«олий суд» тегли мақолалар


3 март 2021, 14:57

Олий суд 16 нафар маҳкума аёлга жазони ўташ муддатини қисқартирди

Олий суд оғир ва ўта оғир жиноятларда айбдор деб топилган 16 нафар аёлнинг айбини тан олганлигини ва пушаймонлигини инобатга олган ҳолда, уларнинг жазосини енгиллаштирди. Шулардан 14 нафари озод қилинди ва оилаларига қайтарилди.

5 феврал 2021, 11:29

Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади

Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тасдиқлади. У бунга қадар Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.

29 январ 2021, 17:26

Суд «Универсам» биноси жойлашган ерни тортиб олиш бўйича Тошкент ҳокими қарорини бекор қилди

Тошкент туманлараро маъмурий суди Юнусобод туманидаги 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган ерни («Универсам») олиб, «Urban Developers»га бериш тўғрисидаги Тошкент ҳокими қарорини ҳақиқий эмас деб топди.

21 январ 2021, 13:50

2020 йилда ажралишлар бўйича суд ишларининг 14 481 тасида даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган

2020 йилда Ўзбекистон фуқаролик ишлари бўйича судлари томонидан 291 182 иш кўриб чиқилган, уларнинг асосий қисмини битимлар, ажралишлар ва биноларни рухсатсиз бузиш билан боғлиқ ишлар ташкил қилган.

20 январ 2021, 17:48

2020 йилда 7 110 нафар шахс озодликдан махрум қилинган

Олий суд маълумотларига кўра, 2020 йилда 38 149 нафар шахсга нисбатан 30 284 та жиноят иши кўрилган. Судланганлар эса 27 999 нафарни ташкил этган. Шундан 7 110 нафарига қамоқ жазоси тайинланган. Йил давомида 781 нафар шахс оқланган.

25 декабр 2020, 16:27

«Сардоба иши» бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди

21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.

1 декабр 2020, 19:12

ЙПХ ходимини калтаклаган икки судья ишдан бўшатилди, уларнинг шеригига хайфсан берилди

Октябрда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг уч нафар судьяси пойтахтда маст ҳолда ЙПХ ходимини калтаклаган эди. Уларнинг икки нафари ишдан бўшатилди, яна бир нафарига хайфсан берилди. Олий суд ўтган 11 ойда ўзини муносиб тутмаган 8 нафар судьянинг бўшатилгани, яна 27 нафарига интизомий чора қўлланилганини маълум қилди.

27 ноябр 2020, 14:07

Андижонда фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ИИО ходимларига суд ҳукми ўқилди

Андижон шаҳрида фуқарони қийноққа солиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ички ишлар органлари ходимларига нисбатан Олий суд ҳукми ўқилди. Айбдорларга 10, 9 ва 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

30 октябр 2020, 17:53 1

Суд UzAuto Motors иши бўйича МҚКҚ қарорини ҳақиқий эмас деб топди

Тошкент шаҳар маъмурий суди UzAuto Motors АЖнинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантирди. Қўмитадан UzAuto Motors томонидан тўланган давлат божини ундирилиши белгиланди. Монополияга қарши курашиш қўмитаси суд қарори устидан шикоят қилишини маълум қилди.

2 октябр 2020, 16:36

UzAutoMotors`нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси устидан шикояти бўйича суд жараёни бошланди

Тошкент шаҳар маъмурий судида UzAutoMotors`нинг Монополияга қарши курашиш қўмитаси махсус комиссияси қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикоят аризасини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни бошланди.

21 сентябрь 2020, 15:53

Чироқчида гумондорни калтаклаб, ўлдириб қўйган ИИБ ходимларига нисбатан ҳукм чиқарилди

Чироқчи туманида гумондор фуқарони калтаклаб, ўлдириб қўйган собиқ ИИБ ходимларига ҳукм чиқарилди. Унга кўра, Н.Овлаев 9 йилга, А.Жанқабилов 8 йил 6 ойга, Ш. Рахмонов 6 йилга, А.Тожиноров 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди. Б.Ғайратовга эса 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

27 август 2020, 14:47

Суд Нариман Григорянни ўлдирганликда айбланаётган шахсга ҳукм чиқарди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди дизайнер Нариман Григорянни ўлдиришда айбланаётган шахсни 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

10 август 2020, 18:28

Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланди

Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси этиб тайинлангани муносабати билан Олий суд раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

23 июл 2020, 17:30

2020 йил бошидан буён маъмурий судлар қарийб 150 минг ишни кўриб чиқди

2020 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилди. Шулардан 120,5 минг нафар шахсга нисбатан жарима, махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш, маъмурий қамоққа олиш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқариб юбориш каби маъмурий жазолар қўлланилган.

22 июл 2020, 17:36

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 122 мингдан ортиқ ишни кўриб чиқди

Фуқаролик ишлари бўйича судлар ярим йилда 19 мингдан ортиқ ажрим тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиб, уларнинг 11 мингга яқинини қаноатлантирди.

21 июл 2020, 21:30

Пандемия даврида қайси турдаги жиноятлар сони ошгани маълум қилинди

Пандемия даврини ўз ичига олган ярим йил мобайнида Ўзбекистонда безорилик, фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳванд воситалариинг ноқонуний айланиши, қўшмачилик, фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ жиноятлар сони ошди.

17 июл 2020, 16:23 2

Собиқ мудофаа ходими ва унинг рафиқасига суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистон Ҳарбий суди собиқ мудофаа ходими А. Ярбабаев ва унинг рафиқаси Е. Ярбабаевани давлатга хоинлик қилганликда айбдор деб топди. А. Ярбабаевга 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Унинг турмуш ўртоғи эса 3 йилга синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг