«об-ҳаво башорати» тегли мақолалар


Кеча, 09:45

Ҳафтанинг иккинчи ярмида шамол тезлиги 27 м/с гача кучайиши кутилмоқда

Ўзгидромет 18−20 август кунлари еттита вилоятда шамол тезлиги 17 м/с дан 27 м/с гача кучайиши, бунинг оқибатида айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилишидан огоҳлантирди. Шанба кунига келиб, ҳаво харорати 27 даражагача тушиб кетади.

5 август 2022, 14:13

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

13 май 2022, 13:27

Дам олиш кунлари ҳаво булутли бўлади ва ёмғир ёғади

Шанба куни Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида момақалдироқли қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳарорат +20 даражагача пасаяди. Якшанба куни эса ҳарорат +28 даражагача кўтарилиб, ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда.

29 апрель 2022, 13:12

Май ойи жуда иссиқ об-ҳаво билан бошланиши кутилмоқда

Апрель ойи охирларида ҳаво ҳарорати ўзгарувчан бўлади. Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистонда май ойи Эрондан келадиган иссиқ ҳаво оқими ҳисобига жуда иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат жанубда +39 даражагача кўтарилади. 3−4 майга келиб эса ҳаво бироз салқинлашади ва қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

29 март 2022, 16:23

Март ойида ёғингарчилик одатдагидан 2−3 марта, баъзи жойларда 4,5 марта кўпроқ кузатилди

Ўзбекистонда март ойида ёғингарчилик одатдагидан 2−3 марта, баъзи жойларда 4,5 марта кўпроқ кузатилди. Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларининг айрим туманларида мартдаги ёғингарчилик бутун метеорологик кузатувлар бўйича рекорд даражада содир бўлди. Пойтахтда 186 ммлик ёғингарчилик қайд этилди, бу март ойининг 1969 йилдаги рекордини янгилади. Ўзгидромет апрель ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотини ҳам эълон қилди.

21 феврал 2022, 12:01

Ҳафта давомида Ўзбекистонда баҳорий илиқ ҳаво сақланиб қолади

Душанба куни Ўзбекистон бўйлаб баҳорий илиқ, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Сешанбадан эса Кавказдан булутли массивлар кириб келади, шунга қарамасдан ҳафта давомида пойтахтда қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб қолади, бошқа ҳудудларда эса бироз ёмғир ёғади.

14 феврал 2022, 12:45

Ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади

Ҳафта мобайнида Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, бир неча кун давомида тунги совуқлар ҳам сақланиб қолади. Душанба кунги ёмғир ва қордан кейин бошқа ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирида эса ҳаво бироз исиши мумкин.

27 январ 2022, 15:10

Яқин икки кун ичида ёмғир ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет 28−29 январь кунлари Ўзбекистон бўйлаб шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши ҳақида огоҳлантирди. Бу кунларда жойларда ёмғир ёғиб, айрим ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

21 январ 2022, 12:16

Дам олиш кунлари ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонга Каспий денгизидан циклон кириб келиши натижасида дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати совуқ ва булутли бўлади. Республика бўйича қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Жойларда туман тушиши мумкин, тоғли ҳудудларда эса қор кўчиши хавфи бор.

17 январ 2022, 14:38

Ҳафта давомида ёмғир, айрим жойларда эса қор ёғиши кутилмоқда

Ҳафтанинг илк уч кунида Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, чоршанба куни айрим ҳудудларда ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Пайшанба куни қуруқ об-ҳаво кузатилиши мумкин, бироқ, жума куни яна қор ёғади. Кечалари ҳаво ҳарорати -3 даража совуқ, кундузи эса +10 даражага илиқ бўлади.

7 январ 2022, 12:55

Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди

Яқин кунларда ҳаво ҳароратининг совиши, бироқ ёғингарчиликларсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +10 даража илиқ бўлади, баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин.

18 апрель 2021, 09:08

Ўзгидрометнинг энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаинг қандай ишлайди

Тоғлардаги қор захираси етарлими, дарёларда сув миқдори қанча бўлади, қор кўчкиси хавфи мавжудми? Технология қанчалик тараққий этмасин, айрим метеокузатувларни одамларнинг иштирокисиз ўтказиб бўлмайди. «Газета.uz» Ўзгидромет таклифи билан мамлакатдаги энг баланд тоғ метеостанцияси — Ойгаингга ташриф буюрди. Бу масканда бир неча мутахассис оиласи билан яшаб, меҳнат қилади, қор қопламаси ҳолатини назорат қилиб, ҳар 3 соатда маълумотлар жўнатиб туради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг