«навоий вилояти» тегли мақолалар


14 май 2022, 10:59

Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари ўзгарди

Учкўприк тумани ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Саъдулло Истамовнинг ўрнини эгаллади.

27 апрель 2022, 11:00

«Ўқиши учун уринг». Хатирчи тумани ҳокими мактаб ўқувчилари билан ишлаш ҳақида

Навоий вилояти Хатирчи тумани ҳокими Сайфиддин Низомов мактаб ўқувчиларини керак бўлса уриш мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, «аввал ўқитувчилар болаларни калтаклашган ва бу уни ҳозиргача келишига ёрдам берган». Туман ҳокимлиги матбуот хизмати «ижтимоий тармоқларда вазият бошқача талқин қилинганини» маълум қилди.

15 апрель 2022, 15:55

«Сайлов кодексига зидлигини биламиз». Навоийда ҳоким ўринбосари депутатлик қилаётганига изоҳ берилди

Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ўринов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири Мақсуд Нуруллаев бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутатлик қилади. Уларнинг депутатликдан кетиш бўйича аризаси олинган бўлса-да, ҳануз кенгашга аъзолигича қолмоқда. Буни «сайлов кодексига зидлигини биламиз», дея изоҳлади ҳокимият матбуот хизмати раҳбари Бектемир Пирнафасов. Унинг сўзларига кўра, «бу ҳолат фақат Навоий вилоятида эмас, балки ҳар битта вилоятда камида 2−3 тадан бор».

28 феврал 2022, 16:46

Навоийда шифокор беморнинг онасини жинсий алоқага мажбурлагани ортидан тиббиёт маркази раҳбари ишдан бўшатилди

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири бемор боланинг онасини касаллик варақасини бериш эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Мазкур воқеа ортидан ходимлари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун тиббиёт маркази директори ишдан бўшатилди.

19 феврал 2022, 11:36

Навоийдаги савдо марказида фуқаро 3 ёшли набираси билан эскалатордан тушиб кетди (тўлдирилди)

Жума куни Навоийдаги «Янги ҳаёт» савдо мажмуасида 52 ёшли фуқаро 3 ёшли набираси билан 5 ва 4 қават оралиғидаги эскалаторда мувозанатни йўқотиб, 1 қаватга тушиб кетди. Эркак воқеа жойида вафот этди, болакай эса шифохонага ётқизилди.

10 январ 2022, 13:01

«Ички ишлар ходими эмас». Навоийда қора ниқобдаги шахслар фуқароларни калтаклаган ҳолатга изоҳ берилди

Тўдакўл сув ҳавзасида қора ниқобдаги назоратчи инспекторлар ва балиқчилар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Вилоят ИИБ формадаги шахслар «Ички ишлар ходими эмаслиги ва эгнидаги либоси, вазирлик шеврони ҳамда резина таёқларни қаердан олгани» ўрганилаётганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ЖКнинг безорилик моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

6 январ 2022, 14:02

Навоийда олтин қазиб олаётган 5 нафар фуқарони қум босиб қолди

Конимех туманида ноқонуний тарзда олтин қазиб олаётган 5 нафар бухоролик қум босиб қолиши оқибатида вафот этган. Таъкидланишича, улар қум остида 10 кундан кўпроқ қолиб кетишган.

17 ноябр 2021, 19:05

Навоийда олтин қазиб олиш вақтида 4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди

Навоий вилояти Конимех тумани Лолазор номли чўл ҳудудида бир гуруҳ фуқаролар тупроқ таркибидан тилла қумларини кавлаб олиш вақтида 4 нафар фуқаро қум босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

8 ноябр 2021, 22:05 2

Навоийдаги ЙТҲда вафот этган 3 нафар банк ходими дам олиш куни ишга жалб қилингани айтилмоқда

Навоий вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган 3 нафар банк ходими «юқори турувчи раҳбарлар берган топшириқларни бажариш учун дам олиш куни ишга жалб қилингани» айтилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатни ўрганишни бошлади.

8 ноябр 2021, 13:03

Навоий вилояти ҳокими ишдан олиниши кутилмоқда

Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вазифасидан озод этилиши кутилмоқда. Апрель ойида президент видеоселектор йиғилишида Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ҳайфсан берган эди.

7 ноябр 2021, 11:42

Навоийда содир бўлган 2 та ЙТҲда 9 киши ҳалок бўлди

Навоий вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Уларнинг 3 нафари Халқ банкининг Нурота филиали бошқарув ходимлари экани айтилмоқда. Шунингдек, вилоятда содир бўлган бошқа бир ЙТҲ оқибатида 1 киши вафот этди. Ҳодисага қум бўрони кўринишни чеклаганлиги ва оралиқ масофа сақланмаганлиги сабаб бўлган.

22 сентябрь 2021, 19:46

Навоийда эр-хотин фарзандини 85 млн сўмга сотмоқчи бўлди

Навоий вилоятида икки ёшли фарзандини сотишга уринган самарқандлик эр-хотин қўлга олинди.

27 август 2021, 12:44

Карманада қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда

Навоий вилояти Кармана туманида қуввати 100 мегаВатт бўлган замонавий қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилмоқда. Бу ерда йилига 252 миллион килоВатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобидан 80 миллион куб метр табиий газ тежалиб, атмосферага 160 минг тонна буғланувчи газлар чиқишининг олди олинади.

27 август 2021, 11:09

Шавкат Мирзиёев Навоийга йўл олди

Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига жўнаб кетди. Давлат раҳбари у ерда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналарининг ишга тушириш тадбирларида иштирок этиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

14 июл 2021, 14:40

Фарғонада 50 сотих ерни 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Фарғона вилоятида қурилиш балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 25 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Шунингдек, Наманган вилояти, Бухоро вилояти, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Тошкент шаҳрининг Чилонзор ҳамда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманларида ҳам ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди.

30 июн 2021, 10:13

Навоийда қоидабузарликларни суратга олган фуқаролар таксичилар томонидан калтакланди

Навоий вилоятининг Хатирчи туманида бир неча такси ҳайдовчилари қоидабузарликларни суратга олган 2 нафар фуқарони калтаклашди. Таксичилар уларнинг суратга олган телефонини тортиб олишган ва Spark автомашинасига моддий зарар етказган.

22 июн 2021, 16:03

Навоийда тўрт нафар тилла қазувчи вафот этди, уч киши шифохонага ётқизилди

Навоий вилоятида ноқонуний равишда тилла қумларини қазиб олиш билан шуғулланган тўрт киши «электродвижок»дан чиққан ёқилғи тутунидан заҳарланиб, вафот этган. Яна уч нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

11 июн 2021, 14:32

Навоийда 1 гектар ерни 20 минг долларга сотишга уринган шахс қўлга олинди

Навоий вилоятида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун 1 гектар ерни 20 минг доллар эвазига олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Вилоятдаги яна бир ҳолатда, фермер ўзига тегишли майдондан 6 гектарини 90 млн сўмга пуллашга уринди. Уларга нисбатан жиноят иши очилди.

8 июн 2021, 17:04

Навоийдаги оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғинда бир киши вафот этди

Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида корхонанинг бир нафар ишчиси воқеа жойида ҳалок бўлган.

2 июн 2021, 18:01 1

Кучли шамол Жиззах ва Учқудуқдаги уйларга зарар етказди

Жиззахда кучли шамол кўп қаватли уйларнинг томини учириб юборди. Томларнинг ерга тушиши оқибатида иккита машинага зарар етди. Навоийнинг Учқудуд туманидаги бир нечта маҳаллаларда ҳам кўп қаватли уйлар зарар кўрди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг