«маҳалла» тегли мақолалар


23 ноябр 2021, 18:41

95 ёшли отахон билан суҳбат, мактабга ташриф, кексалар билан кўчат ўтқазиш, ёш бола билан танишув — президент пойтахт маҳаллаларини айланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллаларини айланди. Бунда давлат раҳбари кўп қаватли уйда яшайдиган фуқаролар билан суҳбатда бўлди, мактабга ташриф буюриб ўқувчи ва мактаб ходимлари билан гаплашди, кексалар билан бирга кўчат ўтқазди, айланишга чиққан болакай билан танишди (видео).

15 ноябр 2021, 18:44

«Инвестиция дастури вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади» — президент

Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади. Яъни, дастур вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади», — деди давлат раҳбари.

10 ноябр 2021, 17:55 1

Вилоятларда молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран маҳаллада «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ўтказилаётгани айтилмоқда

Республика бўйлаб барча маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбурлаб ўтказилаётгани айтилмоқда. Мурожаатчиларнинг сўзларига қараганда, улар ушбу лавозимга ўтишни рад этса, «президентга хиёнат» қилаётганликда айбланиб, ишдан бўшатилиши билан қўрқитилмоқда. Суҳбатга келмаганлар эса ички ишлар органлари томонидан мажбуран олиб кетилаётгани маълум қилинди. Аввалроқ, сайловолди ташвиқоти даврида Шавкат Мирзиёев «ҳоким ёрдамчиси» лавозимига ёшлар орасидан номзодлар танлаб олинишини айтганди.

8 ноябр 2021, 19:22

Ўзбекистон ҳудудларидаги маҳаллаларда 1164 та спорт майдончаси қурилади

2021−2025 йиллар давомида бутун мамлакатда бадминтон, стритбол ва «Workоut» спорт турлари бўйича 1164 та спорт майдончаси қурилади. Ҳар йили ушбу спорт турлари ҳамда юриш, югуриш ва мини-футбол бўйича 18 та мусобақа ўтказиш режалаштирилмоқда. Қарордаги дастур ва параметрлар тўлиқ бажарилгунга қадар бюджетдан ҳар йили 104 млрд сўмдан ажратилади.

19 октябр 2021, 12:59

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан ажратилади — Шавкат Мирзиёев

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент ҳокимлиги қошида 575 та маҳаллани ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага 10 млрд сўмдан (жами қарийб 600 млн доллар) ажратилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, маҳаллаларни обод қилиш учун 2 млрд сўм ажратиш амалиёти «ўз самарасини берган».

18 октябр 2021, 16:03

1 ноябрдан мингта хонадонли МФЙлар ходимлари маоши 35 фоизга оширилади — президент фармони

Президент фармони билан 1 ноябрдан ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган МФЙ ходимлари ойлик маоши 35 фоизга оширилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади.

28 сентябрь 2021, 15:21

«Маҳаллага жуда кўп вазифаларни юклаб юборяпмиз» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сўнгги пайтларда маҳаллаларга жуда кўп вазифалар юклаб юборилаётганини танқид қилди. Унинг таъкидлашича, маҳалла аслида «одамларни бирлаштирадиган, маслаҳат, мулоқот қиладиган маскан бўлиши керак».

27 сентябрь 2021, 18:01 3

«Бунча катта бордюр қилиб нима қиласан?» Президент — Тошкентдаги маҳаллаларнинг асфальтланиши ҳақида

Шавкат Мирзиёев халқнинг пули самарасиз сарфланаётгани, ҳали ўғриликлар ва коррупция кўплигини таъкидлади. У пойтахт маҳаллаларини асфальтлаштиришни мисол қилиб келтирди. «Йўлларга катта қилиб ярим метрли бордюр қиляпти. Барака топгур, машиналар пойга ўйнайдими, бунча катта қилиб, бордюр қилиб нима қиласан?» — деди президент. Тошкентликлар бир неча ойлардан буён шу каби бордюрлардан шикоят қилиб келмоқда.

10 сентябрь 2021, 23:23

Жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар муҳокама қилинади

Маҳаллаларда жиноятларнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг қонуний асоси ишлаб чиқилди. Жиноятларнинг хусусиятига қараб муҳокамаларда давлат органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этиши шартлиги белгиланди.

4 август 2021, 01:35

Республикада шароити энг оғир маҳаллаларга $100 млн ажратилади

Сешанба кунги видеоселекторда президент Ўзбекистондаги шароити энг оғир маҳаллаларни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратиш бўйича топшириқ берди. «Қарорга бугуноқ қўл қўйиб беришга тайёрман», — деди у. Қолаверса, йил якунигача жамоат транспорти етиб бормаган 1113 та маҳаллани ҳам қамраб олиш зарурлиги айтилди.

7 июл 2021, 16:00

Бузилишини кутаётган маҳалла Нодира Сулаймонова объективида

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 5 йилдан буён бузилишини кутиб яшаётган маҳалла ҳикояси Нодира Сулаймонова фотосуратларида.

19 феврал 2021, 10:53

«Маҳалла раиси ислоҳотчи бўлади» — президент Намангандаги янги тажриба ҳақида

Шавкат Мирзиёев маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди. Бундан ташқари, президент Наманган шаҳри тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланиш вақтида ҳал бўлишини айтди. «Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади», — деди давлат раҳбари.

20 январ 2021, 20:39

Президентга ажрашишни чеклаш ва телецензура таклиф этилди. У бу билан муаммо ечилмаслигини айтди

Юнусобод туманидаги маҳалла раисининг биринчи ўринбосари президент билан учрашувда никоҳдан кейин 2−3 йил муддатга ажрашишларни тақиқлашни ва телевидениега цензура қўйишни таклиф этди. У «ўзбек менталитетига умуман тўғри келмайдиган» деб ҳисоблайдиган Yor-Yor дастурини мисол қилиб келтирди. Шавкат Мирзиёев чеклаш ва тақиқ қўйиш билан муаммо ҳал бўлмаслигини айтди.

21 август 2020, 19:59 1

Қашқадарёда МФЙ ходимлари прокуратура вакилларини чалғитмоқчи бўлди

«Ҳа, мен ўша одамман, олдим пулни». Қашқадарёда мансабдор шахслар, асосан МФЙ ходимлари «темир дафтар» рўйхатида бўлган эҳтиёжмандлар ўрнига ўзларининг ёки қариндошларининг телефон рақамларини киритгани аниқланди. Ҳоким Зойир Мирзаев бу ҳолатни «катта хиёнат, катта жиноят» деб атади. Вилоят прокуратураси текширув ўтказмоқда.

8 август 2020, 21:25

Бош вазир Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбарларига ҳайфсан берди

Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган йиғилишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Рахмат Маматов, шунингдек унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ва Азизбек Икромовга ҳайфсан берилди. Бош вазир кам таъминланган оилаларга бир марталик молиявий ёрдамни кечиктирган айрим маҳалла раисларининг ҳаракатларини танқид қилди.

6 август 2020, 17:31

Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши

Тошкентнинг Учтепа тумани яшовчилари учта маҳаллани Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиқди. Туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев улар билан учрашувда пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани шаҳар ҳокими билан муҳокама қилишга ваъда берди.

25 июн 2020, 17:17

1 июлдан нималар ўзгаради?

Ўзини ўзи банд қилувчиларни рўйхатга олиш осонлашади, кўп қаватли бино қурувчиларига божхона имтиёзлари берилади, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг электрон алмашиви мажбурий бўлади, ноширлик учун лицензия бекор қилинади — 1 июлдан кучга кирадиган ўзгаришлар.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг