«отм» тегли мақолалар


4 январ 2021, 15:12

Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

1 февралдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдорининг ошишига қарамай ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди, дея хабар берди Олий таълим вазирлиги.

24 ноябр 2020, 10:42

ОТМларда таҳсил олаётган етим болалар давлат қарамоғида бўлади

Ҳукумат қарорига кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар барча таълим муассасалари, шу жумладан, ОТМларда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади. Бундан ташқари, давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун пул маблағлари ажратилади.

14 ноябр 2020, 16:40

Таълим шаклини танлашда талабалар ва ОТМларнинг имкониятлари ҳисобга олинади

16 ноябрь куни анъанавий таълим шаклига барча талабалар ёки барча курслар жалб қилинмайди ва ОТМлар имкониятидан келиб чиқиб, барча курсларни навбат билан анъанавий таълимга жалб этилади. Шунингдек, талабаларнинг имкониятлари агар мавжуд бўлмаса, ўз хоҳиши билан масофавий таълимда давом эттириши мумкинлиги маълум қилинди.

14 ноябр 2020, 16:03

30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади

16 ноябрдан қайта тикланадиган анъанавий шаклдаги ўқув жараёнида, аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик аудиторияда бўлиб ўтадиган дарсларга 15 нафар талаба қатнашади.

12 ноябр 2020, 23:04

16 ноябрдан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланади

Республика махсус комиссияси қарори билан барча олий таълим муассасаларида 16 ноябрдан ўқув жараёни анъанавий шаклда давом эттирилади. Анъанавий таълим шаклига ўтишга тайёргарлик октябрь ойида бошланган эди.

24 октябр 2020, 12:40

ОТМга киришда мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳолари инобатга олинади

Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

5 октябр 2020, 12:23

Энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди

ОТМларга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган абитуриентлар «бюджет»га ўтказилди. Республика ва халқаро танловлар ғолиблари учун қўшимча грант ўринлари ажратилмоқда.

2 октябр 2020, 16:52

Тиббиёт ОТМларига анъанавий таълимга ўтишга рухсат берилди

Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

25 сентябрь 2020, 13:40

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари бугун эълон қилинади

Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари 25 сентябрь куни соат 15:00 да ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади. Аввалроқ ДТМ натижалар аллақачон аниқ экани, фақат бу йил кўплаб ёшларга имтиёзлар берилганлиги сабабли, уларни қўшиб чиқиш ишлари якунланаётганлиги ҳақида хабар берган эди.

16 сентябрь 2020, 15:12

Тўртта ҳудудда университетларга киритиб қўйишга ваъда берганлар ҳибсга олинди

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда олий ўқув юртларига киритиб қўйишни ваъда қилган фуқаролар ҳибсга олинди.

27 август 2020, 17:20

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди

Ҳукумат қарори билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди. Унда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

26 август 2020, 13:16

Фото. Тошкентда кириш имтиҳонларига тайёргарлик

2−13 сентябрь кунлари давлат ОТМларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади. Тошкент шаҳрида тест синовлари 6 жойда 17 майдончада ўтказилади. Газета.uz пойтахтдаги тайёргарлик ишларини ўрганиб чиқди.

24 август 2020, 14:49

Андижон ва Хоразмда 4000 долларга ОТМга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4 минг АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар тезкор тадбир давомида ашёвий далил билан ушланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

20 август 2020, 19:55

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди

«Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида Москва пўлат ва қотишмалар институти («МИСиС») Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

14 август 2020, 20:40

ОТМларда тўлов-контрактлар миқдори 10 фоизга пасайтирилади

Ўзбекистон ОТМларида тўлов-контрактлар миқдори 10 фоизга пасайтирилади. Пандемия шароитида талабаларни қўллаб-қувватлаш чегирмалар билан чекланиб қолмайди.

7 август 2020, 17:16

Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади

2020−2021 ўқув йили учун қабул тест синовлари 2 сентябрдан бошланиб, 14 кун давомида ўтказилади. Ҳозирда барча бинолар ва стадионларни жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

7 август 2020, 13:37

Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди

Президент мутасаддиларга чекка ҳудудларни ҳам интернет билан таъминлаш ҳамда талабалар учун арзонлаштирилган интернет трафикларини ажратиш бўйича топшириқ берди.

8 июл 2020, 13:38

Талабалар турар-жойлари карантинда сақлаш жойларига айлантирилади

Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин мажмуасида сақланаётган шахслар уй карантинига ҳамда ОТМ ва касб-ҳунар коллежларининг талабалар турар-жойлари базасида ташкил этилган карантинда сақлаш жойларига ўтказилади. Олий таълим вазирлиги Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган карантинда сақлаш инфратузилмасига эга ОТМ ва коллежлар рўйхатини тузиб чиқади.

24 июн 2020, 14:35

Хотин-қизлар учун қўшимча грант кимларга берилади

Ҳукумат қарори билан хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди. Грантда ўқиш учун тавсияномаларнинг кимларга ва қандай берилиши маълум қилинди.

20 июн 2020, 12:01

10 та ОТМда тўлов-контракт миқдори оширилмайди — Рўйхат

Тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказилган 10 та олий таълим муассасасида 2020−2021 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорини оширмасликка қарор қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг