«профилактика инспектори» тегли мақолалар


3 август 2022, 22:27

Тошкентда қашқадарёлик қиз «участкавой» зўрлаганини маълум қилди

Қашқадарёлик қиз Тошкентда профилактика инспектори томонидан зўрлангани ва ундан ҳомиладор бўлиб қолганини маълум қилди. ИИО ходими уларнинг мулоқоти ўзаро келишув асосида бўлганини таъкидлаб, терговга далил сифатида видео тақдим этди. У қизнинг ҳомиладор бўлишига алоқаси йўқлигини ҳам айтган.

10 март 2022, 12:00

Тошкентда ИИБ терговчиси ва профилактика инспектори пора билан қўлга тушди

Пойтахтнинг Чилонзор тумани ИИБ терговчиси жиноят иши бўйича айбланувчига чора кўрмаслик эвазига 5000 доллар талаб қилиб, шундан 1000 долларни олганида ушланди. Миробод тумани ИИБ профилактика инспектори эса ҳуқуқбузарликни расмийлаштирмаслик эвазига 500 долларни олганида қўлга тушгани маълум қилинди. Улар ҳибсга олиниб, жиноят ишлари қўзғатилди.

28 январ 2022, 15:06 1

Наманганда собиқ участкавойга 7 та модда бўйича айблов эълон қилинди

Наманганда суд ИИБ раҳбариятининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида маълум қилган собиқ профилактика инспектори Сардорбек Отабоевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. У Жиноят кодексининг 7 моддаси, жумладан, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқалар бўйича айбланмоқда. Судланувчи айбловларни рад этмоқда.

10 январ 2022, 20:14 1

Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари кўпроқ «протокол» тузишга мажбурланаётганидан шикоят қилишди

Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари кўпроқ «протокол» тузишга мажбурланмоқда, дея хабар қилди Nasafnews сайти. Нашр вилоят ЙҲХБ раҳбари ўринбосари экани тахмин қилинаётган шахснинг ходимларга 20 тадан «протокол» расмийлаштиришни топширгани акс этган аудиоёзувни тақдим этди. ИИВ ЙҲХББ хизмат текшируви бошлангани ҳақида маълум қилди.

5 октябр 2021, 19:40

Профилактика инспекторлари ваколатлари кенгайтирилди

Профилактика инспекторлари кўриб чиқиши мумкин бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгайтирилди. Жумладан, эндикликда «участкавойлар» ҳайдовчиларнинг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши ҳамда вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишлари мумкин.

30 сентябрь 2021, 19:01

Сенаторлар «участкавой"лар ваколатларини кенгайтиришни маъқулладилар

Сенат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга профилактика инспекторлари ваколатларини кенгайтириш, уларга маъмурий ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш ҳуқуқни беришни кўзда тутган ўзгартишлар киритилишини маъқуллади. Муросага эришилган ҳолатларда жавобгарликдан озод қилишни назарда тутган маъмурий ишлар бўйича ярашув институти ҳам жорий этилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг