«лотин алифбоси» тегли мақолалар


15 ноябр 2021, 11:39 2

Яна «саводсизликнинг ўттиз йили»ми?

Бир гуруҳ тилшунослар ёпиқ эшиклар ортида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартишлар киритиш масаласида ҳал қилувчи қарорга келгани айтилмоқда. Таъкидланишича, алифбодаги sh, ch, oʻ ва gʻ ҳарфларини ş, ç, ō ва ğ шаклига ўзгартириш ҳамда ñ ҳарфини киритиш таклифлари маъқулланган. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов ушбу қарорнинг илмий асосланмагани ва келажакда қандай ижтимоий ва иқтисодий оқибатларга олиб келиши ҳақида ёзди.

5 июл 2021, 18:31 1

Бош вазир лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди

Ҳукумат лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. 1 августга қадар давлат органлари барча кўчалар, пешлавҳалар ва турли блакларнинг лотин ёзувида бўлишини таъминлаши керак. Олдинроқ ушбу вазифани 2022 йил декабрига қадар бажариш кўзланган эди.

10 май 2021, 18:09 2

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтиш бўйича қонун лойиҳаси муҳокамаси узайтирилди

«Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида» ги Қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 ноябрга қадар узайтирилди. Бу вақт давомида масъуллар томонидан қонун лойиҳаси бўйича семинар ва анжуманлар ўтказилиб, алифбога шаклий ўзгаришлар киритилиши муносабати билан талаб этиладиган харажатлар миқдори ўрганилади.

27 март 2021, 15:02 1

Лотин ёзувидаги ўзбек алифбосига ўзгартиришлар илмий асосланиши керак

Давлат тилини ривожлантириш департаменти лотин ёзувидаги ўзбек алифбоси бўйича таклиф этилган ўзгаришлар ўқувчилар саводига ижобий таъсир қилишини ва амалдаги алифбо ўзбек тилининг интернет тилига айланишига тўсиқ бўлаётганлигини айтмоқда. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов департамент аргументларининг асосида илмий далилларни кўрмаганлигини таъкидлади.

26 март 2021, 17:30

Баҳс ва ярашиш алифбоси

Алифбони ўзгартириш масаласи маълум вақтдан кейин яна пайдо бўлишини истамасак, алифбо ва имло билан боғлиқ масалаларни сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳар қандай ўзгариш аниқ илмий асосланган ва пухта ўйланган бўлиши керак, деб ёзади колумнист Комил Жалилов.

26 март 2021, 16:16 2

Давлат тилини ривожлантриш департаменти лотин ёзувидаги ўзгартиришларга муносабат билдирди

Давлат тилини ривожлантириш департаменти таъкидлашига кўра, лотин ёзувига киритилаётган ўзгартиришлар барча ҳарфларнинг замонавий гаджетлар клавиатураларида бўлишида, транслитерация дастурларида кирилл алифбосидаги адабиётларни тезкор ва хатосиз ўгиришига хизмат қилади.

23 феврал 2021, 15:21

«Лотин алифбосига ўтишга сиёсий мотивлар сабаб бўлган» — адлия вазири маслаҳатчиси

Адлия вазирининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова ўзбек тили ёзувининг лотин алифбосига ўтиш сиёсий мотивлар сабабли рўй берганини айтди. «Буни ҳеч ким рад эта олмайди. Бугун ҳам ўша мотивлар турибди», — деди у. Бундан ташқари, у лотин алифбосидаги 4 та ҳарфнинг ўзгариши техник муаммони ҳал қилишини ва саводга таъсир қилмаслигини таъкидлади.

11 феврал 2021, 16:10

2023 йилдан иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори билан, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Расмий веб-сайтлар, маҳаллий ОАВ, интернет сайтлари, расмий ҳужжатлар ва иш қоғозлари ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама учун ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида эълон қилиниши керак бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг