«миб» тегли мақолалар


22 сентябрь 2022, 10:21

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун фуқарога 63 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. МИБ унинг Cobalt машинасини хатлаб олгач, фуқаро 50 млн сўмни тўлашга мажбур бўлди.

20 сентябрь 2022, 10:44

Тошкент халқаро аэропортида МИБ бўлими ташкил этилди

Тошкент халқаро аэропортида Мажбурий ижро бюросининг хизмат кўрсатиш бўлими ташкил этилди. Бўлимда йўловчилар хорижга чиқишини чеклайдиган қарз бор ёки йўқлигини текширтириши мумкин. Қарз тўлангандан сўнг, ходим тақиқни олиб ташлайди.

19 апрель 2022, 13:54

МИБ 13 ёшли болага алимент тўламаганлиги учун хорижга чиқишга тақиқ қўйгани аниқланди

МИБ томонидан 13 ёшли болакайга «вояга етмаган болалар учун алимент тўламаганлиги учун» тақиқ қўйилгани аниқланди. У ўз онаси билан Россияга чиқиб кетаётганида авиарейсдан тўхтатиб қолинган. МИБ ушбу ҳолат «техник хатолик сабабли» юз бергани ва давлат ижрочисига интизомий жазо қўлланганини маълум қилди. Қолаверса, моддий зарарни ундириш учун судга мурожаат қилиш сўралди.

12 апрель 2022, 11:31

МИБ ишига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди

Қонунчиликка суд ҳужжатларининг мажбурий ижросига аралашганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик киритилди. МИБ ишига аралашиш ҳолати маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам содир этилса, 1 йилдан 3 йилгача озодликни маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

10 март 2022, 14:32 2

Алиментдан қарзи борларга автомобиль ҳайдаш ва уйланиш тақиқланиши мумкин

Президент фармони билан алимент тўловчининг қарзи ва жарималари алимент тўловлари тўлиқ қоплангандан сўнг ундирилиши белгиланмоқда. Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратурага алиментдан қарзи мавжуд шахсларга автомобиль бошқариш, айрим давлат хизматларини кўрсатиш ва уйланишни тақиқлашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини киритиш вазифаси юклатилди.

2 март 2022, 12:45 4

Энди алиментдан қарздорликни давлат тўлаб беради, кейинчалик МИБ уни ундириб олади

Президент 172 минг нафар ота ўз фарзанди учун алимент тўламагани, бугунги кунда жами 115 млрд сўм қарздорлик мавжудлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, энди алиментдан қарздорликни давлат тўлаб беради, кейинчалик МИБ қарзни ундириб олади. Бунинг учун «Алимент тўловлари» жамғармаси ташкил этилиб, унга дастлаб 50 млрд сўм ажратилади.

17 январ 2022, 16:59

МИБнинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари пора билан қўлга тушди

Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлимининг икки нафар ходими фуқародан суд қарори ижросини таъминлаб бериш эвазига 4 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

14 октябр 2021, 18:12

Фарғонада эр-хотин қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимига чақалоғини ёқиб юбориш билан таҳдид қилди

Қувасой шаҳрида эр-хотин 32,5 млн сўм қарздорликни ундиришга келган МИБ ходимларига қаршилик кўрсатиб, чақалоғининг устига бензин сепиб, ёқиб юбориш билан қўрқитди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш ва ҳақорат қилиш моддалари билан иш очилди.

26 май 2021, 18:39

МИБ ходими икки йилда 596 млн сўмни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди

Тошкентда МИБ ходими икки йил ичида депозит ҳисобварағига келиб тушган 596 млн сўмдан кўпроқ пулни талон торож қилгани айтилмоқда. У буни электрон тўлов топшириқномаларига сохта маълумотларни киритиш йўли билан амалга оширган. Судланувчига 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

17 апрель 2021, 17:52

Ангрен МИБ раҳбари ходимларини ҳақорат қилгани учун хайфсан олди

Ангрен Мажбурий ижро бюроси раҳбари Моҳизода Юсупова режани бажармаган ходимларни номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани учун ҳайфсан олди. МИБ келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун чоралар кўрилишини маълум қилди.

18 ноябр 2020, 14:50

Хасан Кабирджанов Мажбурий ижро бюроси директори этиб тайинланди

Шу кунга қадар директор в.б. бўлиб келаётган Хасан Кабирджанов Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

17 ноябр 2020, 23:00

Суд ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилади

Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколати судлардан давлат ижрочисига ўтказилмоқда. Шунингдек, ССП ва Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг қарзлари юзасидан ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқи берилмоқда.

14 октябр 2020, 19:52

Педагогика университети ректори суд қарорини бажармагани учун жаримага тортилди

ТДПУ ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди. Унга ноқонуний ишдан бўшатилган кафедра мудирини лавозимига қайта тиклаш юклатилган эди.

2 октябр 2020, 14:04

Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдирган аёл ўзини ёқиб юбориб халок бўлди

Наманганда 35 ёшли аёл МИБ ходимларига ўз норозилигини билдирган ўзига ўт қўйиб, ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, марҳум икки ярим йил муқаддам сотиб олинган уйидан МИБ ходимлари томонидан мажбуран чиқарилмоқчи бўлинган.

12 август 2020, 14:38

МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғига хизмат текшируви тайинланди

Ижтимоий тармоқларда МИБ Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг Миллий гвардия ходимига қўполлик қилиб, уни ҳақоратлагани акс этган видеоёзув тарқалди. Уларнинг ҳар иккисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг