«пора» тегли мақолалар


22 сентябрь 2022, 11:19

Қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган «электросет» ходимлари ушланди

Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда электр энергияси учун кўп миқдорли қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш очилган.

17 август 2022, 11:52

$50 минг пора билан қўлга тушган прокуратура терговчисига ҳукм ўқилди

Май ойида Учтепа туман прокуратураси терговчиси 50 минг доллар пора билан ушланган эди. Яшнобод туман суди гумонланувчини айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

6 август 2022, 12:30

Йил бошидан бери ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят аниқланди

Йил бошидан буён ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят фош этилди, шундан 34 таси ўқишни хориждан Ўзбекистонга кўчириш билан боғлиқ. Ҳудудлар кесимида энг кўп жиноят Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда. 200 нафар ҳуқуқбузардан 31 нафари таълим соҳасида ишлаши маълум бўлди.

13 июн 2022, 09:45

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда

Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.

29 май 2022, 12:10

Жиззахда Педагогика институти бўлим бошлиғи $2500 пора олган вақтида қўлга олинди

Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $2500 олган вақтида қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

7 май 2022, 10:34

Яна бир ҳоким ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан 35 минг доллар пора олаётган вақтида ушланди.

2 май 2022, 14:29

Самарқанддаги банк раҳбари кредит ажратиш эвазига пора олмоқчи бўлганида қўлга олинди

Самарқандда «Микрокредитбанк» филиали раҳбари тадбиркорга кредит ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар пора талаб қилиб, айтилган сумманинг 6 мингини олаётганда қўлга тушди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

26 апрель 2022, 11:06

Нишон туман ХТБ бош мутахассиси тадбиркордан $5400 пора олаётганда ушланди

Нишон туман Халқ таълими бўлими бош мутахассиси тадбиркордан мактабнинг эски биносини бузиш ҳуқуқи учун 5400 доллар пора талаб қилгани айтилмоқда. У пулларни олган вақтида ушланган.

6 апрель 2022, 17:35 1

Зангиота туман ҳокими ёрдамчиси пора олаётганда ушланди

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва кадастр бўлимининг собиқ ходими 1000 доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. Улар тадбиркорга турар-жой биноси қуриш учун рухсатнома ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

5 апрель 2022, 17:12

Ўзбекистон ҳакамлик судлари судьяси пора билан қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ўзбекистон ҳакамлик судлари ассоциацияси Тошкент шаҳар ҳакамлик судьяси 2,5 минг доллар пора олаётганда ушлангани ҳақидаги хабарларни рад этди. Жиноят устида қўлга олинган шахснинг Халқаро арбитраж суди судьяси экани маълум қилинди.

4 апрель 2022, 17:50

Тошкент шаҳар ҳакамлик суди судьяси пора олганликда гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳакамлик суди судьяси ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 4 минг доллар талаб қилиб, шундан 2,5 минг долларни олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Гумондорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

26 март 2022, 09:56

Ҳазорасп туман ҳокими ўринбосари $12 минг пора олганликда гумонланмоқда

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ҳокимининг ўринбосари фуқарога ер ажратиб бериш ҳамда ноқонуний қурилган бинони буздирмаслик эвазига 12 минг доллар пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

24 март 2022, 10:45

Иштихон туман ДХМ катта мутахассиси пора олаётганда ушланди

Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси тадбиркорга ажратилган ер ҳужжатларини қайта расмийлаштириб бериш учун 12 минг доллар сўрагани маълум қилинди. Гумонланувчи шундан 6 минг долларини таниши орқали олган вақтида ушланган.

18 март 2022, 16:19

Оҳангаронда ҳокимлик ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими фуқарога аукцион савдосида 500 гектарлик яйловни 35 минг долларга эвазига олиб беришни ваъда қилиб, пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланди.

10 март 2022, 09:45

Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

Жарқўрғон тумани ҳокимининг ёрдамчиси фуқародан 60 сотих ер майдонини олиб бериш эвазига 5,5 млн сўм сўрагани хабар қилинди. У пулни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

4 март 2022, 22:00

4 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Украинадан эвакуация қилинган талабалар ўқишини Ўзбекистонда давом эттириши, рублнинг сўмга нисбатан курсини мустақил белгилаётган тижорат банклари, давлат ташкилотларида ишлашига рухсат берилган талабалар, Японияга 5 йилдан кейин оиласини ҳам олиб кетиши мумкин бўлган махсус мақомдаги мигрантлар ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

4 март 2022, 18:32

Чироқчида ЙҲХБ бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қашқадарёда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи шериги билан пора олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

23 феврал 2022, 12:22

Фарғонада 30 нафар талабанинг ўқишини четдан кўчириб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Фарғона вилоятида тўрт нафар шахс Қирғизистонда таҳсил олаётган 30 нафар талабага ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришга ваъда берган. Улар ўз хизмати учун 67 минг доллар олаётганида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган.

17 феврал 2022, 22:00

17 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим эса 24 фоизга кўпайгани, 3 йил бир постда ишлаган божхоначиларнинг ротация қилиниши, $100 минг пора билан ушлангани айтилган Жиззах пединститут ходими, Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланган Шомуродов, реконструкция қилинадиган Бобур кўчаси, МОҚ раислигидан кетган Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

15 феврал 2022, 13:27

Фарғонада тадбиркорга автомобиль йўналишини бириктириб бермоқчи бўлган бош инспектор ушланди

Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ходими тадбиркорга Фарғона шаҳридаги 30-автомобиль йўналишини 1 500 доллар эвазига 3 йилга бириктириб беришни ваъда қилган. Шундан 1 000 долларини олган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг