«озарбайжон» тегли мақолалар


7 май 2021, 20:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Қозоғистонда эмланмаган давлат органлари ходимларининг ишга киритилмаслиги, Саудия Aрабистонида қарзи учун қамоққа олинганларнинг кредитлари тўланиши, Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳри Озарбайжоннинг маданий пойтахти деб эълон қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

13 апрель 2021, 14:33 1

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштирмоқда, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев. Унинг айтишича, ҳудуддаги тикланиши лозим бўлган объектлар рўйхати белгиланмоқда, уларни реконструкция қилишга ўзбекистонлик қурувчилар жалб қилинади.

1 апрель 2021, 22:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

КХДРдаги оғир вазият туфайли 12 та давлат элчихонасининг ёпилгани, Украина президентининг 2020 йил учун даромадлар тўғрисидаги декларацияси, АҚШ президентининг 2 трлн долларлик инфратузилма режаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 март 2021, 03:05

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.

26 феврал 2021, 21:28

Жаҳон янгиликлари дайжести

Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғда халқаро аэропорт қуришни бошлагани, Испания собиқ қиролининг солиқ қарзи сифатида 4 млн евро тўлагани, Туркманистонда «туркман алабайи» байрами таъсис этилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

11 декабр 2020, 19:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Озарбайжонда ҳарбий ҳолатнинг бекор қилиниши, АҚШ сиёсий бошпана бериш қоидаларини кескин кучайтириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

27 ноябр 2020, 12:01

Франция ТИВ Тоғли Қорабоғ республикасини тан олмаслигини эълон қилди

Франция ўзини эълон қилган Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олмайди, деб хабар берди мамлакат ташқи ишлар вазирлиги. Аввалроқ, Франция Сенати ҳукуматни Тоғли Қорабоғни тан олишга ундайдиган резолюция қабул қилган эди.

10 ноябр 2020, 11:31

Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатлар якунланиши ҳақида келишув имзоланди

Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши тўғрисида баёнот имзолади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга ён бериб, бир нечта туманларни, шунингдек тан олинмаган республиканинг бир қисмини Бокуга ўтказишга рози бўлди. Қарор эълон қилинганидан кейин Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди.

10 ноябр 2020, 10:07

Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди

9 ноябрь куни тунда Озарбайжон Россия вертолётини уриб туширди. Озарбайжон ушбу ҳодиса тасодифан содир этилгани ва Россияга қарши қаратилмаганлиги ҳақида таъкидламоқда. Вертолёт экипажининг 2 аъзоси ҳалок бўлган.

26 октябр 2020, 12:58

Тоғли Қорабоғ бўйича навбатдаги тинчлик сулҳи ҳам кучга кириши биланоқ бузилди

Тоғли Қорабоғ бўйича сўнгги бир ой ичида тузилган иккинчи тинчлик битими ҳам шу куннинг ўзидаёқ бузилди. Соат 9:00 да Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш бўйича Вашингтонда имзоланган янги сулҳ кучга кирган эди. Битим кучга кириши билан Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари яна ҳужум қилганини эълон қилди. Икки мамлакат битимни бузишда бир-бирини айбламоқда.

28 сентябрь 2020, 15:30

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазият кескинлашмоқда

Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар яна кучаймоқда. Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги вазиятнинг кескинлашиши оқибатида бир кун ичида ушбу ҳудудда ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, ҳар иккала томондан ҳам кўплаб ҳарбийлар ҳалок бўлган. БМТ, Европа Иттифоқи ва бир қатор мамлакатларнинг иккала томонни ҳаракатларни тўхтатиб, музокаралар йўлига ўтишга чорлашига қарамасдан, вазият ҳалигача кескинлигича қолмоқда.

15 июл 2020, 18:47

Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди

Ташқи ишлар вазирлиги Арманистан ва Озарбайжон чегарасидаги тўқнашувлар бўйича баёнот билан чиқди. Ҳолатнинг кескинлашиши тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўлишига олиб келиши, иқтисодий алоқаларни бузиши ва минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон томонларни ўта сабр-тоқатли бўлишга ва сиёсий-дипломатик музокаларга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг