«пандемия» тегли мақолалар


2 апрель 2021, 12:02

Пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг камайишига сабаб бўла олмади

Жаҳон банки таҳлилчилари пул ўтказмалари ҳажми 19,7 фоизга қисқаришини прогноз қилганди. Шунга қарамай, пандемия Ўзбекистонга амалга оширилган пул ўтказмаларининг қисқаришига таъсир кўрсатмади.

19 март 2021, 19:04

Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланди — Европа комиссияси

Еврокомиссия Европада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини бошланганини эълон қилди. Европадаги бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ оғирлашгани сабабли жиддий карантин чекловлари ўрнатилди. Бундай ҳолат юзасидан Европа Иттифоқининг бир қатор мамлакатлари, жумладан Франция, Италия, Германия, Словения, Латвия ҳукумати расмийлари AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришга мажбур эканликларини маълум қилишди.

2 март 2021, 20:38

Жаҳон янгиликлари дайжести

Лукашенконинг Беларусь ва Россиянинг бирлашишини маъқулламагани, йил охиригача COVID устидан ғалаба қозониш бўйича прогнозлар ҳақиқатга мос келмаслиги, Volvo’нинг 2030 йилга келиб фақат электромобиль ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

9 феврал 2021, 20:26

Коронавирус лабораторияда инсонга юққан бўлиши эҳтимоли паст — ЖССТ

ЖССТ экспертлари Уханда қарийб бир ой фаолият кўрсатиб, Sars-Cov-2 вирусининг инсонга қандай юққани бўйича тўртта фаразни ўрганди. Уларнинг фикрича, вируснинг лабораторияда инсонга юққан бўлиши эҳтимоли паст.

24 декабр 2020, 19:08

Пандемия сабаб журналистларнинг муаммолари жиддийлашди — ЮНЕСКО

ЮНЕСКОнинг маълум қилишича, 2020 йилда ўз вазифасини бажариш давомида 59 нафар журналист ўлдирилган. Ташкилот пандемия бошланиши билан журналистларнинг хавфсизлиги борасидаги муаммолар ҳам жиддийлашганини айтмоқда.

22 декабр 2020, 15:57

АҚШда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун 892 млрд доллар ажратилади

АҚШда инқирозни енгиллаштриш учун кўплаб фуқароларга 600 доллардан берилади, пандемия сабабли ишини йўқотганлар қўшимча тўлов олади.

26 ноябр 2020, 16:30

Disney пандемия сабабли 32 минг ходимини ишдан бўшатмоқчи

Disney 2021 йилнинг биринчи ярмида 32 минг ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, бошқа бўлимлардан яна 37 минг ходим ҳозирда мажбурий таътилига юборилган.

22 октябр 2020, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Швециянинг кексалар учун карантинни бекор қилиши, Tesla компаниясининг янги рекорди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

25 сентябрь 2020, 16:18

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартибига ўзгартишлар киритилди. Хусусан, тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов бекор қилинди. Ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

16 сентябрь 2020, 17:20

Тошкентдаги иккита мактаб фаолияти вақтинча тўхтатилди

Тошкентда 14 сентядрдан ўз фаолиятини бошлаган 139 та мактабнинг 2 тасида дарслар коронавирус бўйича эпидемик вазият барқарор бўлгунга қадар тўхтатилди.

25 август 2020, 20:59

Мактабларда қандай санитария қоидаларини жорий этиш таклиф қинмоқда?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари пандемия муносабати билан мактабларда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши мумкинлигини сўзлаб берди. Дарс давомийлигини қисқартириш, таълимни 2−3 сменали ташкил этиш, қўлларни ювиш учун шароитлар яратиш ва уч нафардан ортиқ ўқувчида коронавирус аниқланган синфларни онлайнга ўтказиш таклиф қилинмоқда.

20 август 2020, 18:59

Президент пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди

Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида Мустақиллик байрамини нишонлаш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, давлат раҳбари аҳоли карантин қоидаларига амал қилмаса, карантин чекловлари қайтадан татбиқ этилишини таъкидлади.

4 август 2020, 11:22

Пандемия шароитида дафн маросимлари қандай ўтказилиши керак?

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия даврида маййитни, хусусан коронавирусдан вафот этган марҳумларни ювиш, кафанлаш ва дафн этиш маросимлари қандай ўтказилиши борасида тушунтириш берди.

28 июл 2020, 21:01

«Касалларни даволашга ҳам, иқтисодиётни ишлатишга ҳам мажбур ва масъулмиз» — президент

Президент иштирокидаги йиғилишда Бухоро, Фарғона, Самарқанд ва бошқа вилоятларда пневмония ҳолатлари кўпайгани таъкидланди. Республика махсус комиссиясига малакали мутахассислардан иборат гуруҳлар тузиб, ҳар бир ҳудудга юбориш ҳамда беморларни даволаш бўйича кўрсатмалар берилди.

23 июл 2020, 20:11

Пандемияни жиловлашда қатнашганлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланади

Президент Шавкат Мирзиёев пандемияни жиловлашда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ шифокорлар, ИИВ, ФВВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ва бошқаларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини маълум қилди.

21 июл 2020, 21:30

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди

Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.

20 июл 2020, 22:14

Бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги янги фармон имзоланди

Президент фармони билан солиқ имтиёзлари ва преференциялари муддатлари узайтирилди, умумий овқатланиш соҳаси ва ижара берувчилар айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинди, уларга бошқа енгилликлар ҳам берилди.

20 июл 2020, 11:39

COVID-19 беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш ҳақини жойида олади

Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашни кучайтиришга қаратилган бир қатор топшириқлар берди. Хусусан, коронавирус беморлари билан ишлаётган шифокорлар иш хақини жойида олиш тизими жорий этилади, шифохоналарни қўшимча ЎСВ аппаратлари ва бошқа ускуналар, дори-дармон билан таъминлаш, янги даволаш ўринларини кўпайтириш, ПЦР-таҳлил натижаларини тезлаштириш чоралари белгиланди.

17 июл 2020, 19:35

«Аниқ маълумот, таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли қарорларимиз натижани бермаяпти» — президент

Коронавирусга қарши кураш бўйича қабул қилинган қарорлар аниқ маълумот ва таҳлилий материаллар йўқлиги туфайли кутилган натижаларни бераётгани йўқ, дея маълум қилди президент. «Ҳокимлар, сектор раҳбарларининг, барча мутасадди ва масъулларнинг мияси соат механизмидай куну тун, аниқ ва бехато ишлаши лозим», — дея қўшимча қилди у.

1 июл 2020, 16:14

ХМТ: Инқироздан чиқиш осон ва тез кечмайди

Йилнинг иккинчи чорагида иш вақти ҳажми 14 фоизга камайди, бу — 400 млн иш жойининг йўқолишига тенгдир. ХМТ экспертлари иш ўринлари яна 11,9 фоизга, яъни 340 миллион иш жойига қисқариши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг