«парламентга мурожаатнома» тегли мақолалар


29 декабр 2020, 16:22

25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида мамлакатдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилганн жазо қисқартирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинишини маълум қилди.

29 декабр 2020, 14:05

«Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистон 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш масаласига тўхталди. «Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.

29 декабр 2020, 13:40

«Бизнинг ишимиздаги асосий камчилик, бу — билим етишмаслиги ва коррупция» — президент

«Бизнинг ишимиздаги энг катта нуқсон, бу — билимларнинг етишмаслиги ва коррупция. Бу барча соҳаларда сезилади», деди президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида. Давлат раҳбари, шунингдек, келгуси йилда бюджети 3 триллион сўм бўлган «Минтақавий инфратузилмани ривожлантириш жамғармасини» ташкил этишни таклиф қилди.

29 декабр 2020, 13:19

Республика жамоат хотин-қизлар кенгаши ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Республика жамоат хотин-қизлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва ушбу ташкилотга раиси сифатида Танзила Нарбаевани таклиф қилди. Аёлларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

28 декабр 2020, 17:13

Ўзбекистон президенти парламентга мурожаатларида энг кўп қайси сўзларни ишлатган

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари охирги 3 йилда қилинган парламентга мурожаатларнинг лингвистик ва контент таҳлилини ўтказиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмасини тузди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг