«коррупцияга қарши курашиш» тегли мақолалар


19 май 2021, 17:05 1

Ерни ноқонуний ажратишга қарши чиққан депутат дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди

Ноқонуний равишда ер участкалари ажратиш ва шаҳар ҳокимининг қарорларига қарши чиқиб келаётган Андижон шаҳар кенгаши депутати Шуҳратбек Каримов прокурор таклифи билан дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Бунга ушбу депутат таъсисчи бўлган компанияга қарши жиноий иш сабаб бўлган. Коррупцияга қарши кураш агентлиги ва жамоатчилик депутатни қўллаб-қувватладилар. Сенат комиссияси вазиятни ўрганмоқда.

3 май 2021, 11:02

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектори ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиши кўзда тутилган.

2 январ 2021, 12:42

Коррупцияга қарши курашга ҳисса қўшганлар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

Коррупцияга қарши курашда кўмаклашган шахслар 5,5 млн сўмгача бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин. Ушбу шахслар давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши ҳам мумкин. Ҳукумат қарори билан рағбатлантириш асослари белгиланди.

7 ноябр 2020, 20:19

Марказий банк раҳбариятида коррупцияни олдини олиш бўйича хоҳиш борми? — Акмал Бурхонов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Марказий банк раҳбариятида коррупцияни олдини олишга хоҳиш борлигига шубҳа билдирди. Унинг айтишича, «комплаенс назорат» тизими бўйича ўқитишга тижорат банклари Марказий банк раҳбарияти орқали «вақт йўқ» дея жавоб берган.

5 сентябрь 2020, 14:00 1

«Коррупция даражаси — мамлакат тараққиёти ва демократиясининг кўрсаткичи ҳисобланади» — Aкмал Бурханов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов «Газета.uz»га берган интервьюсида олдин эгаллаган лавозимларида учраган коррупция ҳолатлари, Ўзбекистонда коррупцияни қўзғатувчи омиллар, қонунчиликда қандай бўшлиқлар борлиги ва агентлик давлат бюджетини талон-тарож қилиш ҳолатлари билан қандай курашиши ҳақида сўзлаб берди.

30 июн 2020, 23:17

Президент — одил судлов, коррупция, хусусий мулк ҳимояси тўғрисида

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбар ходимлари «Инсон қадр-қиммати — энг олий қадрият» махсус курси бўйича ўқитилади, дейилади президент иштирокидаги йиғилишда. Давлат раҳбари суд тизимини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш, «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан воз кечиш, ерга бўлган ҳуқуқлар кафолатини кучайтириш, одил судлов ва коррупция рейтингини жорий этиш, адвокатлар ролини кучайтириш бўйича топшириқлар берди.

29 июн 2020, 17:59

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди

Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш учун алоҳида орган ташкил этилди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги президентга бўйсунади ва Олий Мажлис палаталари олдида ҳисоб беради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг