«мусулмонлар идораси» тегли мақолалар


23 сентябрь 2022, 15:46

Ўзбекистонликлар учун Россия-Украина урушида қатнашиш ҳаром ҳисобланади — фатво

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Россия-Украина урушига тарғиботлар ортидан террористик ташкилотлар жиҳодни даъво қилаётганига муносабат билдирди. «Ушбу урушга „жиҳод“ номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас», — дейилади баёнотда. Идора бундай фитналарга аралашиш шаръан ҳаром эканлигини қайд этди.

22 сентябрь 2022, 11:05

Имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўз вазифасига виждонан ёндошмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олди. Шунингдек, 1 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.

20 сентябрь 2022, 19:29

Ижтимоий тармоқда «самосуд»ни ёқлаб кескин чиқиш қилган имом ноиб ишдан бўшатилди

Тошкентдаги «Азиз ота» жоме масжиди имом ноиби ижтимоий тармоқ орқали «самосуд»ни ёқлаб чиқиш қилгани учун ишдан олинди. Мусулмонлар идораси амалдаги қонунларга зид равишда зўравонликка чақирувчи бу каби чиқишларни қоралади.

20 март 2022, 11:27

Умра зиёратини ташкиллаштириш қисман сайёҳлик фирмаларига берилиши мумкин

Мусулмонлар идораси Умра зиёратини қисман сайёҳлик фирмалари орқали ташкиллаштириш масаласи муҳокама қилинаётганлигини маълум қилди. Рамазон ойидан кейин Умра мавсумининг охиригача зиёратчиларнинг сафар харажатлари амалдаги қийматда сақлаб қолиниши айтилди.

19 март 2022, 17:11

«Умра» сафари харажатлари ошиши мумкин — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар беришича, Саудия Арабистонида меҳмонхона ва бошқа турдаги сервисларга талаб ошгани, қолаверса, Рамазон ойида ташкил этиладиган «Умра» тадбирлари ҳам нарх-навога таъсир кўрсатади. Шунга кўра, ҳар бир зиёратчи учун белгиланган суммага қўшимча тўлов қилиниши мумкин.

5 январ 2022, 21:53 1

Ўзбекистонда умра сафарларига тайёргарлик бошланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2022 йилги умра саёҳати мавсумига тайёргарлик бошланганини маълум қилди. Муфтий Нуриддин Холиқназаров Саудия Арабистонидаги «Abu Sarhad» ҳамкор ширкати билан бу ҳақда шартнома имзолади. Навбат асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан сафарга жўнатилади.

1 декабр 2021, 11:13

Ўзбекистонликларга «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон фуқароларига «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

19 октябр 2021, 18:29

Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон муфтийси этиб сайланди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланди.

11 апрель 2021, 11:35

Эмлаш рўзани бузадими — Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати жавоби

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан эмлаш, шунингдек, укол қилиш рўзани бузадими, деган саволга жавоб берди.

10 ноябр 2020, 17:36 1

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Мусулмонлар идораси ташкил этиши таклиф этилмоқда

Ҳаж ва Умра зиёратини фақат Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши таклиф қилинмоқда. Таклифга биноан, Ўзбекистонда бошқа ташкилотларнинг ушбу тадбирларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.

28 октябр 2020, 10:49 1

Ўзбекистон мусулмонлар идораси пайғамбарга хос «босиқлик ва зукколик"ка чақирди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мусулмонларнинг ҳиссиётини ҳақоратлашга йўналтирилган ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан «тажовузкорона эмас, балки пайғамбарга хос босиқлик ва зукколик» билан муносабат билдиришга чақирди.

10 сентябрь 2020, 18:28

Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги маълум қилинди

«Жиноят қилган одамнинг динга бўлган муносабати ҳар қандай ҳолатда ҳам олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак» — Мусулмонлар идораси Қуръони карим ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақдаги хабарларда тилга олинган «имом-хатиб», «мулла» сўзлари «шахс», деб қайта таҳрир қилинди.

25 июл 2020, 13:56

Қурбон ҳайити намозини ўқиш мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси пандемия шароитида Қурбон ҳайитини нишонлаш бўйича баёнот берди. Унда, жумладан, Ийдул адҳа намозини ўқиш мўмин-мусулмонлар зиммасидан соқит бўлиши маълум қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг