«муса ерниязов» тегли мақолалар


1 август 2020, 17:57

Президент Муса Ерниязов вафоти муносабати билан таъзия маросимида қатнашди

Нукус шаҳрида Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига ва халққа чуқур ҳамдардлик билдирди.

1 август 2020, 17:05

Шавкат Мирзиёев Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди

«Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди». Шавкат Мирзиёев Нукусга етиб келди ва Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди.

31 июл 2020, 20:07

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов вафот этди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Олдинроқ унда коронавирус аниқланган эди.

30 июл 2020, 20:26

Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда — штаб

Коронавирусдан даволанаётган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов оғир аҳволда, у ЎСВ ускунасига уланган.

28 июл 2020, 19:48

Қорақалпоғистонда яна уч нафар блогернинг техникасини олиб қўйишди. АОКА вазиятга изоҳ берди

Жўқорғи Кенгес раисининг ўлими ҳақидаги ёлғон хабарларни тарқатиш иши бўйича Нукус ИИБга учта блогер чақирилиб, уларнинг телефонлари ва компьютерлари тортиб олинди. Олдинроқ учта нашрнинг бош муҳаррирлари прокуратурага чақирилган эди. АОКА ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари қонунни бузишганини, аммо журналистлар маълумотни текширишлари кераклигини таъкидлади.

27 июл 2020, 11:36 2

Қорақалпоғистондаги учта ОАВ бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилди

Жўқорғи Кенгес раиси Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги хабар элон қилингани учун Қорақалпоғистондаги учта ОАВ Makan.uz, Kruz.uz ва Kar24.uz бош муҳаррирлари кечаси прокуратурага чақирилган. Makan.uz раҳбари Лолагул Қаллихановани уйидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олиб кетишган. Икки нафар журналистнинг телефон ва ноутбуклари олиб қўйилган.

18 июл 2020, 19:59

Муса Ерниязов ва Тўра Боболовнинг коронавирусга чалингани маълум қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалинди. Уларнинг аҳволи европалик мутахассислар иштирокида таҳлил қилиниб, ҳолати стабил деб топилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг