«президент» тегли мақолалар


20 июл 2020, 12:03

Шавкат Мирзиёев мамлакатга кислород концентраторларини етказиш бўйича топшириқ берди

Президент кислород концентраторлари ва пульсоксиметрларни Ўзбекистонга тезкор етказиш бўйича чоралар кўришни топшириқ берди. Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

20 июл 2020, 11:39

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади

Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.

17 июл 2020, 19:35

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент

Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.

15 июл 2020, 21:29 1

Президент Тошкент ҳокими ва соғлиқни сақлаш вазирига ҳайфсан эълон қилди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ва соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани учун ҳайфсан эълон қилинди. Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўнгги ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикасини кескин бузганлиги таъкидланди.

14 июл 2020, 19:19

Президент коронавирус тестини топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш ҳамда карантин қоидаларини заруриятга кўра кучайтириш ёки юмшатиш бўйича топшириқ берди.

9 июл 2020, 16:03

Президент ХМТнинг глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади

Шавкат Мирзиёев Халқаро меҳнат ташкилотининг пандемия даврида Меҳнат муносабатлари бўйича глобал саммити иштирокчиларига мурожаат йўллади. Унда давлат раҳбари БМТ шафелигида Пандемия даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

8 июл 2020, 21:58

Президент СЭС ва ўт ўчириш хизматининг «тушунарсиз» талабларига изоҳ берди

Тадбиркорлар карантин қоидаларига амал қилишда санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан тушунарсиз ва бир-бирига зид талабларга дуч келмоқда, дея маълум қилди президент.

26 июн 2020, 21:08

Президент ОАВ ходимларини табриклади ва профессионалликка чақирди

Аксарият ахборот воситаларида ижтимоий салмоғи енгил бўлган, ҳисобот ва баландпарвозлик руҳидаги материаллар ҳануз устунлик қилмоқда, дейилади Президентнинг ОАВ ходимлари байрами муносабати билан табригида. Давлат раҳбари, шунингдек, айрим журналист ва блогерларда билим ва профессионал малака, баҳс маданияти етишмаслиги жамоатчиликни ташвишлантираётганини таъкидлади.

26 июн 2020, 10:16

Президент Наманганга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.

24 июн 2020, 15:17

Ўзбекистон президенти Россия конституциясига ўзгартиришлар бўйича фикр билдирди

«У ерда [ўзгартиришларда — таҳр.] айтилганларнинг ҳаммасини аллақачон қилиш керак эди». Шавкат Мирзиёев 23 июнь куни Владимир Путин билан бўлиб ўтган музокараларда Россия конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнининг муваффақиятли ўтишини тилаб, уларнинг долзарблигини таъкидлаб ўтди.

23 июн 2020, 21:57

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан музокаралар ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

23 июн 2020, 18:31

Президент Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияни тасдиқлади

Президент фармони билан Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегияси тасдиқланди. Унда Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро рейтинг ва индексларда ТОП-50 қаторига киришини таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг