«отмлар» тегли мақолалар


13 октябр 2021, 10:25

Стратегиялар, стратегиялар…

Ўзбекистон олий таълим муассасалари академик эркинликка эришдими, улар халқаро агентликларнинг рейтингига кира олдими, Ўзбекистоннинг Болонья жараёнига қўшилиш режалари ҳақида нималар маълум? Колумнистимиз Комил Жалилов олий таълим бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларнинг баъзи натижаларини таҳлил қилади.

6 октябр 2021, 20:34

Ўзбекистонда нечта талабалар ётоқхонаси борлиги маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2020−2021 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ОТМлар сони ҳақдаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистонда ОТМлар сони 127 тага етган, уларнинг 88 тасида талабалар учун ётоқхоналар мавжуд.

25 август 2021, 16:43

Барча ОТМларда янги ўқув йили анъанавий (оффлайн) шаклда бошланади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМларда янги ўқув йили бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий шаклда бошланишини маълум қилди.

16 июн 2021, 22:24

Хусусий ОТМларга 500 та грант берилади, ётоқхоналар учун ерлар аукцион орқали ажратилади

Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.

28 январ 2021, 11:43

Шавкат Мирзиёев талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.

16 декабр 2020, 19:26

Ўзбекистондаги тўртта ОТМ QSнинг энг яхши университетлар рейтингидан жой олди

Quacquarelli Symonds халқаро агентлиги томонидан Ривожланаётган Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича 2021 йил учун энг кучли университетлар рейтингига Ўзбекистоннинг тўртта университети — Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти киритилди.

4 сентябрь 2020, 21:42

ОТМларда анъанавий таълим шакли иккинчи семестрдан бошланиши мумкин

Ўзбекистон ОТМларида анъанавий таълим шакли келгуси йилнинг январь-февраль ойларида — иккинчи семестр бошланиш вақтида қайта тикланиши мумкин.

2 сентябрь 2020, 19:29

Биринчи босқич талабалари учун дарслар 2 октябрдан бошланади

ОТМларнинг биринчи босқич талабалари учун машғулотлар 2 октябрдан бошланади. Таълим шакли ҳақида ҳозирча хабар қилинмади.

19 август 2020, 14:04

ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.

24 июл 2020, 13:54 1

Рейтинг бўйича маош

Янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчиларига битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичига қараб маош тўланади. Бу қарор ҳозирги таълим тизимини қай даражада инобатга олади ва қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида Комил Жалиловнинг мақоласида ўқинг.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг