«миллий гвардия» тегли мақолалар


30 ноябр 2021, 16:04

Миллий гвардиянинг қонун ва тартибни ҳимоя қилиш ваколатлари кенгайтирилди

Эндиликда Миллий гвардия оммавий тадбирларни ўтказишда, шунингдек, жамоат жойларида жамоат тартибини мустақил равишда таъминлайди. Бундан ташқари, Миллий гвардия жамоат тартибини сақлаш соҳасида содир этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини олиши мумкин.

26 ноябр 2021, 13:10

Пойтахтда ўқувчиларнинг сумкалари Миллий гвардия томонидан текширилгани бўйича изоҳ берилди

Миллий гвардия ахборот хизмати Тошкентнинг Яккасарой туманида Миллий гвардия ходимлари пиротехника воситаларини яширган мактаб ўқувчиларининг сумкасидан уларни олиб қўйганини маълум қилди. Вояга етмаган шахсларнинг ота-оналари воқеа ҳақида зудлик билан хабардор қилинганлиги айтилди.

25 ноябр 2021, 09:27

Ўзбекистон ва Тожикистон Миллий гвардияси ўртасида ҳамкорлик режаси имзоланди

Тожикистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-лейтенант Бобожон Жамолзода бошчилигидаги делегация илк бора Ўзбекистонга ташриф буюрди. Унинг доирасида 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама амалий ҳамкорлик режаси имзоланди.

17 ноябр 2021, 10:52

Миллий гвардия қўмондонига биринчи ўринбосар тайинланди

Инамжон Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

20 октябр 2021, 18:55

Фарзанд асраб олган оилаларни солиқлардан озод қилиш таклифи билдирилди

Миллий гвардия қўмондони фарзанд асраб олган оилаларни солиқлардан озод қилиш, қолаверса, уларга алоҳида тўловлар, имтиёзлар ёки компенсациялар тўлаб беришни таклиф қилди. «Фарзандликка олганга ҳам қандайдир пул тўловлари берилса, бола асраб олиш кескин кўпайиб кетади деган умиддамиз», — деди у. Шунингдек, болани авваламбор ўз оиласида қолдириш ёки яқин қариндошига васийликка бериш чораларини кўриш зарурлиги айтилди.

20 октябр 2021, 17:14

Йиллаб навбатда туриш фуқароларни бола сотиб олишга мажбур қилмоқда — Рустам Жўраев

Сенатнинг 20-ялпи мажлисида Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев йиллар давомида навбатда туриш фуқароларни ноқонуний йўллар билан бола сотиб олишга мажбур қилаётганини маълум қилди. У ҳозирги кунда 500 нафардан ортиқ болани асраб олишга қарийб 5800 нафар фуқаро навбатда турганини қайд этди.

16 август 2021, 16:39

Бухорода уй-жой қуриш учун ер олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди

Бухорода 10 минг доллар эвазига ваколатли танишлари ёрдамида уй-жой қуриш учун ер олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан иш очилди.

11 август 2021, 15:31

Миллий гвардия Меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага қайтаришга кўмаклашади

Миллий гвардия президент қарори билан ўзига бириктирилган Меҳрибонлик уйларидаги болаларни ота-оналарига қайтариш, васий тайинлаш ва фарзандликка олишга кўмаклашади. Ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш учун «Меҳр дафтари» тизими жорий қилинади.

28 июл 2021, 16:23

Президент меҳрибонлик уйларини Миллий гвардия масъуллигига ўтказишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги 21-меҳрибонлик уйига ташриф буюрди. Президент таъкидлашича, «меҳрибонлик уйида шароитлар яхши, лекин тарбияланувчиларнинг 18 ёшдан кейинги мустақил ҳаётига кўмаклашувчи масъул идора йўқ». Шу сабабли, давлат раҳбари барча меҳрибонлик уйлари ва махсус мактаб-интернатларни Миллий гвардия масъуллигига ўтказиш таклифини билдирди.

20 апрель 2021, 15:14

Миллий гвардия институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди

Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти Жамоат хавфсизлиги университети этиб қайта ташкил этилди. Университет ИИВ, Миллий гвардия ва Қуролли Кучларнинг бир қанча йўналишлари учун кадрлар тайёрлайди.

3 апрель 2021, 00:36

Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида уриб юборган пиёда вафот этди

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси хизмат автомобилида пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

23 феврал 2021, 11:59 1

Миллий гвардия қўриқлаш хизмати қайта ташкил қилинади

Президент қарорига кўра, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси этиб қайта ташкил этилди. Бошқарма мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида қўриқлаш хизматлари учун тушадиган маблағлар ҳисобига, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш тамойили асосида амалга оширади.

1 феврал 2021, 13:29

4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарё вилоятида юқори лавозимдаги танишлари орқали Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлиб, 4 минг АҚШ доллари сўраган шахс аниқланди. Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

14 январ 2021, 12:11

Минглаб АҚШ ҳарбийлари Капитолийни қўриқламоқда (фото)

АҚШда 13 январь куни бўлиб ўтган Дональд Трамга импичмент эълон қилиниши жараёни пайтида Конгресс биносида хавфсизликни таъминлаш учун минглаб ҳарбийлар жалб этилди.

7 декабр 2020, 17:13 1

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун эълон қилинди

Президент томонидан имзоланган Миллий гвардия тўғрисидаги қонунга кўра, Миллий гвардия хизматчисининг ўз ваколатлари доирасида қўйилган қонуний талаблари барча давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий қилиб қўйилади. Шунингдек, Миллий гвардия ходимлари хизматни ўташ вақтида дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлади. Қонун 2021 йил 20 майдан кучга киради.

24 ноябр 2020, 12:12

Миллий гвардия харбийлари фуқарони мажбурлаб олиб кетаётгани акс этган видео бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда «Эски жува» бозорига киришда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари фуқарони мажбурлаб олиб кетишгани тасвирланган видео тарқалди. Миллий гвардия мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирар экан, можарога пиротехника олди-cотдиси билан боғлиқ низо сабаб бўлганини маълум қилди.

6 ноябр 2020, 11:53

«Миллий гвардия» ҳарбий кийимини кийиб, зўравонлик қилган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятида бир гуруҳ фуқаролар «Миллий гвардия» ҳарбий кийимини кийиб, қуролланган ҳолда йўлда кетаётган шахсга зўрлик ишлатган. Босқинчилик қилган шахслар воқеа жойида қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

12 сентябрь 2020, 16:47

Рустам Жўраев Қўл жанги федерациясига раҳбар этиб сайланди

Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига сайланди.

12 август 2020, 14:38

МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг Миллий гвардия ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақоратлагани акс этган видеоёзув тарқалди. Уларнинг ҳар иккисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

17 июн 2020, 20:34

Миллий гвардия хизматчилари ниқоби йўқ фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда

Сурхондарёда Миллий гвардия ходимлари ниқоб тақмаган фуқарони бўғиб, хушидан кетказгани айтилмоқда. Ҳодисани изоҳлаган Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларнинг хатти-ҳаракатларига баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланганини маълум қилди. Туман прокуратураси эса терговга қадар текширув ўтказмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг