«президентлик сайлови» тегли мақолалар


21 сентябрь 2022, 18:36

Қозоғистонда муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловлари санаси белгиланди

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. «Бу сайловлар бутун сиёсий тизимни тубдан «қайта юклаш»га олиб келадиган сайлов циклини бошлаб беради», — деди президент Қасим-Жомарт Токаев.

12 март 2022, 14:03

«Тарихий сайлов». Гурбангули Бердимуҳаммедов — Туркманистон президенти сайловларида овоз берди

Шанба куни Туркманистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Унда амалдаги президент Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам овоз бериб, сайловни тарихий деб атади. Сайловларда 3 нафар партиялар номзоди, 6 нафар мустақил номзод иштирок этмоқда. Тушга қадар сайловчиларнинг 71,9 фоизи овоз бериш жараёнларида қатнашди.

10 март 2022, 07:30

Жанубий Кореяда янги президент сайланди

Жанубий Кореяда мухолифатдаги Фуқаролик кучлари партиясидан номзод, собиқ бош прокурор Юн Сок Ёл мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди.

17 сентябрь 2021, 09:00

Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотида нималар тақиқланган?

Қайси ҳолларда президентликка номзод ўз мақомидан маҳрум этилиши мумкин? Сайловда ташвиқотнинг қандай турларига рухсат берилган ва қайсилари тақиқланган? Сайлов кампанияси давомида номзодларга ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари учун қандай жазо чораси қўлланилади? «Газета.uz» мухбирининг номзодларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига оид саволларига МСК доимий аъзоси Баҳодир Юнусов жавоб берди.

11 сентябрь 2021, 08:45

Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қандай текширилади? МСК вакили билан суҳбат

Номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини текшириш тартиби қандай ва кимлар томонидан амалга оширилади? Имзо варақалари қандай ҳолатларда ҳақиқий эмас деб топилади? «Газета.uz» мухбирининг шу ва бошқа саволларига МСК котиби Худоёр Маматов жавоб берди.

7 сентябрь 2021, 14:18

«Адолат» партияси Алишер Қодировни кўчирмакашликда айблади. Миллий тикланиш жавоб қайтарди

«Адолат» партияси президентликка номзод Алишер Қодировни сайловолди ғояларни кўчирганликда айблади. Миллий тикланиш партияси етакчиси судларни бирлаштириш, жазони ижро этиш муассасаларини Адлия вазирлигига ўтказиш ҳамда Тергов қўмитасини тузиш ғояларини ўғирлагани иддао қилинмоқда. Миллий тикланиш эса бунга муносабат билдириб, «Адолат» партиясининг сиёсий савиясига шубҳа билан қаради.

11 январ 2021, 11:33

Садир Жапаров Қирғизистон президент сайловларида етакчилик қилмоқда

Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Содир Жапаров деярли 80 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 81 фоиздан кўпроғи мамлакатдаги президентлик бошқарув шакли учун овоз берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг