«олмазор тумани» тегли мақолалар


22 сентябрь 2022, 10:21

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун фуқарога 63 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. МИБ унинг Cobalt машинасини хатлаб олгач, фуқаро 50 млн сўмни тўлашга мажбур бўлди.

21 сентябрь 2022, 12:38 1

Тошкентда 7 қаватли турар-жой томига қўшимча қават қурилаётгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида фуқаролар етти қаватли уйнинг томига қўшимча қават қурилаётгани юзасидан норозилик билдирди. Компания мансарда қават ва том қисмига ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритган, шу боис тегишли даъво аризаси судга юборилади, дея маълум қилди Қурилиш вазирлиги.

14 сентябрь 2022, 12:02

Августда пойтахтда 14 стационар радар ўрнатилди

Август ойида Тошкент шаҳрида 14 та онлайн режимда ишловчи стационар радар пайдо бўлди, уларнинг барчаси Олмазор туманида ўрнатилган. ЙҲХХ радарлар ўрнатилган жойлар рўйҳатини эълон қилди.

3 август 2022, 10:24

Тошкентда ўқувчи мактаб девори босиб қолиши оқибатида вафот этди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда ўқувчини девор босиб қолгани, мактаб маъмурияти эса ўқувчининг ўлимини яширишга урингани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, ҳозирда қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10 феврал 2022, 11:53

Тошкентдаги эски шаҳарда 2 та арт-резиденция яратилади

Тошкентдаги эски шаҳарда жойланган «Маткаримбой» мадрасаси ва «Ҳаст Имом» маҳалласидаги собиқ болалар боғчаси биносида арт-резиденциялар ташкил этилади. Лойиҳани Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Алишер Усмонов номидаги жамғарма кўмагида амалга оширмоқда.

29 ноябр 2021, 15:15

Тошкентнинг уч туманида кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний савдоси аниқланди

Пойтахтнинг Олмазор, Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида туманларидаги дорихоналарда тегишли ҳужжатлари бўлмаган кучли таъсир қилувчи «Регапен», «Karbaleks», «Карбамазепин», «Тропикамид», «Селофен» ва «Зардекс» дориларининг ноқонуний савдоси тўхтатилди.

26 ноябр 2021, 12:45

Тошкентда 12 гектар ерни 1,5 млн доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Олмазор тумани ҳокимлигининг мансабдор шахсларидан бири 2 нафар шериги билан бошқа фуқарога 12 гектар ерни 1 млн 560 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлганида ушланди. Шунингдек, банк ходими пойтахтдан фуқарога уй-жой олишида кўмаклашиш эвазига 2000 доллар олганида қўлга олинди.

9 август 2021, 12:40

ИИВ Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддинова иши бўйича қўшимча маълумот берди

Qalampir.uz журналисти Феруза Нажмиддиновага туҳмат қилиш учун тарқатилган видеода расмий никоҳдаги эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлганлиги маълум қилинди. Уларнинг ҳаракатида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистнинг обрўсини тўкишга қилинган ҳаракат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

2 август 2021, 11:54

Олмазор туманига янги ҳоким тайинланди

Азизхон Умархонов Олмазор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ички ишлар вазирлиги Жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

26 июл 2021, 14:29

Олмазор туманида йўловчи ташувчи «Газель» ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида двигатель қисмида қисқа туташув юзага келганлиги сабаб «Газель» автомобили ёниб кетди. Йўловчилар автомобилдан туширилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

18 июл 2021, 09:41 2

Олмазор тумани ҳокими вафот этди

Олмазор тумани ҳокими Абдумажид Муллажонов 51 ёшда вафот этди.

16 июл 2021, 11:20

Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги масжидлардан бирида жанжал кўтариб, жамоат тартибини бузган фуқаро 15 суткага қамалди. Шунингдек, унинг Facebook`даги саҳифасида диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги гумон қилиниб, унга нисбатдан жиноят иши қўзғатилди.

7 июн 2021, 16:57

Тошкентда пиёда Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 35 ёшли пиёдани Lacetti автомобили уриб юбориши оқибатида, пиёда тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

27 апрель 2021, 10:41 1

Тошкентдаги кафелардан бирида икки эркак ҳисобни тўламасдан, кафе ишчисини дўппослади

Тошкентнинг Олмазор туманида жойлашган кафелардан бирида маст ҳолатдати икки киши ҳисобни тўламасликларини айтиб, кафе ишчисини дўппослаган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

20 апрель 2021, 11:22

Тошкентдаги ЙТҲда икки киши вафот этди

Пойтахтнинг Олмазор туманида Nexia-3 қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, Matiz билан тўқнашди. Икки киши вафот этди.

17 март 2021, 14:10

Тошкентдаги «Ёшлик» шаҳарчасига Зиёдулло Саъдуллаев ҳоким бўлди

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари — «Ёшлик» шаҳарчаси ҳокими лавозимига Зиёдулло Саъдуллаев тайинланди. У бунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқида бир қатор лавозимларда ишлаган.

4 ноябр 2020, 14:34

«Ислом цивилизацияси маркази» қурилиши учун 237 та уй бузилди

Олмазор туманида «Ислом цивилизацияси маркази» қурилиши учун ҳудуддаги 241 та хонадон бузилишга тушган. Уларнинг 237 таси бузиб бўлинди, қолган 5 та хонадон эгаларига уй-жой ажратиш ишлари олиб борилмоқда.

4 ноябр 2020, 14:22 2

Абдурасул Вахобов вақтинча Олмазор ҳокими ўринбосари лавозимига қайта тикланди — ҳокимлик

Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокимининг ўринбосари Абдурасул Вахабов, 2019 йил сентябрь ойининг охирида журналистлар билан бўлган зиддиятдан сўнг ишдан бўшатилган эди, бироқ у ушбу лавозимга в.б. сифатида қайта тикланди. Ҳокимлик матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу лавозимга номзодлар йўқлиги ва уйларни бузиш масаласи бўйича аҳолидан тушаётган кўплаб мурожаатлар сабабли Вахобов вақтинча иш жойига қайтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг