«коррупция» тегли мақолалар


5 август 2022, 16:44

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари

Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

2 август 2022, 11:09

Хоразмда фуқарони $500 эвазига Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Хоразмда фуқарони 500 доллар эвазига Миллий гвардияга ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Андижондаги ҳолатда эса фуқаро бошқа бир фуқарони ишга киритиб қўйиш учун 9 млн сўм олганликда гумон қилинмоқда.

23 июн 2022, 10:14

ДХХ Сурхондарёдаги йиғилиш вақтида 8 нафар давлат хизматчисини ҳибсга олди

ДХХ Сурхондарёда коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилишда 1 нафар собиқ банк ходими ва 7 нафар турли ташкилот ходимини ҳибсга олди. Улар бюджет ва кредит маблағларини ўзлаштирганликда айбланмоқда.

20 июн 2022, 21:57

Ўтган йили энг кўп олинган пора $200 минг, энг ками $50 бўлган — Антикоррупция агентлиги

Ўтган йили Ўзбекистонда аниқланган 91 та пора олиш ҳолати аниқланди. Уларда жами 500 минг доллар ва 113,7 млн сўм пора олинган. Энг кўп ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, таълим ва банк соҳаси ходимлари пора билан қўлга тушган. Пора олиш бўйича пойтахт етакчилик қилди.

16 июн 2022, 11:40

«Банк тизимидаги коррупция халқ ишончига путур етказмоқда» — Акмал Бурхонов

Банк тизими таълим соҳасидан кейин энг коррупциялашган тармоқ ҳисобланади, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Икки йилда 676 нафар банк ходими 354,2 млрд сўмни талон-торож қилган. «Бу рақамлар ислоҳотларга соя солмоқда ва халқ ишончига путур етишига сабаб бўлмоқда», — деди Акмал Бурхонов.

15 июн 2022, 19:10

«Тошкент — мамлакатдаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири» — Антикоррупция агентлиги директори

Антикоррупция агентлиги раҳбари Тошкент Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири эканини айтди. Пойтахтда коррупцияга оид жиноятлар сони йил давомида уч баробарга ошган. Бундан ташқари, интернетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларнинг ярми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.

28 май 2022, 12:19

Сенат давлат хизмати тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонунни маъқуллади. Унда халққа хизмат кўрсатиш давлат хизматининг тамойилларидан бири сифатида белгилаб қўйилган, даромадлар ва мол-мулкни декларациялаш, фаолиятни KPI асосида баҳолаш, коррупциявий жиноятларини содир этган шахсларни давлат хизматига қабул қилишни тақиқлаш талаблари ўрнатилмоқда.

27 май 2022, 15:13

Коррупция бўйича энг кўп шикоят Андижон вилоятидан тушаётгани маълум қилинди

Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига аҳолиси коррупция бўйича энг кўп мурожаат қиладиган ҳудудлар ичида Андижон 1-ўринни эгаллади, дея маълум қилди Антикоррупция агентлиги. 2021 йилда ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш каби жиноятларни содир этганларнинг 4 нафарини вилоят ҳокимлиги, 18 нафарини туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари ташкил қилган.

6 апрель 2022, 15:28

Коррупциявий жиноятларнинг учдан бирини соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари содир этган — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаева коррупциявий жиноятларнинг ҳар учтадан биттаси соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари томонидан содир этилганини маълум қилди. Шунингдек, тўғридан-тўғри порахўрлик эмас, балки фирибгарлик йўли билан ўзгалар мулкини ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари кўпайгани айтилди.

31 март 2022, 14:11

Давлат харидларидаги коррупциядан қандай қутилиш мумкин?

Коррупцион схемаларнинг давлат, жамият ва тадбиркорликка етказадиган зарари мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлади. ТДЮУ «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири Хусаин Раджапов давлат харидларида учраши мумкин бўлган коррупцион схемаларни таҳлил қилди ва ушбу қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирди.

27 март 2022, 15:24

Самарқанд вилоятида 10 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида МЧЖ раҳбари жамият тасарруфидаги 10 гектар лалми ер майдонини 250 минг долларга сотмоқчи бўлиб, пулнинг 100 минг долларини олаяётган вақтда ушланди.

27 март 2022, 13:54

Сирдарёда ДСБ бошлиғи ўринбосари тадбиркордан олган порасини қайтараётганда ушланди

Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари тадбиркордан жарима миқдорини камайтириб бериш учун 14,5 минг доллар пора олганликда айбланиб ҳибсга олинди. Шунингдек, Фарғона вилоятидаги туманлардан бирининг Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ҳам пора олаётганида ушланган.

25 март 2022, 15:24

Давлат органлари 2021 йилда кўпинча давлат харидлари бўйича маълумотларни очиқламаган

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат органлари очиқлигининг мониторинги юзасидан маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 135 та давлат органидан 80 таси (60 фоизи) 2021 йилнинг IV чорагидаги давлат харидларига оид маълумотларни эълон қилмаган. 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 43 тасида эса веб-сайтнинг ўзи умуман ишламайди.

11 март 2022, 10:29

Очиқлик сиёсати туфайли ҳокимликларнинг автомобиль сотиб олиши, «ремонт» қилиши кескин камайди — Акмал Бурхонов

2021 йилда коррупцияга оид жиноятлар оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,2 трлн сўм зарар етказилган. Ҳокимликларнинг бюджетдан орттирилган маблағларни очиқлаш мажбурияти жорий қилингач, автомобиль сотиб олиш ёки ҳокимиятни таъмирлаш кескин камайган, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Акмал Бурхонов бу амалиёт ҳокимлик бюджетининг кўпроқ ижтимоий-инфратузилмага йўналтирилаётганига сабабчи бўлганлигини таъкидлади.

4 март 2022, 12:30

Самарқандда $50 минг эвазига ДХХга ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда

Самарқанд вилоятида фуқарони Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ноқонуний тарзда ишга киритиб қўйишга уринган шахс 50 минг доллар олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Қолаверса, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида ҳам ички ишлар идоралари ва Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишга ваъда берган шахслар қўлга олинди.

25 феврал 2022, 11:07

Hududgaz Jizzax корхонасининг икки нафар ходими пора олаётган вақтида ушланди

«Hududgaz Jizzax» газ таъминоти филиали ходимлари тадбиркорнинг 384,6 млн сўмлик қарзини пора эвазига камайтириб бермоқчи бўлган. Улар пора олган вақтида қўлга олинган.

22 феврал 2022, 14:47

Қашқадарёда фуқарони $4 минг эвазига Миллий Гвардияга ишга киритмоқчи бўлган шахс ушланди

Қашқадарёда фуқарони 4 минг доллар эвазига Миллий гвардияга ноқонуний тарзда ишга киритмоқчи бўлган шахс қўлга олингани айтилмоқда. Бухородаги ҳолатда эса фуқаро бошқа бир фуқарони ишга киришида юқори лавозимдаги танишлари орқали ёрдам беришини айтиб, 1500 доллар олганликда гумон қилинмоқда.

15 феврал 2022, 13:27

Фарғонада тадбиркорга автомобиль йўналишини бириктириб бермоқчи бўлган бош инспектор ушланди

Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси ходими тадбиркорга Фарғона шаҳридаги 30-автомобиль йўналишини 1 500 доллар эвазига 3 йилга бириктириб беришни ваъда қилган. Шундан 1 000 долларини олган вақтида тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

11 феврал 2022, 17:29

Андижонда «Халқ банки»нинг 13 нафар ходими 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда айбланмоқда

«Халқ банки» нинг Андижон вилояти Амалиёт бўлимининг 13 нафар ходими жами 4,6 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, 11 нафари ҳибсга олинган, 2 нафарига эса гаров эҳтиёт чораси қўлланилган.

11 феврал 2022, 10:50

65% аҳоли олий таълимга ишонмайди деган сўров натижаларини ўқиганмиз — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов аҳолининг 65 фоизи олий таълимга ҳалиям ишонмаслиги ҳақида сўровларни кўрганлигини таъкидлади. Вазир соҳада коррупция камайган бўлса-да, тизим атрофида фирибгарлар кўпайганлигини қайд этди. «Халқ, раҳбарият олий таълимнинг „ювелир“ даражада тоза бўлишини хоҳлайди», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг