«отабек умаров» тегли мақолалар


21 апрель 2021, 13:11 1

«Рўзаларни тутиб, даволаниб ётибдилар» — Отабек Умаровнинг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

Спортчи Мурод Хонтўраев президентнинг куёви Отабек Умаров ҳақидаги турли хабарларга ишонмасликни ва ҳозирда унинг саломатлиги яхши эканлигини айтди. «Кайфиятлари зўр. Лечение олиб, Рамазонни ўтказиб келадилар», — деди у.

5 март 2021, 12:46 1

Отабек Умаров ЙТҲдан сўнг Жанубий Кореяда даволанмоқда — ОАВ

Оммавий ахборот воситаларида президентнинг куёви Отабек Умаров деярли уч ҳафта олдин мотоциклда ЙТҲга учрагани ҳақидаги маълумотни тасдиқловчи хабар пайдо бўлди. Айтилишича, у Жанубий Кореяда даволанмоқда.

15 декабр 2020, 21:26

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди

Ўзбекистон 2025 йил IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши муносабати билан Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгашининг вице-президенти этиб сайланди. «Тошкентда ўтадиган 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинларини ўтказиш Янги Ўзбекистон учун жаҳон ҳамжамияти олдидаги жиддий синовлардан бири», — дея таъкидлади Отабек Умаров.

10 декабр 2020, 12:04

Отабек Умаров Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатилади

2025 йил Тошкент илк бор йирик комплекс мусобақа — IV ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Отабек Умаров номзодини Осиё Олимпия Кенгаши вице-президентлигига илгари суради. «ООК вице-президентлигига кўрсатилаётган номзод айни пайтда энг муносиб вакил деб айтишим мумкин», — деди МОҚ президенти.

14 август 2020, 15:16

Отабек Умаров триатлон федерацияси ва ММА ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди

Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси ва Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раҳбарлигидан истеъфога чиқди. Унинг айтишича, ушбу қарор COVID-19 пандемияси билан боғлиқ ўзгаришлар негизида қабул қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг