«прокуратура» тегли мақолалар


25 декабр 2020, 17:40

Вояга етмаганларни мажбурлаб ишлатганлар 5 йилгача муддатга қамалиши мумкин

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.

11 декабр 2020, 18:27

Навоийда 13 мингдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди

Навоий вилоятида ов мавсумида мумкин бўлган квотадан ташқари 13 минг бошдан ортиқ ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланишига имконият яратилгани аниқланди. Ўтган йили 1 707 ҳолатда ноқонуний ов амалга оширилиб, вақтида чоралар кўрилмаганлиги ҳам маълум бўлди.

11 декабр 2020, 13:28

Самарқандда сўнгги икки йилда 26 миллиард сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган

Самарқанд вилоятида икки йилда 26 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Ушбу қилмишлар учун 246 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда 2 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилганлиги маълум бўлди.

10 декабр 2020, 13:21 1

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирганликда гумонланаётган шахс ушланди (янгиланди)

Қашқадарёлик эркак турмуш ўртоғини бошқа кишидан ҳомиладор бўлганликда айблаб, қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани пичоқлаб ўлдирди.

25 ноябр 2020, 16:27

Андижонда 3 та мактабнинг ер майдонлари тадбиркорларга бериб юборилгани аниқланди

Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг 73,4 сотих ер майдонлари асоссиз равишда тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётгани аниқланди. Туман прокуратураси туман ҳокимининг қарорига протест киритди.

12 ноябр 2020, 15:50

Сурхондарё прокуратураси ходимлари аварияга учради: икки киши вафот этди

Термиз туманида темир йўл кесишмасида тепловоз ва прокуратура хизмат автомашинаси тўқнашди. Автоҳалокат оқибатида икки нафар прокуратура ходими вафот этди, вилоят прокурори ўринбосари жароҳатланди.

12 октябр 2020, 11:41

Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.

9 октябр 2020, 10:21

Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти прокурори Акмалхўжа Мавлонов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди. Наманган вилояти прокуратурасини эса эндиликда Жаҳонгир Ҳотамов бошқаради.

15 сентябрь 2020, 16:23

Гулжаҳон Йўлдошеванинг қўлга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг ўлими сабаб бўлган

Тошкент вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошеванинг ҳибсга олинишига реаниматолог Фаррух Рустамовнинг коронавирусдан вафот этгани сабаб бўлгани маълум қилинди. Марҳум вафотидан сўнг «Жасорат» медали билан тақдирланган.

31 август 2020, 11:43

«Қоп кийдириб, олиб келингани ҳақиқат эмас». Прокуратура сўхлик блогер ҳақида

Фарғона вилояти прокуратураси вакили блогер Ҳайдаржон Бобохайдаровнинг бошига қоп кийдириб, Сўхдан Фарғонага олиб келинганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Адвокат уни ҳибсда гумон қилинувчи сифатида ушлаб туриш учун фактлар етарли эмаслигини айтди.

25 август 2020, 12:37

Сўхда юз берган тўқнашув бўйича 6 кишининг қамоққа олингани маълум қилинди

Бош прокуратура 31 май куни Сўх туманидаги «Чашма» булоғи бўйида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 6 киши қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

18 август 2020, 23:24

Бош прокуратура BEVERLee Businees фаолиятини ўрганишни бошлади

BEVERLee Businees молиявий пирамидага асослангани ва ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пуллаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Бош прокуратура компания фаолиятини ўрганишни бошлади.

7 август 2020, 10:53

Ишсизларга ажратилиши лозим бўлган 36,2 млн сўм талон-тарож қилинди

Чилонзор туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори тил бириктириб, ишсизларга тўланиши лозим бўлган 36,2 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишини кўзғатди.

22 июл 2020, 19:37

Коронавирус аниқланган собиқ бош прокурор ўринбосари вафот этди

Ўзбекистон бош прокурорининг собиқ ўринбосари, Қорақалпоғистоннинг собиқ прокурори Хакимбай Халимов оламдан ўтди. Аввалроқ унда коронавирус аниқланган эди.

16 июл 2020, 12:35

Бектемир ҳокимлиги ходими $4000 пора олаётганда қўлга олинди

«Ўзбекистон 24» телеканали пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ерни расмийлаштириб бериш учун $4000, СИСИ доценти — $10 минг, Ургутдаги поликлиника шифокори — $18 минг, НДПИ декани ўринбосари — $3000 ва ходими $8000 ҳамда БДУ ўқитувчиси — $4000 пора олаётганларида ДХХ томонидан қўлга олинганини маълум қилди.

16 июл 2020, 12:00

Тез ёрдам машиналари 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб бориши таъминланади — Бош прокурор

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.

10 июл 2020, 19:05

Навоийда СЭС бошлиғи 510 млн сўмга яқин моддий бойликларини ўзлаштирганликда айбланмоқда

Навоий вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик марказининг бош шифокори ҳибсга олинди. Марказ мансабдор ва моддий жавобгар шахслари қарийб 510 млн сўмлик товар моддий бойликларини ўзлаштириш ва талон-торож қилганликда айбланишмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура жиноят ишини қўзғатди.

30 июн 2020, 15:32

Ўзбекистонда порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга ошди (инфографика)

Январь-май ойларида Ўзбекистонда қайд этилган жиноятлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,9 фоизга ошди. Хусусан, порахўрлик ва фирибгарлик (товламачилик) билан боғлиқ жиноятлар 2 баробарга кўпайган.

21 июн 2020, 20:51 1

Карантин комплексида бир киши осилган ҳолда топилди

Асли Фарғона вилоятидан бўлган фуқаро Юқоричирчиқ туманида жойлашган карантин комплексида ичида ўзини осиб қўйган ҳолда топилган. Прокуратура дастлабки тергов ишларини олиб бормоқда.

20 июн 2020, 14:52

Прокуратура: «Bitcoin» савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 млн АҚШ доллари миқдоридаги криптоактивлар кўринишидаги маблағларни қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг