«президент сайловлари» тегли мақолалар


4 март 2021, 12:25

«Шавкат Мирзиёевдан бошқа номзод кўрмаяпман». Содиқ Сафоев — президент сайловлари тўғрисида

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 2021 йилги президент сайловлари олдинги йилларда ўтказилган ислоҳотларга баҳо берувчи референдум бўлишини айтди. У давлат раҳбари лавозимига Шавкат Мирзиёевдан бошқа лойиқ номзодни кўрмаётганлигини таъкидлади. Ўз ўрнида, сенатор альтернатив дастур ва номзодларсиз «сайловлар тўлақонли, адолатли ва ҳаққоний деб баҳоланмаслигини» билдирди.

18 феврал 2021, 12:37

Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани демократия йўлида эканлигимизни англатади — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев Жаҳонгир Отажоновнинг президентликка номзодини қўймоқчи бўлгани — бу демократлашувнинг кўриниши эканлигини айтди. «Отажонов президентликка номзодини қўймоқчиман дегани фожеа эмас. Мен хурсанд бўлдим. Ваниҳоят, Ўзбекистонда ҳам қўрқмасдан, одамлар мен президент бўлишни хойлайман, деб эркин айта олиш даражасига етиб келибмиз. Бу бизнинг ютуғимиз эмасми?» — деди депутат. Кушербаев бу президент олиб бораётган сиёсатининг натижаси эканлигини таъкидлади.

25 январ 2021, 23:57

Қонунчилик палатаси сайлов кунини кўчиришга нима сабаб бўлаётганини маълум қилди

Президент сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин. Бунда 2021 йилги сайловлар таҳминан 24 октябрга тўғри келади. Қонунчилик палатаси сайлов куни ўзгаришитирилишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди. Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.

20 январ 2021, 16:16

Жаҳонгир Отажонов президент сайловларида қатнашмоқчи эканлигини маълум қилди

Собиқ хонанда Жаҳонгир Отажонов Ўзбекистон президенти сайловларида қатнашиш истаги борлигини маълум қилди. «Керак бўлса, партия тузаман», — деди у.

6 август 2020, 14:18

Тожикистонда президент сайловлари куни эълон қилинди

Тожикистон парламентининг қарори билан 11 октябрь мамлакатда президент сайловлар куни деб эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг