Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Қозоғистон ва Россия-Қозоғистон чегараларида қолиб кетган ўзбекистонликларни қайтаришга ваъда берди. Аввалроқ чегараларда 5000 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароларининг қолиб кетгани хабар қилинган эди.
Қорақалпоғистонда 56 ёшли аёл, Навоийда 52 ёшли эркак коронавирус сабабли ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 44 нафарга етди.
13 июль Қозоғистонда коронавирус қурбонлари учун миллий мотам куни деб эълон қилинди. Сўнгги кунларда мамлакатда вафот этганлар сони бўйича рекордлар қайд этилмоқда.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 144 тага ошиб, 10982 тага етди. Уларнинг катта қисми — 113 таси Тошкентда аниқланди.
Профессор Хабибулла Оқилов коронавируснинг борлигига шубҳа билан қараётган, ушбу инфекцияга чалинган бирорта ҳам таниш инсонлар йўқ, деб иддао қилаётганларга жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, одамлар буни жуда жиддий қабул қилишлари ва бор-йўғи оддий гигиена, ўз-ўзини сақлашнинг бирламчи қоидаларига риоя қилишлари керак холос.
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов «Газета.uz»га берган интервьюсида уйда даволанаётган асоратларсиз COVID-19 беморларининг кузатуви қандай ташкил этилиши, уларни қачон касалхонага ётқизиш кераклиги ва улар билан яшайдиган қариндошлари нима қилиши лозимлиги ҳақида гапирди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли тошкентлик бемор (эркак киги) ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 42 нафарга етди.
Мамлакатнинг барча ҳудудлари «қизил» зонага ўтказилади. Стикерли автомобилларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади, аммо масала ҳали кўриб чиқилади.
Шифохоналарда COVID-19 билан оғриган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Агар кунига 1000 та ҳолат аниқланса, соғлиқни сақлаш тизими бутунлай қулайди, деди коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Хабибулла Оқилов.
Коронавирус беморлари орасида ўлим сонининг ошишига 50 фоиз ҳолатларда шифокорларга кеч мурожаат қилганлик сабаб бўлмоқда, дея хабар берди соғлиқни сақлаш вазири. Алишер Шодмонов аломатларсиз беморларни уйда даволаш ҳамда соғлиқни сақлаш тизими коронавируснинг иккинчи тўлқинига қанчалик тайёр эканлиги тўғрисидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтди.
10 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилади. Республика ҳудудида автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Давлат органлари ва ташкилотларнинг меҳнат фаолияти максимал даражада масофадан туриб ташкил этилади. Парклар, буюм бозорлари, спорт заллари, умумий овқатланиш объектлари фаолияти тўхтатилади. Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади.
Бразилия президенти Жаир Болсонарунинг коронавирусга топширган тест натижалари ижобий чиқди. У уйдан туриб ўз иш фаолиятини давом эттиради.
Коронавирус беморлари сони 168 нафарга ортиб, жами 10838 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 161 нафари Қашқадарё вилоятида ва 7 нафари Наманган вилоятида қайд этилди. Шундан 38 нафари аҳоли орасида.
Навоийда «Ўзсаноатқурилишбанк» филиали бошқарувчиси ўринбосари Х. Ш. вафот этди. Унда коронавирус аниқланган эди.
Коронавирус ҳолатлари 128 тага кўпайиб, жами 10587 нафарга етди. Янги ҳолатларнинг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Қорақалпоғистонда, 2 нафардан Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида аниқланди. Шундан 34 нафари аҳоли орасида қайд этилди.
Коронавирус инфекциясига чалинган 79 ёшли тошкентлик бемор (эркак киши) ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. Таъкидланишича, у шифокорларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 39 нафарга етди.
Жиззах вилоятида коронавирусга чалинган беморлар сони ортиб бораётгани сабабли Жиззах шаҳрида карантин чоралари кучайтирилади. Хусусан, шаҳарга кириш ва чиқишда кўшимча постлар ташкил этилади, автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши чекланади.
Жиззахда шаҳар ҳокимлиги ходимида коронавирус аниқлангани сабабли ҳокимлик биноси карантинга олинган. Айни пайтда ҳокимлик ходимлари ўз ишларини масофадан туриб давом эттиришмоқда.
Чилонзорда жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларда коронавирус инфекцияси аниқланди. Савдо маркази вақтинчалик ёпилди.
Корея Республикасидан таътилга келиб, чартер рейс орқали Сеулга қайтган фуқаролардан бирида коронавирус аниқланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг