«президент» тегли мақолалар


30 июн 2022, 12:31

«Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини „снос“ қила олмайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент имзолаган ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойиллари тўғрисидаги қонун «халқни бир неча йилдан буён қийнаб келган муаммоларга барҳам беришини» таъкидлади. Ҳужжат компенсация турларини белгилаб беради ва 3 млнга яқин уйни бузилишидан суғурталайди.

28 июн 2022, 11:31

Шавкат Мирзиёев «Янгиҳаёт» технопаркидаги лойиҳалар билан танишди

Президент «Янгиҳаёт» индустриал паркидаги инвестиция лойиҳалари билан танишди. Биринчи босқичда 110 гектар майдон аукционда сотилди, уларда ошхона жиҳозлари, қандолат ва тўқимачилик маҳсулотлари, сантехника товарлари, металл буюмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, натижада 20 минг иш ўрни яратилади.

25 июн 2022, 10:30 5

Президентлик муддатини 7 йилга узайтириш таклиф қилинмоқда

Конституцияга таклиф қилинган ўзгартишларда Ўзбекистон президентининг ваколат муддатини 5 йилдан 7 йилгача узайтириш ғояси илгари сурилди.

20 июн 2022, 17:13

Фуқароларга қонунчиликка оид таклифларини Олий Мажлисга киритиш ҳуқуқи берилиши мумкин

100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.

20 июн 2022, 14:10

«Миранда қоидаси» ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш таклиф қилинди

Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.

20 июн 2022, 13:55

Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклиф этилди

Президент Конституцияни парламент ваколати билан эмас, балки референдум ўтказиш йўли орқали ўзгартиришни таклиф қилди. «Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

20 июн 2022, 13:33

Президент оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланишини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида шаклланиши», жамият ва давлатнинг алоҳида ҳимоясида эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этди. Давлат раҳбари иқтидорли ёшларни доимо қўллаб-қувватлашни мустақил қоида сифатида белгилаш кераклигини айтди.

17 июн 2022, 08:22 3

Янги Конституция қабул қилинса, Шавкат Мирзиёев ҳам сайловларда қатнаша олади — Содиқ Сафоев

Агар янги Конституция қабул қилинса, ҳамма қатори президент Шавкат Мирзиёевга ҳам сайловларда қатнашиш имкони яратиб берилади, деди Сенат раҳбарининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев. У Шавкат Мирзиёевнинг «ҳокимиятга тиш-тирноғи билан ёпишиб олган сиёсатчи эмас"лигини қўшимча қилди.

15 июн 2022, 16:54

Келгуси йилдан техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинади

Президент 2023 йилдан бошлаб техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш механизми бекор қилинишини таъкидлади. ОТМлардаги камида 60 та йўналиш техникумларга ўтказилади. Шунингдек, 1 январдан илмий даражаси бор техникум ўқитувчиларининг иш ҳақи олийгоҳ педагоглариникига тенглаштирилади.

15 июн 2022, 15:11

Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилинди

Президент Олий таълим вазирлигида янги вазир ўринбосари лавозими жорий қилингани ва унга Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланганини маълум қилди. У касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ҳамда методик таъминлашга масъул бўлади.

13 июн 2022, 23:29

Тошкент ерусти ҳалқа метросининг 2-босқичи қачон тугайди ва бу қанчага баҳоланмоқда?

Ер усти метросининг 2-босқичи қурилиши 2023 йил март ойида якунланиши кутилмоқда. «Қўйлиқ»дан «Қурувчилар» массивигача бўлган 5 та бекатни йил охиригача, яна 2 бекатни «Наврўз» байрамига қадар якунлаш режалаштирилган.

12 июн 2022, 15:14

Президент машинада 1,5 соат Тошкент бўйлаб айланганини маълум қилди

Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.

24 май 2022, 23:47

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

13 май 2022, 18:02

Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини $1 млрдга етказиш мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев Фарғона фаоллари билан суҳбатда энди иш бошлаган пайтлари вилоятнинг экспорт салоҳиятини 50 млн долларга етказиш мўлжаллангани, ўтган йили эса бу миқдор 801 млн долларга етганини айтди. «Ҳозир 1 млрд доллар экспорт тўғрисида гаплашяпмиз», — деди у. Шунингдек, президент тадбиркорларга шароит яратиб, «уларни сийласак, улар халқни сийлайди», дея таъкидлади.

12 май 2022, 09:41

Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 12−13 май кунлари Фарғонага боради. Ташриф давомида маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечириш, йиғилиш ўтказиш ҳамда корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

6 май 2022, 11:16

Марказий банк президент расми туширилган тангаларни чиқармаганлигини маълум қилди

Марказий банк президент Шавкат Мирзиёев шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотларни муомалага чиқармаганлигини маълум қилди.

4 май 2022, 10:27

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)

Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари билан боғлайдиган янги йўл ва кўприкнинг очилишида иштирок этди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзидан бери олиб борилаётган эди.

29 апрель 2022, 15:56

«Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди» — президент

Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш учун 2023 йил охиригача 40 та янги, жумладан, 5 та экспресс йўналиш очиш, марказий кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратиш, 180 та электробус харид қилиш режалаштирилмоқда. 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат транспорти вилоят буджети ҳисобидан субсидияланади. Икки туманни Самарқанд билан электропоезд орқали улаш таклиф қилинмоқда. «Йўлларни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Жамоат транспортига устувор аҳамият бериш керак», деди Шавкат Мирзиёев

27 апрель 2022, 19:00

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.

26 апрель 2022, 21:36

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди

1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун авиа, темир йўл ва автобус чипталарини харид қилиш, меҳмонхона харажатлари, музейлар ва бошқа маданият масканларига ташриф буюриш учун кешбэк тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг