«мурожаатнома» тегли мақолалар


11 январ 2021, 18:15

Ёшлар форуми ва президент мурожаатида айтилган тадбирларни ўтказиш учун 41 трлн сўмга яқин маблағ керак бўлади

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Ёшлар форуми ва президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган тадбирлар учун 41 трлн сўмга яқин маблағ зарур бўлиши мумкин.

31 декабр 2020, 19:49

Президент мурожаатномасидан фоторепортаж

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни Ўзбекистон парламентига навбатдаги анъанавий мурожаатномани йўллади. Ушбу маросимда иштирок этган «Газета.uz» фотомухбири камера объективига муҳрланган энг сара фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этади.

29 декабр 2020, 16:48

Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида энг кўп ишлатган сўзлар

Президент Шавкат Мирзиёев 29 декабрдаги парламентга мурожаатномасида энг кўп «ёшлар», «таълим» ва «пандемия» сўзларини ишлатди. Давлат раҳбари нутқида 41% урғу иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган бўлса, 28% ижтимоий соҳага доир масалаларга қаратилди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари мурожаат бўйича лингвистик ва контент таҳлилни тақдим этишди.

29 декабр 2020, 16:22

25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида мамлакатдаги 25 та манзил-колония босқичма-босқич қисқартирилиши, биринчи марта озодликдан маҳрум этилган шахсга берилганн жазо қисқартирилса, у манзил-колонияга ўтказилмасдан, тўғридан-тўғри пробация назоратига олинишини маълум қилди.

29 декабр 2020, 14:05

«Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистон 2021 йилда бўлиб ўтадиган президент сайловини ўтказиш масаласига тўхталди. «Биз ўтган сайловларда халқаро кузатувчиларнинг тавсияларини миллий қонунчилик ва амалиётга татбиқ этиш бўйича ишларни давом эттирамиз», — деди давлат раҳбари.

29 декабр 2020, 14:01

Ўзбекистонда 15 йилдан бери доимий яшаб келаётганларга тўғридан-тўғри фуқаролик берилади

Президент Олий Мажлисга мурожаатномасида келаси йили мамлакатда 2005 йилдан бери доимий яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролиги берилишини эълон қилди.

29 декабр 2020, 13:40

«Бизнинг ишимиздаги асосий камчилик, бу — билим етишмаслиги ва коррупция» — президент

«Бизнинг ишимиздаги энг катта нуқсон, бу — билимларнинг етишмаслиги ва коррупция. Бу барча соҳаларда сезилади», деди президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида. Давлат раҳбари, шунингдек, келгуси йилда бюджети 3 триллион сўм бўлган «Минтақавий инфратузилмани ривожлантириш жамғармасини» ташкил этишни таклиф қилди.

29 декабр 2020, 13:19

Республика жамоат хотин-қизлар кенгаши ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев Республика жамоат хотин-қизлар кенгашини ташкил этиш ташаббуси билан чиқди ва ушбу ташкилотга раиси сифатида Танзила Нарбаевани таклиф қилди. Аёлларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва аниқланган муаммоларни ҳал қилиш учун бюджетдан қўшимча равишда 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.

28 декабр 2020, 17:13

Ўзбекистон президенти парламентга мурожаатларида энг кўп қайси сўзларни ишлатган

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари охирги 3 йилда қилинган парламентга мурожаатларнинг лингвистик ва контент таҳлилини ўтказиб, уларни тасвирий ифодаловчи сўзлар жамланмасини тузди.

28 декабр 2020, 15:57

Президент мурожаатномаси 29 декабрь куни бўлиб ўтади

Давлат раҳбари мурожаатномада 2021 йилга ном бериши, мамлакатни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишларни белгилаши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг