«президент қарори» тегли мақолалар


Кеча, 12:40

Президент заргарлик бозорини либераллаштиришга оид қарорни имзолади

Компанияларга ўзлари ишлаб чиқарган олтин ёмбиларни сотишга, тамға қўйишда механик ёки лазер усулидан фойдаланишга рухсат берилади. Заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда онлайн сотиш мумкин бўлади. Савдо суммаси БҲМнинг 600 бараваридан ошмаган тақдирда мижозни текшириш талаб этилмайди. Заргарлик саноатини ривожлантириш бўйича қарор ҳақида батафсил.

23 феврал 2021, 11:59 1

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати қайта ташкил қилинади

Президент қарорига кўра, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Бошқарма мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили асосида амалга оширади.

20 феврал 2021, 19:08

Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида кўкрак бези саратонига ташхис қўйилади

Президент қарори билан Ўзбекистонда яқин икки йил ичида сунъий интеллектдан соғлиқни сақлаш соҳасида, жумладан, аёлларда кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда фодаланиш кўзда тутилмоқда. Қолаверса, пневмонияни аниқлашда қўллаш ҳам режада бор.

12 январ 2021, 21:33

Ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индекси жорий этилади

Давлат раҳбарининг ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини жорий этишга оид қарори қабул қилинди. Унга кўра, индексни акс эттирувчи 32 та индикатор ҳамда 182 та мезон белгилаб берилмоқда. Индексни аниқлаш натижалари ҳар йили 1 майга қадар аниқланади ва ОАВда эълон қилинади.

12 январ 2021, 16:07

Олис ҳудудлардаги ишга жалб қилинган малакали мутахассисларга қўшимча тўловлар ажратилади

Етиб олиш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотлари ва тиббиёт муассасаларига малакали мутахассисларни жалб қилиш учун қўшимча маблағ ажратилади.

8 январ 2021, 11:30

Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил этилади

Президент қарорига асосан Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш ҳамда ҳудудий кенгашлар ташкил этилмоқда. Бундан ташқари, 1 апрелгача касбий стандартларнинг ягона очиқ портали ҳам яратилади.

17 декабр 2020, 23:05

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади

Тошкентда мустақилликнинг 30 йиллигига «Истиқлол» мажмуаси ташкил этилади. Шунингдек, пойтахтда қурилаётган ер усти метро ҳалқа йўли «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» деб номланади.

17 ноябр 2020, 16:24

Ўзбекистон Афғонистонда темир йўлини қуриш учун АҚШ маблағларини жалб этади

«Мозори-Шариф — Қобул» темир йўли АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорацияси маблағлари эвазига қурилиши кўзда тутилган. Қурилиш ишлари келаси йилнинг сентябрь ойида бошланиши кутилмоқда. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонга Покистон денгиз портларига чиқиш имкониятини беради.

16 ноябр 2020, 13:51

Сирдаёрда соғлиқни сақлашга оид иккита тажриба-синов ўтказилади

Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари бўйича тажриба-синов лойиҳаси ўтказилади. Оилавий шифокор, терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилар, ҳамшира ва доядан иборат гуруҳлар тузилади. Бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети ишлаб чиқилади. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилмоқда.

11 ноябр 2020, 12:55

Сирдарёда соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича эксперимент ўтказилади

Президент қарори билан Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникаларда тажриба тариқасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Ўрганишлар натижасида бу амалиёт бутун республикада ҳаётга тадбиқ этилади.

13 август 2020, 13:37

Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади

Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш мақсадида республика бўйлаб ушбу фанларга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Шунингдек, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларни тайёрлаган профессор-ўқитувчилар рағбатлантирилиб, кимё ва биология фанларидан билимларни баҳолаш бўйича миллий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

5 август 2020, 13:51

ФҲДЁ органларининг қоғоз шаклидаги архивлари рақамлаштирилади

Йил якунига қадар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаси шакллантирилади. Бунинг учун республика бюджетидан 30 млрд сўм ажратилиши белгиланган.

5 август 2020, 12:13

Ижтимоий нафақаларни тайинлашнинг янги тизими ишга туширилади

Йил якунига қадар ижтимоий нафақаларни тайинлаш босқичма-босқич «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали амалга оширилади. Бу тизим қандай ишлайди, кам таъминланган оилаларга қандай нафақалар тайинланади, қандай ҳолларда аризалар рад этилади — батафсил.

3 август 2020, 15:23

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади

Президент қарори билан Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали негизида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади. Шунингдек, аграр таълимда бакалавриат йўналишларида кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтилади ва ҳафтада 5 кунлик ўқиш тартиби ўрнатилади.

16 июл 2020, 09:39

Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

Президент қарори билан Абдуҳаким Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

15 июл 2020, 11:01

Акмал Бурҳонов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси ва Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов янги ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди. «Газета.uz» нинг ҳукуматдаги манбаси хабар беришича, у «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси лавозимини тарк этади.

10 июл 2020, 14:53

Алишер Саъдуллаев Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди

Президент қарори билан Ёшлар Иттифоқи раиси лавозимида ишлаб келаётган ва энг ёш Сенат аъзоси Алишер Саъдуллаев янги ташкил этилган Ёшлар ишлари агентлиги директори этиб тайинланди.

10 июл 2020, 10:58

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Жамшид Абруев Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар, у ушбу вазирликнинг бошқармаларидан бирига бошлиқ бўлиб келаётган эди.

29 июн 2020, 18:56

Тошкентни ривожлантириш лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг