«президент қарори» тегли мақолалар


30 август 2021, 17:31

Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди

Президент қарори билан Тошкентда Бутунроссия давлат кинематография институти филиали очилди. ОТМда таълим фаолияти 2021−2022 ўқув йилидан бошланади. Таълим кундузги, сиртқи шаклда ҳамда масофавий тарзда йўлга қўйилади.

11 август 2021, 18:10

«Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди

Хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида президент қарори билан «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилди. Унинг фаолиятини бошлаш учун 5 млрд сўм ажратилади. Фондни Васийлик кенгаши бошқаради, унга эса Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев раислик қилади.

11 август 2021, 15:31

Миллий гвардия Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага қайтаришга кўмаклашади

Миллий гвардия президент қарори билан ўзига бириктирилган Меҳрибонлик уйларидаги болаларни ота-оналарига қайтариш, васий тайинлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашади. Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинади.

10 август 2021, 20:12 3

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори

Президент қарори билан уйга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим болага 1 хонали, улар ўртасида никоҳ тузилган тақдирда 2 хонали уй-жой ажратиш тартиби белгиланмоқда. Бола 30 ёшга тўлгунча уйни сотиш, гаровга қўйиш ва ижарага бериш қўйиш мумкин эмас. Йил якунига қадар 757 нафар болани уй билан таъминлаш режа қилинган. Бунга қадар етим болаларга бўш турган ётоқхона ва қаровсиз қолган уйлардан ажратиб келинган.

7 август 2021, 16:02

Йилқичилик ва от спортини ривожлантириш дастури қабул қилинди

Президент йилқичилик, от спорти, замонавий бешкураш ва полони ривожлантириш дастурини тасдиқлади. Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ҳар бир олимпия захиралари коллежида тегишли бўлимлар, Миллий гвардия ҳузурида Чавандозлар мактаби ва Қорабайир отлари маҳорат мактаби ташкил этилади.

30 июл 2021, 18:14 7

Талабаларга 14 фоизлик таълим кредити ажратилади

Президент қарори билан бакалавр ва магистрларга Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратилади. МБнинг асосий ставкаси пасайтирилса таълим кредити фоизи ҳам камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади. Кредит олиш учун талабаларнинг оила аъзолари кафил бўлишига рухсат берилади.

26 июл 2021, 10:33

Электрон онлайн-аукционларнинг ягона тартиби жорий этилади

Электрон онлайн-аукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш ва шаффофлигини ошириш бўйича президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, онлайн-аукционлар тартиб-таомилларининг ягона тартиби жорий этилади. Ҳужжат билан объектларни аукционга чиқариш учун тўланадиган йиғим бекор қилинмоқда. Шунингдек, аукцион ғолиби тўловларни тўлашдан бош тортган тақдирда, ғолиб ҳамда унинг тўғридан-тўғри таъсисчилари аукционлардан четлатилади.

24 июл 2021, 13:53 1

Президент мактаблари битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади

2021−2022 ўқув йилидан президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз давлат ОТМларига ўқишга қабул қилинади.

23 июл 2021, 19:05

Раҳбар ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади

Президент қарори билан, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш тизими жорий этилади. Шунингдек, вазирликлар ва идоралар раҳбарияти фаолияти кўрсаткичларини баҳолашда инсон омилини камайтириш мақсадида асосий кўрсаткичлар бўйича маълумотларни автоматик тарзда таҳлил қилиш орқали мавжуд ҳолатни аниқлаш имконини берувчи махсус электрон платформа ишга туширилади.

9 июл 2021, 11:08

Хонадонида пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади

2022 йил 1 январдан ҳўл пилла ҳосилининг 1 кг учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчиларга субсидия ажратилади. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорда қўлланилади. Бундан ташқари, қоракўлчиликни янада ривожлантиришга 200 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

7 июл 2021, 13:09

Давлат органи ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади

Президент қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари онлайн очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади. Барча давлат ташкилотлари, вилоят ҳокимликларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилади. 1 авгyстдан давлат харидлари соҳасидаги тендерлар натижалари очиқ эълон қилинади.

26 июн 2021, 00:39 1

Президент Олимпиада учун спортчиларнинг кийимлари ва анжомларини тендерсиз сотиб олишга рухсат берди

Президент фармони билан Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида спорт анжомлари ва делегация формасини, жиҳозларини сотиб олиш бўйича шартномалар, шунингдек спорт базаларини ижарага бериш шартномаларини электрон савдолар ва танловларсиз тўғридан-тўғри тузишга рухсат берилди. Бундан ташқари, эълонларни давлат харидлари порталида жойлаштирмасликка ҳам рухсат берилади.

20 июн 2021, 11:51

«Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади

Президент қарори билан cпорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади. Бунда, ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.

20 июн 2021, 10:59

Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро кинофестивали фаолиятини тиклаш тўғрисидаги қарорни имзолади. Мазкур тадбир ҳар йили куз фаслида ўтказилади.

15 июн 2021, 09:40

Тошкент шаҳри ва вилояти онкология касалхоналари ягона муассаса сифатида бирлаштирилади

Онкологик касалликлар бўйича энг кўп мурожаатлар пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келмоқда. Уларда барча беморларнинг қарийб 37 фоизи даволангани қайд этилди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шифохоналарини ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди. «Натижада салоҳиятли мутахассислар ва юқори технологик ускуналар бир жойда жамланиб, даволаш сифати ошади, беморлар сарсон бўлишининг олди олинади», — дея таъкидлади президент матбуот хизмати.

9 июн 2021, 12:55

Янги ўқув йилидан ота-онаси йўқ қизлар ва боқувчиси йўқ аёлларнинг контракт пуллари тўлаб берилади

Ўзбекистонда 2021−2022 ўқув йилидан бошлаб ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт пуллари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат олий таълим муассасаси ҳисобидан тўлаб берилади.

29 апрель 2021, 13:21

Кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилганлар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади

Президент қарори билан жорий йилда 457 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, кунлик ишчилар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Mening ishim» онлайн-майдони ишга туширилади. Уларнинг фаолият турлари ҳамда хизматлари тўғрисидаги маълумотлар платформа орқали бепул эълон қилиб борилади.

22 апрель 2021, 12:34

Республика бўйлаб ёшлар саноат зоналари ташкил этилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилади. Сентябргача 77 та шундай зона очилади.

29 март 2021, 13:59 35

1 апрелдан кредит олиш учун аризалар ягона электрон платформа орқали қабул қилинади

1 апрелдан аҳоли ва тадбиркорларнинг кредит олиш учун аризалари Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформа орқали қабул қилинади. Бу борада президентнинг тегишли қарори қабул қилинди. Ўзини ўзи банд қиладиган фуқароларга айрим турдаги фаолият учун 5 млн сўмгача миқдорида кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.

24 март 2021, 00:54

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин. Бу борада президентнинг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ва шунга мойиллиги бор шахсларга кўмаклашиш тизимини қайта ташкил этиш мақсад қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг