«кўприк» тегли мақолалар


13 октябр 2021, 12:01 1

Андижонда ёғочдан кўприк ясаб, одамларни пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида ёғочдан кўприк ясаб, одамларни сойдан пул эвазига ўтказган шахс 7 суткага қамалди. Кўприк июль ойида табиий офат сабаб авария ҳолатига келган. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бошланган.

1 июн 2021, 12:49 1

Тошкент аэропорти яқинидаги кўприк ўрнига айланма шаклидаги йўл ўтказгич қурилади

Тошкент аэропортига олиб борадиган кўприк ўрнига айланма шаклидаги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Лоҳиҳа президентга тақдим этилди. Эслатиб ўтамиз, йўл ўтказгич 2008 йилда кенгайтирилган эди.

8 январ 2021, 17:23

Наманганда қулаган кўприк юзасидан муносабат билдирилди

8 январь куни Наманган вилоятида қулаган кўприк ҳақида расмий муносабат билдирилди. Унга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбон бўлганлар йўқ. Ушбу иншоотга давлат бюджетидаги маблағ ажратилмаганлиги ва у хусусий тадбиркор шахсий маблағи ҳисобига қурилганлиги айтилмоқда.

26 декабр 2020, 17:16

Сергели туманида иккита йирик кўчани туташтирувчи кўприк фойдаланишга топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, у Тошкентдаги иккита йирик кўча — Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди.

22 декабр 2020, 18:00

Амударё орқали ўтадиган янги кўприкка тамал тоши қўйилди

Амударё орқали Хоразм вилояти Қорақалпоғистон Республикасини боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошланди. Кўприк қурилиши 2022 йил сентябр ойига якунланиши режалаштирилган.

14 декабр 2020, 16:13

Хоразм ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган авто ва темир йўл кўприги қурилади

Амударё бўйлаб Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонни боғлайдиган деярли 413 м узунликдаги автомобиль ва темир йўл кўприги қурилади. Шунингдек, Шовот туманидан Кораузоқ туманигача 79 километрлик темир йўл қурилади. Қурилишни январь ойида бошлаш режалаштирилган.

18 ноябр 2020, 09:18

Ўзбекистондаги 26 та кўприк аянчли ҳолатга келиб қолган

«Ўзйўлинспекция» Ўзбекистондаги 26 та аянчли ҳолатга келиб қолгани, уларни сақлашга масъул бўлган корхоналар ҳам зарур чора-тадбирларни амалга оширмаганини маълум қилди. Айрим кўприкларга яқин ўзанларда карьерлар фаолияти ҳануз тугатилмаган.

2 октябр 2020, 12:42

Қумқўрғонда 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк кўп ўтмай қулади

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 6,5 млрд сўмга қурилган кўприк кўп ўтмай яроқсиз ҳолга келди. Вилоят прокуратураси пудратчи қурилиш вақтида 34,5 млн сўмлик ишларни бажармаганини аниқлади. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

11 август 2020, 18:16

Норин туманида дарёни кесиб ўтиш учун вақтинчалик кўприк қурилди

Наманган вилоятининг Уйчи ҳамда Норин туманлари орасини боғловчи «Нориндарё» кўприги қуриб битказилгунга қадар Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари аҳоли учун вақтинчалик кўприк кўтарди. Кўприкни таъмирлаш ишларини сентябрь ойида якунлаш режалаштирилган.

1 июл 2020, 11:14

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг