Интерпол одам савдосида гумонланиб, қидирувда бўлган аёлни БААдан Ўзбекистонга депортация қилди. Унинг аёлларни фоҳишаликка юбориш билан шуғуллангани айтилмоқда.
Самарқанд халқаро аэропортида 29 ёшли аёлни БААга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Одам савдоси жинояти бўйича гумонланаётган аёл Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди. Уни қўлга олиш Тошкент Интерпол ва Куала-Лумпур Миллий марказий бюроларининг ҳамкорлигида амалга оширилди.
Андижоннинг Шаҳрихон туманида яшовчи аёл икки нафар қизни Туркияга фоҳишалик учун жўнатмоқчи бўлган вақтида Тошкент халқаро аэропортида ИИБ ва Вазирлар Маҳкамаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юбориш билан шуғулланиб келган эр-хотин фаолиятига чек қўйди.
Тошкентда хусусий бандлик фирмаси 100 га яқин фуқарони хорижда ишга жойлаштиришга ваъда бериб, алдов йўли билан уларнинг 55 нафарини сотиб юборган. Жиноят ишлари бўйича Мирзо-Улуғбек туман суди корхона раҳбарига 8 йил 1 ой, қолган 2 нафар ходимга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Самарқандда фуқарони 25 минг доллар эвазига Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди. У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг доллар олаётганда пайтда ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди. Ҳозирда гумонланувчига нисбатан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.
Икки қизни Индонезияга фоҳишалик қилиш учун юборишни режалаштирган икки фуқаро 5 йилу 1 ойдан қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
ДХХ фуқарони АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 40 минг доллар талаб қилган шахсларни гумонланувчи сифатида қўлга олди.
Тошкент вилоятида қизларни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориб келган 23 ва 22 ёшли аёллар аниқланди. Улар бошқа бир аёлни хорижга юбормоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Айбдорларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
«Istiqlol Avlodi» ННТ ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида 2021 йилнинг октябрь ойидан бери одам савдоси қурбонларининг 35 нафари Россия, Қозоғистон ва бошқа давлатлардан Ўзбекистонга қайтариб олиб келинди.
Тошкентда 28 ёшли аёл салкам бир ойлик чақалоғини 35 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Сирдарёда эса 29 ёшли аёл 4 ёшли фарзандини 16 минг долларга сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент халқаро аэропортида янгийўллик 40 ёшли аёл 20 ва 23 ёшли икки нафар қизни алдов йўли билан Туркияга чиқариб юборишга уринганида қўлга тушди. Унга нисбатан одам савдоси моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Гулистон шаҳрида 26 ёшли аёл ўзининг 1 ёшли фарзандини 15 минг доллар эвазига сотаётган вақтида ушлангани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, гумондор ҳибсга олинди.
Одам савдоси билан шуғулланганликда гумон қилиниб, 9 йилдан бери Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл БААдан депортация қилинди. У қизларни алдаб, БААга олиб боргани ва паспортларини олиб қўйиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилгани айтилмоқда.
Бишкекда мухолифатчи партия етакчисига ҳужум уюштирилгани, АҚШда мактабда содир бўлган отишмада уч ўқувчи ҳалок бўлгани, Москва COVID-19'га қарши курашда инновациялар бўйича Европада биринчи ўринни эгаллагани, Нур-Султонда олти нафар Ўзбекистон фуқаросини қулликка сотган шахс қўлга олингани, Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев тасвирланган янги банкноталар муомалага чиқарилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Ҳукумат қарори билан одам савдоси соҳасидаги жиноятлар тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот базаси юритилади. Унга одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар, жабрланганлар, жабрланган деб тахмин қилинаётганлар киритилади. Аёллар ва болалар ҳақидаги ахборот алоҳида ажратилган ҳолда, уларга кўрсатилган ёрдам натижалари билан кўрсатилади.
Навоий вилоятида икки ёшли фарзандини сотишга уринган самарқандлик эр-хотин қўлга олинди.
Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида олти кунлик қизини 18 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.
Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ёрдам беришга мўлжалланган Telegram-бот ишга туширилди. Унда чет элда ишлаш ва яшаш қоидалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, чет элда ишлаётганларни қўллаб-қувватлаш турлари тўғрисида билиб олиш мумкин. Бундан ташқари, ботга одам савдоси тўғрисида маълумот юборилиши мумкин.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг