«муносабат» тегли мақолалар


27 апрель 2021, 23:03

Нурафшондаги портлашга газ ўғрилиги сабаб бўлган — «Ҳудудгазтаъминот»

Нурафшонда содир бўлган ва бир кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш маиший эҳтиёжлар учун табиий газни ўғрилаш натижасида содир бўлган. «Ҳудудгазтаъминот» квартира эгаси газ қувурларини канализация сифони билан улаганини маълум қилди.

11 апрель 2021, 12:48 1

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди

«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.

10 апрель 2021, 23:00 2

Ўсимлик ёғи нархи ошишининг сабаби маълум қилинди

Ўсимлик ёғи нархининг ўсиши ташқи бозорда нархлар ошиши билан боғлиқ, дея хабар қилди Монополияга қарши курашиш қўмитаси. Қўмита мамлакатда ёғ захиралари етарлича эканини ва нархларни барқарорлаштириш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди.

17 март 2021, 09:28

Қоидабузарларни тасвирга олаётганлар сотқинми ёки йўқ — Адлия вазирлиги Кушербаевга жавоб қайтарди

Адлия вазирлиги мутахассиси қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олиб, пул ишлаётганларни ватанни ҳам сотишга тайёрликда айблаган Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг мулоҳазаларига жавоб қайтарди. «Ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчиларга „сотқин“ дея тамға босиладиган бўлса, мен уларга қарши „сотқин“ бўлишга тайёрман ва бундан ғурурланаман», — деди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Юлдашева

15 декабр 2020, 16:14

ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ойликка ишлагани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

«Газета.uz»нинг Тошкентдаги ДХМлар ходимлари 10 ой ярим ставка ойлик билан ишлагани ҳақида хабарига муносабат билдирилди. Давлат хизматлари агентлиги ходимлар меҳнатига тўлиқ ҳақ олганини қайд этди. Уларнинг нима сабабдан ва айнан қачондан ярим ставкага ўтказилгани ҳақидаги масала эса очиқ қолмоқда.

28 ноябр 2020, 11:48 4

Бошингизга бир уриб, мана сенга хат, жим ўтир, дейдиган даврлар ўтди — Алламжонов АОКА ва ОАВ баҳси ҳақида

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, АОКАнинг собиқ раҳбари Комил Алламжонов агентлик ва ОАВ ўртасидаги баҳс бўйича фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, матбуот гапини айта оладиган, унга нисбатан огоҳлантиришларга эътироз билдирадиган ва очиқ баҳслашадиган даврга етиб келди.

10 сентябрь 2020, 18:28

Қуръон ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги маълум қилинди

«Жиноят қилган одамнинг динга бўлган муносабати ҳар қандай ҳолатда ҳам олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак» — Мусулмонлар идораси Қуръони карим ичига гиёҳванд модда яширган шахснинг Диний идора тизимида ишламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақдаги хабарларда тилга олинган «имом-хатиб», «мулла» сўзлари «шахс», деб қайта таҳрир қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг