«мигрантлар» тегли мақолалар


23 сентябрь 2020, 22:55

Россиядан Ўзбекистон фуқароларни олиб келиш учун автобус карвони йўлга чиқди

Россиянинг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилди. 15 та автобусдан иборат илк карвон Самара вилоятига йўлга чиқди.

15 сентябрь 2020, 23:42

Самара яқинида минглаб ўзбекистонликлар уйларига қайтишга ҳаракат қилмоқда

Россиянинг турли минтақаларидан келган 4500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси Самара яқинидаги вақтинчалик чодир лагеридан уйларига қайтиш учун имконият кутмоқда, дея хабар қилди «Новая газета». Ўзбекистон парвозларни қайта тиклашга уринмоқда, аммо масаланинг ечими кўпроқ Россияга боғлиқ, дея таъкидлади Транспорт вазирлиги вакили.

7 сентябрь 2020, 18:04

Россияда хорижликларга чет эл фуқароларини ўз уйларида жойлаштиришга рухсат берилди

Эндиликда Россияда турар жойи бўлган ва Россия фуқаролигига эга бўлмаган шахс мезбон сифатида бошқа чет эл фуқаросини ўз уйига жойлаштириши ёки уни ўз уйида яшаш жойи сифатида рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлди.

28 август 2020, 23:07

Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Россияга ҳар ҳафта поезд жўнатилади

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун 28 августдан ҳар ҳафта темир йўл рейслари ташкил этилади. Поездлар Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самарадан қатновларни амалга оширади.

7 август 2020, 22:25

Сенаторлар Россиядаги меҳнат мигрантларини ҳимоя қилиш тўғрисида ҳукуматга сўров юборди

Сенат Россияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборишга қарор қилди.

3 июл 2020, 09:44

Москвада ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари тиббий қўллаб-қувватланади

COVID-19 беморлари билан алоқада бўлган ёки бирга яшаб келган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Москвада касаллик ва инфекцияга қарши антитаначалар мавжудлигини бепул текшириш имкониятига эга бўладилар. Касалланганларни даволашади, соғломларига эса иш жойига қайтиш учун расмий тиббий маълумотнома берилади.

29 июн 2020, 11:51

Россияда патент олиш учун коронавирусга тест топшириш талаби қўйилди

Эндиликда хориж фуқаролари Россияда патент ёки ишлаш учун рухсатнома олиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишга ариза беришда COVID-19 учун текширувдан ўтишлари шарт қилиб қўйилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг