«коронавирус» тегли мақолалар


14 июл 2021, 10:47

13 июль куни 319 кишида пневмония аниқланди

Сешанба куни Ўзбекистонда 491 нафар фуқарода коронавирус, 319 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.

13 июл 2021, 16:55

Ислом динида вакцина олишга тақиқ йўқ — Мусулмонлар идораси раиси ўринбосари

Ислом динида коронавирусга қарши вакцина олиш бўйича тақиқ йўқлиги айтилди. Таъкидланишича, динда харом дейилган нарсалар инсоннинг соғлигини сақлашда шундан бошқа чора қолмаса, ўша нарсадан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишга ҳам рухсат берилади. «Мутахассис шуни даво деб тайинладими, демак, бу ҳалол томонга ўтди», — деди Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.

13 июл 2021, 11:50

Тошкентда коронавирусга қарши беморларни даволайдиган махсус поликлиникалар ташкил этилди

Тошкентнинг 11 та туманида коронавирусга гумон қилинган шахслар ва инфекцияли беморлар учун 1 тадан махсус поликлиника ташкил этилди. Ҳар бир поликлиникага 3 тадан тиббий бригада бириктирилган. Улар рентген, кислород конденсаторлари, пульсоксиметр, дори-дармон ва тиббиёт воситалари билан таъминланган.

13 июл 2021, 10:40

12 июль куни 283 кишида пневмония аниқланди

Душанба куни Ўзбекистонда 497 нафар фуқарода коронавирус, 283 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

12 июл 2021, 10:47

Пневмония билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда

11 июль куни Ўзбекистонда 458 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. 297 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди.

11 июл 2021, 11:11

10 июль куни 274 кишида пневмония аниқланди

Шанба куни Ўзбекистонда 485 нафар фуқарода коронавирус, 274 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

11 июл 2021, 09:38

Ҳудудларда коронавирусга чалинган беморларини даволаш марказлари қайта иш бошламоқда

Самарқанд ва Наманган вилоятларида 1000 ва 400 ўринли коронавирусга чалинган беморларини даволаш маркази қайта иш бошлади.

10 июл 2021, 11:23

9 июль куни 259 кишида пневмония аниқланди

Жума куни Ўзбекистонда 467 нафар фуқарода коронавирус, 259 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 3 нафар коронавирус бемори вафот этди.

9 июл 2021, 10:55

8 июль куни 221 кишида пневмония аниқланди

Пайшанба куни Ўзбекистонда 482 нафар фуқарода коронавирус, 221 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

8 июл 2021, 17:09

Ўзбекистонда деярли 2,5% аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланди

Уч ойдан кўпроқ вақт ичида Ўзбекистонда 850 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлиги маълум қилинди. Бу доимий аҳолининг (34,8 миллион) 2,44 фоизини ёки 19 ёшдан катта бўлганларнинг деярли 4 фоизини ташкил этади. Аввалроқ июнга қадар аҳолининг 60 фоизи эмланиши кутилган эди.

8 июл 2021, 10:33

7 июль куни 208 кишида пневмония аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда 490 нафар фуқарода коронавирус, 208 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди.

8 июл 2021, 10:15

Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан фавқулодда вазият жорий этилади

23 июль куни Олимпиада ўйинларининг очилиши режалаштирилган Токиода коронавирус туфайли 12 июлдан 22 августгача фавқулодда вазият эълон қилинади. Халқаро Олимпия қўмитаси бошчилигида томошабинлар сонидаги чекловларни қайта кўриб чиқилиши кўзда тутилмоқда.

7 июл 2021, 11:09

Вакциналар ҳақидаги кенг тарқалган фейк хабарлар ва нотўғри фаразлар

Коронавирус пандемияси бошлангандан буён ушбу касаллик тўғрисида ҳам, унга қарши ишлаб чиқарилган вакцина ҳақида ҳам турли хил уйдирма ва илмий асосга эга бўлмаган ёлғон хабар ва маълумотлар тарқалиб келмоқда. «Вакцина билан биргаликда одамларга кузатув микрочиплари жойлаштирилиши», «касалликдан тузалгандан сўнг эмланиш шарт эмаслиги», шулар жумласидан. Вакцина ҳақидаги энг машҳур фейклар ва нотўғри фаразлар ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

7 июл 2021, 10:30

6 июль куни 195 кишида пневмония аниқланди

Сешанба куни Ўзбекистонда 471 нафар фуқарода коронавирус, 195 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 4 нафар коронавирус бемори вафот этди.

6 июл 2021, 21:57

«Самарқандда 10 кунда 860 кишида коронавирус аниқланган» — вилоят ҳокими. ССВ статистикаси буни тасдиқламайди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 25 июндан 5 июлгача Самарқандда 860 кишида коронавирус аниқланганлигини маълум қилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кунлик статистикасига кўра худди шу вақт давомида вилоятда 693 та янги коронавирус беморлари қайд этилган.

6 июл 2021, 20:45

«Чекловлар кўпинча «орқаси»да ҳеч кими йўқ, оддий фуқаролар учун ишлатилди» — депутат карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида

Депутат Расул Кушербаевнинг фикрича, карантин чораларининг кучайтирилиши амалда катта натижа бермайди, аксинча, аҳолининг ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан норозилигини ошириши мумкин. У ҳам коронавирусга қарши эмлашни мажбурийликка ўтказиш кераклигини таъкидлади.

6 июл 2021, 20:24 1

Нурмат Отабеков COVID-19 га қарши мажбурий эмлаш ғоясини маъқуллашини маълум қилди

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков аҳолини COVID-19га қарши мажбурий эмлаш ғоясини тўғри деб ҳисоблайди. У бу борада Россия тажрибасини ўрганишни таклиф қилди.

6 июл 2021, 11:12

5 июль куни Ўзбекистонда 496 нафар кишида коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланиб, 3 нафар бемор вафот этди

Кеча Ўзбекистонда 496 нафар фуқарода коронавирус, 172 нафар кишида пневмония аниқланди. Шунингдек, сўнгги кун ичида 360 нафар бемор касалликдан соғайиб, Ўзбекистонда соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

6 июл 2021, 11:07

Англияда коронавирус чекловлари 19 июлдан бутунлай бекор қилинади

COVID-19 пандемияси туфайли Англияда жорий этилган барча чекловлар 19 июлдан бутунлай бекор қилиниши режалаштирилмоқда. «Биз қонуний чекловлардан воз кечамиз ва одамларга вирус билан қандай курашиш тўғрисида ўзлари асосли қарорлар қабул қилишларига имкон берамиз» — деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон. Сентябрга қадар мамлакатнинг барча вояга етган фуқаролари икки дозали вакциналар билан тўлиқ эмланиши кўзда тутилган.

5 июл 2021, 23:40

1 августдан тўй ва маросимларда фақат 50 киши қатнашиши мумкин

Республика махсус комиссияси қарори билан 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг