«монополияга қарши курашиш қўмитаси» тегли мақолалар


21 сентябрь 2020, 16:18

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан судга арз қилди

UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилди. Олдинроқ, Монополияга қарши курашиш кўмитасининг махсус комиссияси томонидан компанияга асоссиз оширилган нархларни бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилган эди.

19 август 2020, 13:13

UzAuto Motors автомобиллари нархи арзонлаштирилади

UzAuto Motors автомобиллар нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширгани аниқланди. Компанияга нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиш ва автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилди.

12 август 2020, 17:25

Январь-июнь ойларида 1 трлн сўмлик битимларга олдиндан розилик берилди

Ярим йил давомида Монополияга қарши курашиш қўмитасига субъектларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки уларнинг акцияларини олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш бўйича жами 64 та мурожаат келиб тушган. Умумий ҳажми 1 трлн сўмга тенг бўлган ушбу битимларнинг 47,3 фоизи хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.

5 август 2020, 18:59

UzAuto Motors фаолиятида қонунбузарликлар аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўтказилган текширувда UzAuto Motors автомобилларига нархларни шакллантиришда айрим харажатларни ошириб киритганлиги ва рақобат тўғрисидаги бошқа қонунбузарлик аломатлари аниқланди, дея хабар берди депутат Расул Кушербаев.

29 июл 2020, 20:51

Uzauto Motors «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузгани аниқланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўтказган текширувда Uzauto Motors «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларини бузгани аниқланиб, компанияга нисбатан иш қўзғатилди.

17 июл 2020, 14:58

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи вафот этди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бошқарма бошлиғи Санжар Абдуқодиров 40 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

8 июл 2020, 18:08

1 октябрдан давлат корхоналарини ташкил этишга чекловлар қўйилади

Президент мамлакатда рақобат муҳитини ривожлантириш ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. 1 октябрдан бошлаб беш ёки ундан ортиқ хусусий компаниялар мавжуд бўлган бозорларда давлат корхоналарини ташкил этишга йўл қўйилмайди.

2 июл 2020, 19:54

Хорижий товарлар учун истеъмол кредитларини бериш таклиф қилинди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси хорижда ишлаб чиқарилган товарлар учун истеъмол кредитлари беришни, шу билан бирга, кредитнинг ўзини нақд ва хорижий валютада берилишини таклиф қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг