг ўтган йилги таклифи очиқ қолганини таъкидлади.

11 декабр 2020, 11:48

««Снос»га қарши мораторий энг тўғри йўл» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев «снос"ларга қарши мораторий эълон қилиш таклифи билан чиқди. Унинг айтишича, асоссиз ва руҳсатсиз «снос"ларга йўл қўйиш бу зулм билан баробардир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг