«маданий мерос» тегли мақолалар


Бугун, 12:30

Бухородаги еттита объект Ислом оламининг маданий мероси рўйхатига киритилди

Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси, Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасаси — Ислом оламининг маданий мероси рўйхатига киритилди.

22 июн 2022, 20:26

Тошкент вилоятида археология ёдгорлигига 5 млрд 668 млн сўм зарар етказилган — ДХХ

Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини қайта таъмирлашда сохта ҳисоб-китоблар йўли билан 670 млн сўмга яқин давлат маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Бундан ташқари, Қибрай туманидаги археология ёдгорлиги яқинидаги қурилиш ишлари ушбу объектга 5 млрд 668 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди.

27 май 2022, 09:45

Прокуратура 72 та тарихий объектда ноқонуний реклама баннерлари ўрнатилганини аниқлади

Бош прокуратура Ўзбекистондаги 72 та маданий мерос объектида 121 та ноқонуний реклама жойлаштириш ҳолатларини аниқлади. Айрим ҳолатларда реклама баннерлари тарихий объектларнинг кўринишини тўлиқ ёпиб қўйган.

13 май 2022, 11:39

108 та маданий мерос объектида ноқонуний қурилмалар ўрнатилгани аниқланди

Бош прокуратура Ўзбекистондаги 108 та маданий мерос объектида 146 та ноқонуний қурилма ўрнатилганини аниқланди. Жуладан, Сурхондарёдаги I-IV асрга тааллуқли «Мангузартепа» да уяли алоқа оператори антенна қурилмаларини ўрнатиб олгани айтилмоқда. 76 та ноқонуний қурилмани буздириш бўйича ёзма кўрсатма берилди, 63 таси бўйича иш судга оширилди. Қолаверса, 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

6 май 2022, 09:51

Маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш бўйича ишонч телефони ишга тушди

Ўзбекистонда маданий мерос ёдгорликларига нисбатан содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатлар ёки уларга етиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳақида хабар бериш учун ишонч телефони ишга туширилди.

9 апрель 2022, 11:22

Ëдгорликлар ва экологияга зарар етказганларни суратга олиб юборганларни мукофотлаш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан моддий маданий мерос объектларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарлик содир этган ёки экологияга зарар етказганларни фото ва видеога олиб, юборган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди. Ҳуқуқбузарлик ҳақида биринчи бўлиб хабар берганларга БҲМнинг 1 баравари — 270 минг сўм тўланади.

29 март 2022, 12:59

Тошкентда бўялаётган мозаикалар

Тошкентда кўп қаватли уйларда ака-ука Жарскийлар лойиҳалари асосида яратилган мозаикаларни йўқотишга уринишлар давом эттирилмоқда. Фурқат ва Бобур кўчаларини реконструкция қилиш жараёнида бир қанча уйлар бўяшга тайёрланган, бироқ жамоатчилик норозилигидан кейин ишлар тўхтатиб қўйилди.

21 март 2022, 13:10

Дорбозлар шоусига хуш келибсиз!

Аҳрорбек Ғуломовнинг «Аҳрорбек дорбоз» труппасига Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан артистлар йиғилган бўлиб, олти йилдирки акробатлар ва масхарабозларнинг чиқишлари билан томошабинларни ҳайратга солиб келмоқда. Дастурнинг мағзи — дорбозлар. Кўчма цирк қандай яшайди, артислар қадимги анъаналарини нима учун сақлаб келмоқдалар ва ушбу анъаналар замирига долзарб муаммолар қандай қилиб сингдирилган — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

16 март 2022, 16:44

Бухорода туман ҳокимлиги археологик ёдгорликнинг бир қисмини фермерга бериб юборгани аниқланди

Шофиркон туман ҳокимлиги «Вардонзе қўрғони» археология ёдгорлигининг 124 гектар майдонини 76 гектаргача қисқартириб, қолган қисмини фермер хўжалигига яйлов учун бериб юборгани аниқланди. Фермер эса уни экин майдонига айлантириб юборган. Бунинг оқибатида қадимги тарихий топилмалар йўқотилган ва давлатга 26,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

1 декабр 2021, 16:04

Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича илк лаборатория ташкил этилди

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича бўйича биринчи лаборатория ишга туширилди. Лойиҳа Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

3 ноябр 2021, 15:38

Алишер Усмоновнинг фонди Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлади

Россиялик бизнесмен ва меценат Алишер Усмоновнинг «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси Ўзбекистон маданий меросини сақлаб қолиш, шу жумладан, Тошкентда модернизм меъморчилигини қайта тиклаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. Ўтган асрнинг 60−80 йилларида пойтахтда қурилган биноларга ташқи жозибадорлик тақдим этиб, функционал жиҳатдан такомиллаштирилади.

20 октябр 2021, 16:22

«Маданий мерос объектларини сақлашнинг шаффоф ҳуқуқий механизмини яратиш керак» — Танзила Нарбаева

Сенат маданий мерос объектларини сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича давлат дастури доирасидаги ишлар тўлиқ бажарилмаётганлигини таъкидлади. Сенат қўмитаси Тошкентда маданий мерос рўйхатига киритилган айрим объектлар кўрсатилган манзилда йўқлиги, 4 та объект мавжуд эмаслигини, 56 та объектнинг кадастр ҳужжатлари бўлмаганлигини аниқлаган. Сенат раиси Танзила Нарбаева маданий мерос объектларини сақлашнинг ҳуқуқий механизмини яратиш кераклигини қайд этди.

15 июн 2021, 13:53

Олий суд Бобур кўчасидаги 7-уйнинг ҳимоячилари фойдасига қарор чиқарди

Тошкентдаги 7-уй иши бўйича аввалги инстанциялар судларининг қарорига қарши Universal Packing Master ва Jemchug House`ларнинг мурожаати қаноатлантирилмади. Олий суд шаҳар аҳолиси фойдасига қарор чиқарди.

9 апрель 2021, 17:17 1

«Наврўз» қабуллар уйи ўрнида «улкан кутубхона» қурилади

Тошкент ҳокимлиги Миллий боғ ҳудудида маданий-маърифий комплекс қурилиши бошланганлиги ҳақида хабар берди. Бу ерда жойлашган «Наврўз» тўйхонасининг бузилиши пойтахт аҳолиси учун кутилмаган янгилик бўлди. Унинг ўрнига 1,5 млн китоб фондига эга кутубхона қурилиши кутилмоқда. «Газета.uz» мухбири қурилиш жойида бўлди.

8 январ 2021, 19:07

Бизда рўйхатда турибди, лекин аслида ўша маданий мерос объекти йўқ — Озодбек Назарбеков

Маданият вазири Озодбек Назарбеков 2019 йилда маданий мерос объектларини хатловдан ўтказишда ҳокимиятлар йўл қўйган камчилик ва хатолар ҳақида фикр билдирди. «Ҳудуд ҳокимиятлари томонидан кўр-кўрона рўйхат беришлар ёки 20 йил олдинги рўйхатини сандиғидан олиб, бизга шуни тақдим қилган ҳолатлар келиб чиқяпти», — деди вазир.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг