«наманган вилояти» тегли мақолалар


26 феврал 2021, 15:52 1

Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи тайёр бўлмоқда

Наманган вилояти ҳокими президент танқид қилган «Бунёдкор» маҳалласида яшашини маълум қилган эди. Ҳозирда ушбу ҳудудда контейнер ўрнатилиб, унинг атрофи девор билан ўралди. Бундан ташқари, уй ҳовлисида фуқароларни қабул қилиш, суҳбатлашиш, мурожаатларини тинглаш учун махсус айвон ҳам барпо этилмоқда.

20 феврал 2021, 21:36 2

«Сизларга қўшни бўламан». Наманган вилояти ҳокими президент борган маҳаллада яшашини айтди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразоқов президент режалаштирилмаган тарзда борган «Бунёдкор» маҳалласида муаммолар ўз ечимини топгунига қадар яшашини айтди. «Бугун шу ерга контейнер ўрнайди ва унга „вилоят ҳокимининг уйи“ деб ёзиб қўйилади», — деди ҳоким. Бошқа ҳудудлардаги муаммолар ҳам шу тарзда ҳал этилиши маълум қилинди.

19 феврал 2021, 17:25

«Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига 2021−2022 йилларда умумий қиймати 23 трлн 700 млрд сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Наманган шаҳри инфратузилмасини яхшилашга, лойиҳаларни молиялаштириш ва лимончиликни ривожлантиришга 60 млн доллар ажратилади. «Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади», — деди президент.

18 феврал 2021, 10:23

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олди. Ташриф давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишиш режалаштирилган.

15 феврал 2021, 20:27

Наманганда фуқароларни Россияга сохта ҳужжатлар билан жўнатишга уринишди

Бош прокуратура ва ДХХ Наманганда фуқароларни Россияга сохта ҳужжатлар билан жўнатишга уринган шахсларни қўлга олди. Улар карантин даврида Федерацияга кириш тақиқланганидан фойдаланиб, икки кишини даволаниш учун ҳужжатларни сохталаштириб, юбормоқчи бўлган.

19 январ 2021, 17:45

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

11 январ 2021, 12:54

Наманганда ҳам сув таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Наманган «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида фавқулодда носозлик содир бӯлди. Натижада вилоятнинг 10 дан ортиқ маҳаллалари ичимлик суви таъминотидан узилди.

10 январ 2021, 22:57 1

Наманганда газга навбатда турган фуқаро вафот этди

Газ шохобчасида навбатда турган 1952 йилда туғилган фуқаро «Жигули» автомашинасини суриб, ҳаракатлантиришга уринган вақтида, тўсатдан йиқилиб, вафот этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг машинаси навбатда узоқ тургани боис музлаб қолган дейишмоқда.

8 январ 2021, 17:23

Наманганда қулаган кўприк юзасидан муносабат билдирилди

8 январь куни Наманган вилоятида қулаган кўприк ҳақида расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Ушбу иншоотга давлат бюджетидаги маблағ ажратилмаганлиги ва у хусусий тадбиркор шахсий маблағи ҳисобига қурилганлиги айтилмоқда.

7 январ 2021, 17:03

Наманганда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 6 кишига етди

Бош прокуратура Тўрақўрғон туманида спиртли ичимликдан захарланган 6-бемор вафот этганини маълум қилди. Бир нафар бемор реанимацияда қолмоқда. Сотувчи ва етказиб берувчига нисбатан жиноий иш очилди.

6 январ 2021, 21:07

Тўрақўрғонда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 5 кишига етди

Тўрақўрғон туманида спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида захарланиб ўлганлар сони 2 кишидан 5 кишига етди. Улар орасида энг каттаси — 52 ёш, энг кичиги эса — 36 ёшда. Жами 13 киши захарланган.

5 январ 2021, 16:57

Наманганда «Nexia» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, 4 киши жароҳатланди

Наманган вилоятида «Nexia» ва «Cobalt» автомашиналари иштирокида тўқнашув рўй берди. ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди, 4 киши жароҳатланиб, турли ташхислар билан шифохонага ётқизилган.

28 декабр 2020, 13:23

Наманганда 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Наманган вилоятидаги 22 та тарихий обида йўқ бўлиб кетиш арафасида эканлиги тўғрисидаги видеолавҳага муносабат билдирилди. Жумладан, вилоят ҳокимлиги «Ғўзапоя масжиди» ёдгорлигини таъмирламаган, «Мугтепа» археология ёдгорлигида очиқ осмон остидаги музейини ташкил этмаган.

23 декабр 2020, 17:13

Намангандаги кафеда 24 ёшли йигит пичоқланди

Намагандаги кафелардан бирида 21 ёшли фуқаро атрофдагиларни тинчини бузиб, ўткир кесувчи жисм билан 24 ёшли фуқарони оғир жароҳатлади. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

15 декабр 2020, 13:16

Намангандаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Наманган вилоятида ЗИЛ-130 ва Нексия-1 русумли автомашиналар тўқнашди. ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди, икки нафар йўловчилар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

16 ноябр 2020, 12:13

Намангандаги халқаро бизнес маркази қурилиши Алишер Усмонов томонидан молиялаштирилади

Наманган вилоятида Алишер Усмонов кўмагида Халқаро бизнес маркази қурилади. Мазкур марказ Конгресс-холл, бизнес мактаби, меҳмонхона, экопарк, спорт-соғломлаштириш иншоотларидан ташкил топади. Қурилиш ишларини баҳорда бошлаш режалаштирилган.

31 октябр 2020, 11:35 1

Наманганлик аёл фарзандлари билан сув омборида чўкиб кетди

Наманган вилоятида аёл аввал фарзандларини, сўнг ўзини сув омборига ташлаб, чўкиб кетди. Тирик қолганлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг