«президент» тегли мақолалар


2 март 2021, 12:49

Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйида бўлганида бағрига босган қиз оиласига қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.

19 феврал 2021, 18:59

«Бу сизнинг юзингиз». Президент ИИБ таянч пункти аҳволи учун ҳоким ва прокурорни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри ҳокими ва прокурорини «Бунёдкор» маҳалласининг ҳолати учун танқид қилди. «Бу сизнинг юзингиз», — деди у, ИИБ таянч пунктининг оқланмаган деворларини кўрсатиб.

19 феврал 2021, 18:05

Президент режалаштирилмаган тарзда «Бунёдкор» маҳалласига ташриф буюрди

Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш ўрнига, режалаштирилмаган тарзда Наманган марказидан 18 км узоқликда бўлган «Бунёдкор» маҳалласига йўл олди. Президент у ерда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

19 феврал 2021, 12:54

«Ўша уйда ётасизлар, ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар». Президент раҳбарлар аҳоли муаммоларини қандай ечиши кераклигини айтди

Ўзбекистон президенти аҳолини касбга ўргатиш ва иш билан таъминлашга тўхталиб, «энди пул берилмаслигини, ким нимага қодирлигига қараб имконият яратилишини» таъкидлади. Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйни ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди у.

19 феврал 2021, 09:41

«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. «Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.

18 феврал 2021, 23:24

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ривожланишига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммо ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи чоғида мамлакат ривожига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони қайд этди. Унинг фикрича, кадрлар масаласи, коррупуция ва давлат идоралари раҳбарларининг савияси Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда қийинчилик туғдирмоқда.

18 феврал 2021, 10:23

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олди. Ташриф давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

15 феврал 2021, 23:51

Президентга Жиззахда амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот берилди

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган 515 та лойиҳа ҳақида маълумот тақдим этилди. Лойиҳаларнинг умумий қиймати 35,5 трлн сўм бўлиб, улар натижасида йилига 25 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши айтилди.

12 феврал 2021, 15:54

ИИБ одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастур яратиш керак — президент

Шавкат Мирзиёев ички ишлар бошқармалари одамлар билан боғланиб, мулоқот қила оладиган дастурий таъминот яратиш кераклигини таъкидлади. «Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди», — деди президент.

10 феврал 2021, 17:57

«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент

Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.

9 феврал 2021, 10:43

Андижон вилоятида $1,4 млрд, Тошкент вилоятида $1,6 млрдлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Андижон вилоятида трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 126 миллион евролик тўқимачилик комплекси ишга туширилади. Тошкент вилоятида велосипедлар ишлаб чиқарилади. Шу ва бошқа инвестиция лойиҳалари президентга тақдимот қилинди.

5 феврал 2021, 12:01

«Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, аччиқроқ талаб қилиш керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгаши йиғилишида депутатлар ижро ҳокимиятидан етарлича талаб қилмаётганлигини таъкидлади. «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», деди давлат раҳбари.

4 феврал 2021, 10:52

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳалар билан танишиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

3 феврал 2021, 09:00 1

«Рақобатсиз натижа бўлмайди». Президент партия раҳбарлари билан учрашди

«Биз мамлакатнинг иқтисодий-ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ деярли барча масалаларни президент ҳужжатлари билан тартибга солишга мажбур бўляпмиз», — дея таъкидлади президент сиёсий партия раҳбарлари билан учрашувда. Унинг сўзларига кўра, депутатлар ташаббуси билан таклиф этилган қонунлар сони «бармоқ билан санарли».

2 феврал 2021, 10:29

Тошкентнинг «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси барпо этилади

10 та йирик тижорат банки томонидан умумий қиймати 1,5 млрд доллар бўлган лойиҳалар тақдим этилди. Асака банки иштирокида Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар» ҳудудида савдо шаҳарчаси барпо этилиши, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан эса «Ургут» да умумий қиймати 100 млн доллардан ортиқ лойиҳани амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

28 январ 2021, 23:48

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари онлайн-саммит ўтказди

Ўзбекистон ва Корея Республикаси президентлари онлайн-саммит якунлари бўйича рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум, EDCF билан ҳамкорлик бўйича 1 млрд долларлик дастурни амалга ошириш бўйича битим ва бошқа ҳужжатларни имзоладилар.

27 январ 2021, 20:13

Президент туманларга коррупция бўйича «ташхис қўйишни» буюрди

Шавкат Мирзиёев бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга туманлар бўйлаб коррупция сабабларини ўрганишни буюрди. «Сувга, светга шунча қарз олинди. Ҳамма жойда ўғирлик. Мактаб, коллежлар қурилишида ҳам. Ҳамма жойда коррупция», — таъкидлади давлат раҳбари.

27 январ 2021, 19:29

«Кераксиз мажлис ўтказадиганлар ишдан ҳайдалади» — президент

«Кераксиз мажлисларни ўтказишни тугатиш керак» — деди президент видеоселектор йиғилишида. Давлат раҳбари 40 дақиқадан кўпроқ йиғилиш ўтказадиган давлат органлари раҳбарлари ишдан кетишини айтди.

27 январ 2021, 19:09 1

Ёшлар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — президент

Президент Шавкат Мирзиёев 18 миллион кишидан ортиқ бўлган 18−30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз ёки 844 минг нафарни ташкил этишини маълум қилди. Ёшлар муаммоларини ҳал этиш учун ҳудудларда сектор раҳбарлари масъул бўлади. 2021 йилда 500 минг нафар ёшлар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилади.

27 январ 2021, 17:45

Президент ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин бўлади

26 январь куни имзоланган фармон билан президентга ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш ҳуқуқи берилди. Бунда афв этилаётган шахснинг илтимосномаси бўлиши талаб этилмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг