«наманган» тегли мақолалар


7 апрель 2021, 18:36

Фарғона водийси осмонида ёрқин чақноқ қайд этилди

Андижон ва Наманган вилоятларида сешанба куни осмонда ёрқин чақноқ қайд этилди. Мазкур ҳодиса Қирғизистон ҳудудидан ҳам кўринди. Улуғбек номидаги астрономия институти ҳодисага изоҳ берди.

5 март 2021, 15:40 1

Наманганда 75 км йўл босиб, мактабга қатнаган ўқитувчига поездда бепул юриши учун сертификат берилди

Наманганлик ўқитувчи Попдан Наманганга мактабда дарс бериш учун 75 км йўл босиб юрган. Ўқитувчига 31 декабрга қадар поездда бепул қатнаши учун сертификат топширилди.

2 март 2021, 12:49

Президент Намангандаги Меҳрибонлик уйида бўлганида бағрига босган қиз оиласига қайтди

Президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйига ташрифи чоғида бағрига босган қизалоқ оиласига қайтди.

23 феврал 2021, 16:00 2

«Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси» — Алишер Саъдуллаев. Фоторепортаж

Президент Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи кунида вақт тиғизлиги сабаб Ёшлар кутубхонасига бора олмади. У ерда бўлганлар эса ўз фикр-мулоҳалари билан ўртоқлашди. «Бу Финляндия эмас, ўзимизнинг Намангандаги ёшлар кутубхонаси», дея фикр билдирди ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев. Намангандаги кутубхонадан «Газета.uz» фоторепортажи.

19 феврал 2021, 18:05

Президент режалаштирилмаган тарзда «Бунёдкор» маҳалласига ташриф буюрди

Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев ёшлар кутубхонасига ташриф буюриш ўрнига, режалаштирилмаган тарзда Наманган марказидан 18 км узоқликда бўлган «Бунёдкор» маҳалласига йўл олди. Президент у ерда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашди.

19 феврал 2021, 13:58

Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари лавозимидан озод қилинди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йиғилишида президент Уйчи тумани 4 та сектор раҳбарлари — туман ҳокими, прокурори, ИИБ бошлиғи ҳамда туман бош солиқчисини вазифасидан озод қилишга кўрсатма берди.

19 феврал 2021, 11:18

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб беради

Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистон харид қилаётган 1 млн вакцинадан тенг ярмини олиб беради. Биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режалаштирилмоқда.

19 феврал 2021, 09:41

«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ва унинг аҳолисини нега бошқа ҳудудларга намуна сифатида кўрсатиши ҳақида гапирди. «Наманганликларда тадбиркорлик, бирлашиш, натижага ишлаш деган одат бор. Иш услуби маданияти жуда юқори», — деди у. Давлат раҳбари пандемия даврида вилоятнинг ялпи ишлаб чиқиши 5 фоиздан ошганини қайд этиб, «ҳеч қайси вилоятда бундай натижа бўлмаганини» айтди.

18 феврал 2021, 15:30

БААнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига инвестицияси ошади — БААлик инвестор президентга

Президент Янгиқўрғон туманида жойлашган БААнинг «Sura General investment» корхонаси раҳбари Абдулбария Айманга «БАА билан дўстлик кўпригимизга жуда катта ҳисса қўшганингиздан миннатдорман», деди. Тадбиркор Ўзбекистонга май ойида амирликлардан инвесторларнинг катта гуруҳини олиб келишини таъкидлади.

13 феврал 2021, 14:55

Наманганда автобусдан тушиб кетган йўловчи вафот этди

Наманган шаҳрида автобус ҳайдовчиси бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттирган. Эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи, эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган ва воқеа жойида вафот этган.

11 феврал 2021, 13:48

Наманганда содир этилган ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Наманган шаҳрида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Lacetti катта тезликда реклама устунига бориб урилди. Бунинг оқибатида, ҳайдовчи ва машина ичидаги икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.

3 феврал 2021, 09:53

Наманганда 4 балли зилзила содир бўлди

Кечаси Наманганда 4 балли зилзила қайд этилди. Унинг эпицентри Наманган вилоятининг Чортоқ туманида бўлган.

11 январ 2021, 10:06

Наманганда газ учун навбатда турган «Дамас» ёниб кетди (видео)

Тўрақўрғон туманида газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган «Дамас»да ёнғин юзага келди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

16 декабр 2020, 22:57

Наманганда MAN ва Nexia тўқнашувида олти киши вафот этди

Наманганда MAN юк автомашинаси чорраҳада Nexia билан тўқнашди. Олти киши вафот этди, улардан уч нафари вояга етмаганлар.

7 октябр 2020, 15:57

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов коронавирусдан сўнг вафот этди. У 2017 йилдан буён Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

5 октябр 2020, 23:08

«Депутатлар сўровчи эмас, талаб қилувчи бўлиши керак» — Танзила Нарбаева

Сенат раҳбари Танзила Нарбаева Наманганга сафари вақтида туман ҳокимларини «яхши» рейтинг баҳоларини олган ҳудудлардан ўрнак олишга, депутатларни эса янада талабчан бўлишга чақирди.

10 сентябрь 2020, 15:01

Икки эркакни дўппослаган наманганлик қиз ўз шаънини ҳимоя қилганини айтди

Наманган вилоятида икки эркакни дўппослаган қиз ўз шаънини ҳимоя қилганини айтмоқда. Қизнинг маълум қилишича, эркаклар уни масхаралаб, онасини сўккан.

8 сентябрь 2020, 12:25

Наманганда янги туман ташкил этилади

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Наманган вилояти Наманган шаҳар таркибида Давлатобод туманини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Давлатобод туманининг умумий майдони — 4 686 гектар бўлиб, унинг таркибига Наманган шаҳрининг 25 та маҳалласи ўтказилади.

11 август 2020, 18:16

Норин туманида дарёни кесиб ўтиш учун вақтинчалик кўприк қурилди

Наманган вилоятининг Уйчи ҳамда Норин туманлари орасини боғловчи «Нориндарё» кўприги қуриб битказилгунга қадар Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари аҳоли учун вақтинчалик кўприк кўтарди. Кўприкни таъмирлаш ишларини сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

4 август 2020, 18:39

Наманганда 1 кунда 2 та ЙТҲ содир бўлди, 2 киши вафот этди

Наманганда Tracker йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли болани уриб юборди. Бошқа бир ЙТҲда эса «Москвич» қарама-қаршидан келаётган Nexia билан тўқнашди. Бола ва Nexia ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг