«навоий вилояти» тегли мақолалар


2 июн 2021, 18:01 1

Кучли шамол Жиззах ва Учқудуқдаги уйларга зарар етказди

Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуд туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.

21 май 2021, 13:32

Навоийлик тадбиркорларга бепул дастгоҳ ва махсус техникалар топширилди

Навоий вилоятида тадбиркорларга БМТТДнинг техник кўмаги асосида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки мавждудларини кенгайтиришлари учун 37 дона ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва махсус техникалар топширилди.

28 апрель 2021, 18:31

Навоийда бир аёл уч яшар қизини сотмоқчи бўлди

Навоий вилояти Учқудуқ туманида уч ёшли қизини 60 миллион сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди.

29 март 2021, 11:11

Самарқанд ва Навоий вилоятларида бир нечта туманлар сел ичида қолди

28 март куни кучли ёғингарчилик сабабли Самарқанд ва Навоий вилоятларидаги бир нечта ҳудудлар сел ичида қолди. Самарқандда уйлар сув остида қолган, машиналар оқиб кетган ва кўприклар бузилган. Навоий вилоятида ҳам сув машинани оқизиб кетган ва баъзи ҳудудлардаги уйларни сел босган.

24 март 2021, 13:04

Навоийда 31 ёшли аёл ўзи ва фарзандларини поезд тагига ташламоқчи бўлди

Навоий вилоятида аёл 3 нафар қиз фарзандини темир йўл изига олиб чиққан. Поезд урилиши натижасида аёл олган тан жароҳатидан вафот этди, 2016 йилда туғилган фарзанди шифохонада даволанмоқда.

17 март 2021, 13:50

Навоийда бошқа бир тадбиркорга тегишли ерни $150 мингга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Навоийда фуқаро бошқа бир тадбиркорга тегишли ерни $150 мингга сотишга уринди. У келишилган пулдан 70 минг долларини олганида ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг фирибгарликка оид моддаси билан жиноят иши очилди.

16 март 2021, 14:11

Тошкентлик аёл қарзи эвазига 23 ёшли қизни Туркияга сотиб юборди

Тошкентлик аёл Навоий вилоятида туғилган 23 ёшли қизни аввалига, пойтахтга ишга олиб келиб, кейинчалик Туркияга олиб кетгани аниқланди. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган суриштирув натижасида аёл ўз қарзини тўлаш учун қизни Туркияда яшовчи шахсга сотиб юборгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

15 март 2021, 17:33

Қурилиш вазирлиги Навоийда ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар ҳақида маълумот берди

Қурилиш вазирлиги Навоий вилоятида ноқонуний равишда қурилаётган бинолар ҳақида маълум қилди. Қурилаётган биноларда ҳудудий инспекцияни хабардор қилмаслик, техник ижро ҳужжатлари юритилмаганлиги ҳолатлари аниқланган.

16 феврал 2021, 17:46

Навоийда пул эвазига 50 гектар ерни ижарага бермоқчи бўлган ўрмон хўжалиги ходими ушланди

Бош прокуратура ҳамда ДХХ Навоий вилоятида тадбиркорга пул эвазига 50 гектар ерни узоқ муддатли ижара шартномаси билан олиб бермоқчи бўлган ўрмон хўжалиги ходимини қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

5 феврал 2021, 15:26

Навоийда «Matiz» ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «GAZ» русумли юк машинаси «Matiz» га урилиб, ЙТҲга содир этди. Ҳодиса оқибатида «Matiz» ҳайдовчиси тан жароҳатларидан вафот этди.

29 январ 2021, 13:08

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди

Нурота туманида «Cobalt» йўлдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши вафот этди. Тирик қолган бир нафар фуқаро турли жароҳатлар билан оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

26 январ 2021, 19:15

Навоийда кўтарма кран қулаб тушди, бир киши жароҳатланди

Навоий вилоятида кўп қаватли уй қурилишига жалб этилган кўтарма кран қулаб тушди, натижада кран бошқарувчиси жаҳорат олди. У ҳозир шифохонага ётқизилгани айтилмоқда. Кўп қаватли турар-жойни қураётган компанияга оид маълумотлар қурилиш ташкилотлари рейтингида мавжуд эмас.

6 январ 2021, 10:52

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Навоий шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтаётган фан олимпиадасига ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаёган машина ЙТҲга учради. Ҳодиса оқибатида бир нафар ўқитувчи ва бир нафар ўқувчи вафот этди.

5 январ 2021, 17:38

Навоийда «Matiz» ағдарилиб кетди, бир киши вафот этди

Навоий вилоятида «Matiz» автомашинаси чўл ҳудудига ағдарилиб, ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, йўловчи сифатида кетаётган 30 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган.

24 декабр 2020, 15:42

Навоийдаги ҳайвонот боғи раҳбари шаҳар маъмурий судидан огоҳлантириш олди

Навоий вилоятидаги хусусий ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг рухсатномасиз ва шароитларида камчиликлар билан сақланаётгани аниқланди. Ҳайвонот боғи директори Навоий шаҳар маъмурий судидан огоҳлантириш олди ва унга беш кун ичида камчиликларни бартараф этиш тўғрисида буйруқ берилди.

22 декабр 2020, 15:06

Навоийда икки мастнинг жанжали оқибатида 45 ёшли эркак вафот этди

Навоий вилоятида спиртли ичимлик таъсиридаги икки фуқаро орасида жанжал юзага келди. Оқибатда улардан бири, 45 ёшли эркак олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

10 декабр 2020, 22:25

Навоийда ҳокимни судга берган фермернинг жасади ариқдан топилди

Навоий вилояти Хатирчи туманида фермер ҳоким қарори устидан судга мурожаат қилгач, ўзи яшовчи ҳудуддаги ариқдан жасади топилган. Унинг яқинлари бу ишда туман ҳокимининг қўли борлигини айтмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

2 декабр 2020, 12:57

Навоий вилоятида кўрсаткичи паст бўлган 26 та мактаб директорлари лавозимидан озод этилди

Таълим сифати паст бўлганлиги сабабли Навоий вилоятида 26 нафар мактаб директорлари ўз лавозимларидан четлатилган. ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директорлари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.

4 ноябр 2020, 15:02

Ғозғон шаҳар раҳбарлари тайинланди

Ҳукумат қарори билан Навоий вилояти Ғозғон шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари тайинланди.

20 октябр 2020, 16:58

Навоийда ишга тушмай таъмирталаб бўлиб қолган МТТ бўйича изоҳ берилди

Навоий вилояти Конимех туманидаги болалар боғчасининг ёрилган девори 4 млрд сўмга қурилган янги бинонинг ички қисми экани тасдиқланди. Вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси эса очилишдан олдин бинони қабул қилиб олган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг