«президент» тегли мақолалар


13 октябр 2020, 15:43

Президент сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудда қурилган «Янги Ўзбекистон» маҳалласини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» маҳалласида бўлиб, «Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз», — деди.

7 октябр 2020, 18:55

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашишига умид билдирдилар

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.

1 октябр 2020, 12:17 1

«Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлуксиз ишлайди» — президент

Ўзбекистон энди чегараларни ёпмайди, энди интернет узлуксиз ишлайди, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президентнинг сўзларига кўра, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқ.

4 сентябрь 2020, 20:20

Президент Ўзбекистон ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди

Ўрмонларда сайёҳлик объектлари ташкил этилади. Президент келгуси йилда экология ва ов туризмидан даромадларни 10−15 бараварга ошириш мумкинлигини таъкидлади. Мебелсозлар учун павловния ва бошқа мебелбоп дарахтлар етиштириш учун ер ажратиш бўйича топшириқ берилди.

31 август 2020, 12:15

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

31 август куни президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.

29 август 2020, 17:18

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.

29 август 2020, 16:33

Президент метронинг «Бодомзор» бекатидан янги «Туркистон» бекатигача поездда борди (фото)

Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида айланма йўлни босиб ўтиб, метронинг «Бодомзор» станциясидан янги «Туркистон» станциясига поездда борди. Юнусобод йўлини якунлайдиган иккита янги бекат кунига 7500 йўловчига хизмат қилади.

28 август 2020, 19:41

Президент COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширмаслик тўғрисида огоҳлантирди

Президент барча раҳбарларни COVID-19 бўйича ҳақиқий рақамларни яширишга мутлақо йўл қўймаслик тўғрисида огоҳлантирди. Бунга уринганларга жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чоралар кўрилиши мумкин. Тўй-маросимларни бир кунда 3−4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

20 август 2020, 18:59

Президент пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли карантин қоидаларига амал қилмаса, карантин чекловлари қайтадан татбиқ этилишини таъкидлади.

12 август 2020, 19:43

Ҳудудларда «саноат кластерлари» ташкил этилади

Президент бош вазир ўринбосарига ҳар бир ҳудудда «саноат кластерлари» ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Хусусан, Наманганда тўқимачилик, Навоийда қурилиш материаллари, Тошкент вилоятида фармацевтика, пойтахтда электроника ва мебель бўйича «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мумкинлиги таъкидланди.

10 август 2020, 22:48

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, ўзаро мулоқотни жадаллаштиришга келишиб олинди.

5 август 2020, 15:31

Пойтахт ҳудуди кенгайтирилади

Шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 га, вилоятдан пойтахтга 10196 га ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президент пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди.

4 август 2020, 19:20

Президент вакцина харид қилиш йўлларини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди

Президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосарига тез орада вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши кутилаётган Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компанияларидан вакцинани харид қилиш ва мамлакат аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.

1 август 2020, 17:57

Президент Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия маросимида қатнашди

Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.

1 август 2020, 17:05

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.

28 июл 2020, 21:01

«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент

Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.

27 июл 2020, 20:44

Яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифасини қўйди. Жумладан, 43 та идоранинг 270 та назорат функцияси танқидий ўрганилиб, яширин иқтисодиёт ва коррупцияга сабаб бўлаётган ваколатлари қисқартирилади.

23 июл 2020, 19:39

Президент амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди

Президент коронавирус юқтирилишининг олдини олиш, ўлим ҳолатларини кескин камайтириш мақсадида амалдаги карантин чекловларини узайтиришга розилик билдирди.

21 июл 2020, 20:23

Президент «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

Президент Шавкат Мирзиёев сўнгги ўн кунда 16 нафар раҳбар ишдан бўшатилган, «талон-торожлик ва коррупция авж олган» кадастр соҳасига бағишлаб йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари тизимга рақамли технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар берди.

21 июл 2020, 06:29

«Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани» — президент

Шавкат Мирзиёев уйда даволанаётган аломатларсиз беморлар билан поликлиникалар шифокорлари доимий мулоқотни йўлга қўйиши бўйича топшириқ берди. «Чиқиш ман этилади. Олиб келиб берамиз ҳамма нарсани. Агар у кўчага чиқса зарарланиш эҳтимоли 200 фоиз бошқа одамларнинг», — деди президент.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг